ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 31 января 2019 г.

Қўйбоқарнинг ажойиб жавоби (таъсирли воқеа)

Қўйбоқарнинг  ажойиб жавоби (таъсирли воқеа)
Бир яҳудий мусулмонлар қишлоғининг ёнидан ўтаётиб, ундаги олимларнинг қалбида ИСЛОМ ДИНИГА нисбатан шубҳаларни уйғотиб қўйишни хоҳлабди. Қишлоққа етмасдан бир чўпонга дуч келибди. Яҳудий «Кел, ишни шу НОДОН чўпондан бошлай қол..!» дебди, ўзига - ўзи. Чўпонга мусулмон йўловчи қилиб кўрсатибди, ўзини. У билан бир
пас ўтиргандан сўнг: 
- Ҳеч ўйлаб кўрганмисан, биз мусулмонларга Қуръон ёдлаш жуда қийин. У ўттиз пора. Бир - бирига ўхшаш оятларнинг кўплигини айтмайсанми..?! Нимага энди биз ўхшаш оятларни олиб ташламаймиз? Ундан нима фойда, сўзлар такрорланган фақат? - деб, МАККОРОНА кулиб - кулиб сўзини давом этибди. - Ўхшаш оятларни тушириб қолдирсак, пораларнинг сони камаярди. Сўнг биз уни осонгина ёдлаб, қайтариб юрардик, тўғрими..?! - дебди. 
Унинг гапларини чўпон ДИҚҚАТ билан тинглабди. Яҳудий айтадиганини айтиб бўлгандан сўнг, чўпон: 
- Чиройли, қониқарли гапларни гапирдинг..! - дебди. Яҳудий чўпонни қўлга олдим, деб хурсанд бўлиб кетибди.  Лекин, чўпон сўзини давом эттириб: - Сенинг жисмингда ҳам фойдасиз, ўхшаш аъзолар бор. Иккита қўл, икки оёқ, икки қулоқ, икки кўз, бурнингнинг икки тешиги?  Нимага энди сен, вазнинг енгил бўлиши ва еган овқатларинг ўхшаш аъзоларга эмас, айнан биттасига бориши учун уларни биттадан қолдириб, бошқасини кесиб ташламайсан? Қандай қилиб сен, фойдасиз, такрорланган, бир хил, ўхшаш аъзоларни кўтариб юришдан мамнунсан? - дебди. Шунда яҳудий зудлик билан ўрнидан турибди. Нарсаларини йиғиштирибди.   Ғазабдан юзи қорайиб, умиди сўниб, кўнгли чўкиб, келган йўлига қайтибди. 
-«Мени уларнинг оддий қўйбоқарларининг фикри ва раддияси оғзимни ёпиб ташлади. Уламоларининг раддиясини қўяверай.?» - дебди.   Cайтда    👉👇www.malhamuz.blogspot.com  телеграмда👉 @malhamuz 💞🙏🏼✨🌙

Комментариев нет:

Отправить комментарий