Одамларга яхшилик қил
Инсонларга яхшилик қилишлик саодатнинг равон йўлларидандир.
Саҳиҳ ҳадисда айтилади: «Оллоҳ таоло қиёмат Кунида бандасини ҳисоб китоб қилар экан айтади: Эй одам боласи, оч қолган эдим, Менга таом бермадинг. Банда сўрайди: Сенга қандай таом бераман, ахир Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг? Оллоҳ айтади: Эсингдан чиқдими,
фалон бандам оч-наҳор қолган эди, агар уни таомлантирганингда, бунинг савобини бугун - Менинг ҳузуримда олар эдинг. Эй одам боласи чанқаган эдим, сув бермадинг. Банда айтади: Бундай қила олмас эдим, ахир Сен бутун оламлар Парвардигори бўлсанг. Оллоҳ таоло айтади: Ёдингдан чиқдими, фалон бандам чанқаган эди, агар унга сув берганингда, бунинг савобини бугун - Менинг ҳузуримда олар эдинг. Эй одам боласи, касал эдим, йўқламадинг. Банда айтади: қандай йўқлайин, ваҳоланки Сен бутун оламларнинг Парвардигори бўлсанг. Эсингдами, фалон бандам бетоб эди, ундан ҳол-аҳвол сўраб бормадинг, агар шундай қилганингда Мени унинг ҳузурида топар эдинг».
Эътибор қилинг, Оллоҳ таоло охирги жумлада аввалги иккитасидан фарқли равишда Мени унинг ҳузурида топар эдинг, деди. Чунки Оллоҳ таоло синиқ қалб эгалари билан биргадир. Бир ҳадисда: «Ҳар бир тирик жонда ажр бордир», дейилган. Оллоҳ таоло бир бузуқ аёлни чанқаган итга сув бергани учун жаннатга киргизди. Энди инсонга таом, сув бериб, ундан тангликни кеткизиб, хафалигини аритган одам албатта мукофотланмай қолмас.
Ҳадис «Ортиқча зоди-роҳиласи мол-давлати бор одам йўқларга берсин, кимни ортиқча улови бўлса, улови йўқларга берсин».
Ибнул Муборакнинг яҳудий қўшниси бор эди. У зот ўз фарзандларидан ҳам аввал мана шу қўшнисига таом берар, унга янги кийимлар олиб берар эди. Одамлар яҳудийга уйини сотишлигини сўрашди. Яҳудий уйнинг нарҳи икки минг дийнор эканлигини айтди ва бунга изоҳ бериб деди: Минг дийнор уйим учун, қолган мингги Ибнул Муборакка қўшни бўлганинг учун. Бу гапни Ибнул Муборак эшитиб, Оллоҳим, Ўзинг уни Исломга ҳидоят қилгин, деб дуо қилди ва у Оллоҳнинг иродаси билан Исломга кирди.
Ибнул Муборак карвон билан ҳаж қилиш учун йўлга чиқдилар, йўлда ахлатхонадан бир ўлик қарғани олиб кетаётган аёлни кўриб, ортидан ҳолатни билиш учун одам юборди. Аёл: Уч кундан бери энди мана шу қарғани топдик, деди. Бу гапни эшитган Ибнул Муборак кўзига ёш олди ва карвондаги бор мол-мулкни ўша қишлоққа тарқатиб юборди ва шу йили ҳаж қилмай уйига қайтди. Ва тушида: Ҳажинг қабул бўлиши, саъйинг мукофотланиши, гуноҳинг мағфират қилиниши муборак, деяётган кишини кўрди. «…ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларини қўйиб (ўзгаларни) ийсор-ихтиёр қилурлар…». (Ҳашр сураси 9 –оят )
Яхши ишни қанча кўп қилинмасин, унга афсус чекилмайди, аммо хатолар қанча кам бўлса ҳам унга афсус чекилур.

Комментариев нет:
Отправить комментарий