ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 4 октября 2018 г.

Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари қанақа? (1-қисм)

Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари қанақа? (1-қисм)

Жорий йилнинг 14 августида Ўзбекистон президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори
имзоланган.

Бу қарорнинг ўнинчи бандида ўқитувчиларга имтиёзли автокредит бериш ҳақида сўз боради.

«Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилсин: кредитни бериш муддати – 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил; дастлабки бадал суммаси – сотиб олинаётган автотранспорт қийматининг 25 фоизи; кредит учун фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда», – дейилади бу бандда.

Куни кеча, 2 октябрь куни «regulation.gov.uz» сайтида президент қарори ижросини таъминлаш бўйича ўқитувчиларга узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида уй бериш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди. Таъкидлаш шарт, ушбу ҳужжат ҳали лойиҳа бўлиб, у ўзгариши, тасдиқланиши ёки рад этилиши мумкин. Бу бўйича муҳокамалар 17 октябргача давом этади.

Демак, агар бу лойиҳа ўзгаришсиз қабул қилинса:

◼️ ўқитувчиларга ипотека кредити 3 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади;
◼️ дастлабки 5 йилда 7 фоиз, қолган 15 йилда МБнинг қайта молиялаш ставкаси ҳисобида фоиз олинади;
◼️бошланғич бадал уй-жой қийматининг 10 фоизи ҳисобида тўланади;
◼️кредит халқ таълими тизимида камида 15 йиллик стажга эга, уйга муҳтож ўқитувчиларга берилади.

Яшаш учун турар жойи мавжудларга ҳам кредит ажратилади, фақат:

◼️ижарада ёки бировнинг уйида турса;
◼️битта уйда (квартирада) бошқа оила билан бирга яшаса;
◼️кўп болали оила бўлса;
◼️фарзанд тарбиялаётган ёлғиз ота ёки она учун;
◼️1-гуруҳ ногирони бор оила бўлса;
◼️турар жой майдони мавжуд меъёрларга мос келмаса (бир киши учун 16 квадрат метрдан, аравачали ногиронлар учун 23 квадрат метрдан кам бўлса).
манба: kun.uz Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ва ипотека кредити бериш шартлари қанақа? (2-қисм)

Мазкур ипотека имтиёзидан фойдаланиш истагида бўлганлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

➖  Ариза;
➖ Меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжатлар;
➖ Талабгор ишловчи таълим муассасаси педагогик кенгашининг далолатномаси;
➖ Оилавий шароити имтиёзли кредит олишга мос келишини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Барча ҳужжатлар жамланиб ҳудудий комиссияга тақдим этилади ва комиссия аризаларни келиб тушиш тартиби бўйича кўриб чиқади.

Шу ўринда айрим тушунчаларга аниқлик киритиш талаб этилади.

Арзон уйлар – Ўзбекистон Президенти ва ҳукумати тасдиқлаган дастурлар бўйича қурилган намунали уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги квартиралар.

Ипотека кредити – арзон уй харид қилиш учун берилган узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити.

Имтиёзли давр – ипотека кредитининг асосий қарзи тўланмайдиган давр. Қарз олувчи – Ўзбекистон халқ таълими тизимида фаолият олиб борувчи, мазкур имтиёзли ипотека кредитини олиш талабларига мос келувчи, зарур иш стажига эга педагог.

Дастлабки бадал – кредит олувчининг уй қийматининг 10 фоизини ташкил қилувчи шахсий маблағи.

Ўқитувчилар ипотека кредити асосида олаётган арзон уй қиймати дастлабки бадал тўланаётган кунда амалда бўлган минимал маош қийматининг 1500 баробаридан кўп бўлиши мумкин эмас.

Қисқача шартлар мана шулардан иборат. Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «regulation.gov.uz» сайти орқали танишиш мумкин. Қизиқ жиҳати шуки, ҳужжат лойиҳаси рус тилида эълон қилинган.

Ўқитувчиларга шунча имкониятлар яратилмоқда. Хўш, уларнинг маошлари бундай кредитларни олиш учун етарлими? Ҳисоблаб чиқамиз.

Ҳисоблаш учун ўқитувчиларнинг 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб оладиган, яъни иккинчи бор ошириладиган маошларини асос қилиб оламиз. Чунки бу вақтга келиб арзон уй олиш учун имтиёзли ипотека кредити бўйича ҳужжат ҳам қабул қилиб бўлиниши мумкин.

Демак, Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб олий тоифали ўқитувчи барча устамалар билан бирга 2 миллион 380 минг сўм, биринчи тоифали ўқитувчи 2 миллион 176 минг сўм, иккинчи тоифали ўқитувчи 1 миллион 978 минг сўм, тоифасиз ўқитувчи 1 миллион 793 минг сўм маош олади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий