ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 31 января 2019 г.

ҚАРЗ..

ҚАРЗ...
Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ келди ва кичкинагина меҳмонхонага кирди. Меҳмонхона эгасига 100 доллар гаров пули қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди. Меҳмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга аҳд қилди. У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 долларни
узатди. 
Қассоб хам тезда бориб фермердан қарзини узди. 
Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди. 
Шахдам қадамлар билан устага пулни узатди. 
Уста озиқ-овқат олавериб дўкончидан 100 доллар қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкончининг ёнида юзи ёруғ бўлди. Дўкончи анчадан бери дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётганди. 
100 долларни олган фаррош ижара пулини тўлаш учун меҳмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди. Хўжайин пулни олган пайтда юқори қаватдан сайёҳ тушди ва бу хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олиб, жўнаворди. 
Ҳеч ким хеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шаҳарча қарзларидан қутилган ва келажакка ишонч билан қараётган эди...
Қиссадан ҳисса: Бошингизга келадиган ҳар бир савдо беҳуда эмас. Яхши кундан ҳам, оғир кундан ҳам ҳикмат изланг.   Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий