ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 17 июня 2019 г.

Озишга тўсқинлик қилаётган асосий хатолариммиз нималардан иборат

Abduqadir Sattarov
Озишга тўсқинлик қилаётган асосий хатолариммиз нималардан иборат
1-хато. Сиз таом ҳажмини эътиборга олмаяпсиз
Кўпчилик, маҳсулот фойдали бўлса, хоҳлаганча истеъмол қилса бўлади, деб ўйлашади. Бу катта хато. Ҳаттоки, бўтқа, бутундонли макарон ёки ширин мевалар ҳам чекловларсиз
тановул қилинса, сизнинг барча уринишларингиз чиппакка чиқиши мумкин. 
Қандай тузатиш мумкин?
Ошхона тарозусини харид қилинг ва истеъмол қилаётган барча маҳсулотларни тортиб кўринг. Калорияларни ҳисобловчи иловани смартфонинизга юклаб олиб, кунлик меъёрга риоя қилиш учун кундалик юритинг. 

Ёдда тутинг, қадоқлар ва жадвалларда 100 грамм қайта ишланмаган маҳсулотниинг калорияси келтирилади. Қуруқ/хом ва тайёр маҳсулот қуввати кескин фарқ қилиши мумкин. Шунга кўра, маҳсулотни пиширмасдан аввал тортинг ёки тайёр маҳсулот калориясини қидиринг. 

2-хато. Сиз соуснинг калориясини эътиборга олмайсиз.

Кўплаб озаётганлар кам миқдордаги қайла калорияни унчалик ҳам кўпайтирмайди, деб хато ўйлашади. Аслида қайлалар жуда ҳам калорияли ва ёғли бўлади. 100 грамм шундай маҳсулотда 30 граммга яқин мой ва 300 килокалория қувват бўлади. Таомга 30 грамм қайла қўшиш билан парҳез тутаётган инсон 90 килокалорияни истеъмол қилади. Бунда, унинг катта қисми мойларга тўғри келади. 

Қандай тузатиш мумкин?

Дўкондан харид қилинадиган тайёр қайлаларни табиий зираворларга алмаштиринг. Шу билан, таом мазасини унинг калориясини оширмасдан ажойиб қила оласиз. Қайлалардан воз кеча олмасангиз, камроқ зарар етказиш қоидасига амал қилинг: жумладан кетчуп ўрнига табиий томат пастасини танланг. Майонез ўрнига қатиқ ва хантал аралашмасидан фойдаланинг. 

3-хато. Ёғсизлантирилган маҳсулотларни маъқул кўрасиз

Ёғсизлантирилган сут ва сут маҳсулотлари озишга ёрдам бериш ўрнига, кўпроқ калория истеъмол қилишингизга сабаб бўлади. Яқинда Food & Brand Lab томонидан ўтказилган Low–Fat Foods Can Make You Fatter! тадқиқот натижаси шуни кўрсатдики, қадоқдаги «0 фоиз ёғли» қайди истеъмолчиларнинг кўпроқ маҳсулот тановул қилишига ва ўртача 84 килокалория кўпроқ қабул қилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, ёғсизлантирилган маҳсулотлар тўйиш ҳиссини бермайди, улардаги витаминлар ва микроэлементлар анча ёмон ҳазм қилинади. Шу сабабли, сиз фойда кўрмайсиз ҳамда қисқа вақтдан кейин яна таом ейишни хоҳлаб қоласиз. 

Қандай тузатиш мумкин? 

Ўртача ёғли сут маҳсулотларини харид қилинг. Нафақат калорияга, балки оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдорига ҳам кўз югуртиринг. Таркибини диққат билан ўқинг: айрим ёғсизлантирилган маҳсулотларда таъмни яхшилаш учун шакар қўшилади, бу эса унинг калориясини кўтаради. 

4-хато. Қовурилган таомларни ёқтирасиз

Қовуриш чоғида қўлланиладиган ўсимлик мойи таомнинг калориясини оширади. 

Қандай тузатиш мумкин?

Таом тайёрлашнинг бошқа усулларидан фойдаланинг: маҳсулотларни буғда ёки газ печкасида пишириш мумкин. Махсус товани харид қилсангиз, мойсиз қовуриш имконига ҳам эга бўласиз. Агар, барибир, овуришга қарор қилсангиз, уни идишдан товага қуйманг, балки мойни суриш билан кифояланинг. 

5-хато. Сиз ҳаддан ортиқ кўп ширинлик истеъмол қиласиз

Кўп ҳолларда конфетлар ва пишириқларни бирмунча фойдалироқ бўлган маҳсулотлар: ёнғоқ ва қуруқ меваларга алмаштириш тавсия этилади. Ҳа, уларда фойдали моддалар кўп, бироқ калориялари ҳам кам эмас. Масалан, 30 грамм грек ёнғоғи 196 килокалория бўлса, шунча миқдордаги хурмо 80 килокалорияга тенг.

Қандай тузатиш мумкин?

Қуруқ мевалар ва ёнғоқларни кўздан узоқроққа қўйинг. Фойдали снэкларни тамадди қилишдан аввал, белгиланган порцияни олиб, тортиб кўринг ва калориясини ҳисобланг. 

Шундай қилиб, соғлом овқатланишга ўтинг ва хатолар ҳамда турли хаёллар билан уринишларингизни бесамар кетказманг.

Комментариев нет:

Отправить комментарий