ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 17 июня 2019 г.

Жиғилдон қайнашига телеграмда

Abduqadir Sattarov
💞☺️😢👍Жиғилдон қайнашига 
1. Ярим қошиқ истеьмол содасини бир стакан сувга солиб ичинг. Тез орада ортиқча кислота миқдори меъёрлашиб жиғилдон қайнаши ўтиб кетади. Бироқ тез-тез бу муолажани қайтариш тавсия этилмайди. 
2. Бир икки қошиқ ўсимлик ёғини ичиб юбориш билан
ҳам босиш мумкин. Илиқ минерал сув ёки сут ичиб ҳам жиғилдон қайнашидан қутилиш мумкин. Жиғилдон қайнаши кучли бўлса, қайт қилишга уриниб кўринг. 
3. Қайнаган тухум пўчоғини истеъмол қилиб ҳам жиғилдон қайнашини енгса бўлади. 
4. Икки ош қошиқ зиғир уруғини бир стакан сувга солиб, 3-4 соат тиндирилади ва дамламани тунда ётишдан аввал ичилади. Дамлама ошқозон ости шираси миқдордан ошганда яхши самара беради. 
5. Гречка ёрмасини товада қизаргунча қовуриб, сўнг ҳовончада янчилади. (Техник восита орқали майдалаш яхши самара бермайди) Тайёр бўлган талқонни чой қошиқ учида кунига уч махал ичиб туриб жиғидон қайнашидан буткул қутилиш мумкин. 
6. Ушбу воситалар жиғилдон қайнашида фақатгина вақтинчалик ёрдам беради. Ундан бутунлай қутилиш учун шифокор билан маслахатлашиш лозим.

Комментариев нет:

Отправить комментарий