ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 3 октября 2018 г.

Ўхшашини тополмайсиз, бу мўъжиза

Ўхшашини тополмайсиз, бу мўъжиза.
Инсон бармоқларининг излари уникал ва такрорланмасдир. Ҳатто, битта тухумдондан вужудга келган эгизакларнинг ҳам бармоқ излари турлича бўлади.
Бошқача сўз билан айтганда, инсон бармоқларининг учида унинг шахсий маълумотлари жамланган экан. Ушбу кодлаш тизимини ҳозирда машҳур бўлган штрих-код тизимига қиёслаш мумкин.
Бутун борлиқни яратган Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда одамзодни ўлганидан сўнг қиёмат куни тирилтириши ҳақида билдириб шундай
марҳамат қилади:
“(Кофир) Инсон Бизни, унинг суякларини жамлай олмас, деб ўйларми? Ҳа, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз.” (Қиёмат сураси, 3-4)
Бу ерда бармоқларнинг учларига урғу берилиши инсоният яқин-яқинларгача англамаган Қуръони Карим мўъжизаларидан яна биридир.
Гап шундаки, инсоннинг бармоқ излари жуда ажойиб яратилган. Инсон қанча кексайса ҳам, у излар асло ўзгармайди, йўқолмайди. Ҳатто бир сабаб билан тери шилиниб кетса ҳам, янги чиққан терида яна олдингидай из бўлади. Инсон бармоқларидаги излар ва уларнинг шакллари ягонадир, ҳеч қачон ва ҳеч қаерда бир хил бармоқ изини учрата олмайсиз! Дунё пайдо бўлибдики, унда яшаётган ва яшаб ўтган ҳар бир инсоннинг бармоқ излари ягона нусхада бўлган. Улар ҳеч қачон бир хил ёки ўхшаш бўлган эмас. Ҳаттоки, бир тухумдан ривожланган, бир хил ДНКга эга эгизакларнинг ҳам бармоқ излари турли хил бўлиши маълум.
Инсон бармоқларидаги излар бола она қорнидалигидаёқпайдо бўлади ва бутун умри давомида ўзгармай асл ҳолатида қолади. Айнан шунинг учун ҳам, бармоқ излари кишиларнинг алоҳида ва ўзига хос “шахсий гувоҳномаси”дир.
Замонлар ўтиши билан бу ҳақиқат фан томонидан исботланди ва ҳозирда бутун дунё айнан мана шу хусусиятдан кенг фойдаланмоқда. Эдуард Генри 1875 йили бармоқ изини шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида ишлатиш мумкинлигини илмий асослаган бўлса, 1884 йилдан Англияда расман далил сифатида қўллаш қабул қилинди.
Бармоқ излари билан шуғулланувчи мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон бармоқлари излари – киши шахсини аниқлашдаги ягона ва бехато усулдир.
Дактилоскоплар (бармоқ изларига қараб инсон шахсини аниқловчи мутахассислар) инсон бармоқларидаги ушбу хусусиятни 19-асрнинг охирига келиб кашф қидилар. Бу пайтгача эса бармоқ излари кишилар учун шунчаки чизиқлардан иборат чалкаш тасвирлар бўлган холос.
Неча-неча миллиард инсонларнинг бармоқ изларини фарқли яратган Буюк Аллоҳ таоло, албатта, уларни қайта яратишга ҳам қодир. Ояти каримада инсоннинг нозик бармоқларига ишора қилинишидаги чуқур маъно мана шудир!📌 🌷 ☝🏻 Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг
 - Фойдали ва саломатлигиз учун керакли канал😻💞. Ранг баранг хабарлар ,турли касалликлар ва уларни олдини олиш.  Яқинларингизга улашиинг ,Сизлар билан доим Каналга уланиш учун линкни устига босинг👇👇👇 

телеграмда  👉  @malhamuz  ёки cайтда👉👇👇👇

www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿🥀🌹🌺 💞

Комментариев нет:

Отправить комментарий