ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 17 июня 2019 г.

Фарзандингизга

 Фарзандингизга 
«деворга чизма» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз» денг!

👉 Фарзандингизга 
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасанку,
йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз!» денг!

👉 Фарзандингизга 
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Ўйиндан кўра муҳимроқ!» деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!» денг!

👉 Фарзандингизга
 «Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ақлинг етмидими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан!» денг.

👉 Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад евурма, тишларинг қорийиб чириб тушади» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта ейишингга рухсат бераман!» денг.

👉 Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз» денг!

👉 Фарзандингизга
«Сенга нечи марта айтганман, чап томонинг билан ётма-а-а, деб» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар» денг!

👉 Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади. Билингки болангиз сиз ва суратингизнинг аксидир!
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇 

телеграмда 👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞🙏

Комментариев нет:

Отправить комментарий