ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 18 июня 2019 г.

дил...

💕🌷Аламларга тузоқ безовта бу дил, 
Қувончлардан йироқ безовта бу дил. 

Магар ҳолимни сўрмассан, демакким,     
Хаёлинг жам, бироқ безовта бу дил. 


Муҳаббат боғида кезгай паришон –  
Сару пойи сўроқ – безовта бу дил. 

Фироқинг тийра этмишки, дуода,  
Тилак йўллайди оқ, безовта бу дил. 

Қаноат қил, умид узгайдир охир, 
Яшар дунёда тоқ безовта бу дил. 

Табассуминг дема, Хуршида, ёлғон, 
Ахир минг бир қуроқ безовта бу дил. Хуршида Ваҳобжон қизи, 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 
Андижон вилоят бўлими раҳбари, шоира.   

Комментариев нет:

Отправить комментарий