ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 3 октября 2018 г.

ПЕШОБ ЙЎЛИ ХАСТАЛИКЛАРИ


ПЕШОБ ЙЎЛИ ХАСТАЛИКЛАРИ 
 Сигир сутига тенг миқдорда қайнатилган ширин сув қўшиб ичилса, пешобни (сийдикни) шиддат билан келтиради, пешоб йўлларини тозалаб, унинг юришини равонлаштиради. 
Каштан дарахти мевасидан ейилса, пешобнинг (сийдикнинг) тез-тез келишини, унинг ачишиши (сўзак)ни даф қилади, агар пешоб келмай қолган бўлса, келтиради. Эман (дуб) дарахти мевасининг туйилганини унинг ярмича миқдордаги зайтун ёғига хамир қилиб қориб, бир неча кун ейилса, пешобнинг
бемаврид келиши, уйқуда жойига сийиб қўйиш ва манийнинг (эрлик уруғининг) бевақт келиши олдини олади.  
Халқ табобатида пешоб (сийдик) ҳайдовчи восита сифатида седанали чой тавсия қилинади. Буни тайёрлаш учун ярим литрли чойнакка 20-25 дона седана солинади ва озгина чой қўшиб оловда дам едирилади. Сўнгра уни чойга ўхшатиб ичилади.  
Қуён гўшти, кабутар гўшти, типратикан гўшти тановул қилиш сийдик йўлларини очишда ёрдам беради.  
Агар пешоб тутилиб қолса, ханзал (Абу Жаҳл тарвузи) уруғидан бир нечаси едириб юборилса, дард чекинади.  
  
⚫️Қийналиб сиядиган беморнинг пешоб йўлига «арман содаси»дан қуйилса, йўли очилиб кетади.  
  
⚫️Ўринга сийиб қўядиган бемор кам овқат еб, парҳез қилиши керак.  
Уйқусида сийиб қўядиган одам шакар, исириқни ёққа аралаштириб еса, бу дарддан фориғ бўлади.  

⚫️Омула (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт меваси) яхшилаб туйилади, унинг вазни баробарида қора зира аралаштирилади, асал билан хамир қориб, шундан ялаб юрилса, уйқуда ўринга сийиб қўйиш касалидан қутиласиз.  
  
⚫️Аччиқ анор шарбатининг сийдик ҳайдаш хусусияти бор. Ловия ҳам энг яхши пешоб ҳайдовчилардан саналади.  

⚫️Пешоб тутилганида садақайрағочнинг "тангача"лари қайнатиб ичилса, даво бўлади.  
  
⚫️Седана еб юриш пешоб юришини равон қилади.  
  
⚫️Сийиш қийинлашганда сувда эритилган «яҳуд тоши» яхши фойда беради.  
  
⚫️Агар одам ухлаганида сийиб қўйса, шакар, исириқни ёғга аралаштириб ейиш керак. Агар бу ҳодиса ёзда рўй берса, бир дирам кашнич, тўрт дирам шакарни майда қилиб янчиб еб туриш керак (бир дирам 2,995 граммга тенг).  
  
⚫️Агар пешобингиз томчилаб турса, чигирткани пишириб енг.  
  
⚫️5-10 грамм бинафша гулини 200 грамм сувда қайнатиб ичилса, пешобни ҳайдайди.  

⚫️Чилонжийда есангиз, пешоб йўлларини тозалайди.  

⚫️Тузланган типратикан гўштини еган одам уйқусида сийиб қўймайди.  
  
⚫️Беҳи сувидан олатнинг тешигига томизсангиз, пешобнинг куйдириб чиқишини ва пешоб йўлидаги заҳмларни йўқотади.  
  
⚫️Саримсоқнинг барги ва танасини сувда қайнатинг. Сўнг белгача ўша сувда ўтирсангиз, сиёлмасдан қийналган бўлсангиз, дарддан қутиласиз.  
Пешоби томчилаб юрадиган киши чигирткани қовуриб еса, бу дарддан омонда бўлади.  
  
⚫️Пешоб юриши сустлашса, чилонжийда есангиз, сийдик йўлларини тозалаб, равонлаштиради.  
  
⚫️Сия олмасдан қийналаётган одам саримсоқ поясини сувда қайнатиб, белигача шу сувга тушиб ўтирса, албатта фойда беради, иншааллоҳ.  
  
Қовуқ шишиб, сийиш қийинлашганининг давоси ҳам зулук воситасида қонни олдириш ва сафрони кетказишдир.  
Ниқрис (подагра) касаллигини даволаш учун табиблар сурги қилишган ва қонни сўрдириш учун зулук солишган.  
Пешоб йўлидаги тошни кетказиш учун аччиқ бодрингга сариқўт уруғи ва арпабодиён аралаштириб қайнатилади ва суви ичилади.  
Бунинг учун яна 40 мл. узум шарбатини 100 мл. арпа сувига қўшиб икки маҳал ўн миллиграммдан ичилади.  
Пешоб йўлидаги ва қовуқдаги тошларни туширишда мана бу усул ҳам катта ёрдам беради: ёнғоқ мағзи, новвот ёки шакар, кунжут ёғининг ҳар қайсисидан 120 граммдан олинади. Ёнғоқ мағзини кунжут ёғида қовуриб, талқон қилиб новвот ёки шакар қўшиб ичилади. Умоч тайёрлаб, ҳар тўрт соатда бир қошиқдан ейилади.  
Бундай хасталикда бир бош пиёзни шўрва, сут ва бошқа овқатлар билан қўшиб уч маҳал ейилади.  
Қовуқдаги тошни тушириш учун 2 кило тарвузни ўртасидан тешиб асал қуйилади ва тешикни ўзининг парчаси билан беркитилади. Бир ҳафтадан кейин асални яхшилаб аралаштириб, 50-60 граммдан ейилади.  
Яна бунинг учун турп баргини сиқиб, 30 мл. сувига шунча сканжабун қўшиб ичилади.📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг

- Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий