УЧ УЗУМ ДОНАСИ
Истанбулнинг Тўпқопи маҳалласида Акариечи (Таккечи) Иброҳим Оға жомеи деб аталган меъмори ёдгорлик бор... Бу жомеъ қурилиши билан боғлиқ ажиб ҳикоя нақл қилинади.
Иброҳим Оға "Ёпиқ бозор" ҳунармандларидан, қалпоқ сотиб, кун кечирадиган, ҳалол, кўзи тўқ, камтарин инсон эди. Камбағал бўлгани учун Тўпқопи ташқарисидаги эски бир уйда яшар, ҳар кун бозоргача пиёда бориб келарди. Бир кеча тушига бир чол кириб, деди:
- Болам Бағдодга бор, кўприк рўпарасидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомда уч узум донаси - насибанг бор. Олгину офият ила егин.
Иброҳим Оға содиқ тушлар рўёбга чиқишини билар, аммо тушга унча эътибор бермайдиганлардан эди. Пайғамбар ёхуд авлиёуллоҳнинг туши бўлса,
бошқа гап. Ўзи каби оддий бир одамнинг туши нима бўлибди? Устига устак, уч узум донаси неча ойлик йўл машаққатини тортишга арзийдими?
Бироқ Иброҳим Оға айни ўша тушни яна кўраверди.
Ўша кун ишга борган, аммо ўй-фикри кўрган тушида эди. Ниҳоят, учинчи кун ҳам айни, ҳеч кимга бир оғиз гап айтмасдан, елкада халта, оёқда чориқ, қўлда ҳасса:
"Қайдасан, Бағдод?"дея йўлга тушди.
Иброҳим Афанди ҳафталаб йўл босиб, ниҳоят, Дажла суви тўлиб-тошиб оқиб, яшартирган Доруссаломнинг марказий кўприги ёнига борди. Яқиндаги ошхонага кириб, қорнини тўйғазаркан бир томондан кўприк атрофига разм солар, тушидаги хурмо дарахтига ўралган ишкомни қидира бошлаган эди.
Во ажаб! Тушида таърифланганига ўхшаш бир хурмо кўприкнинг нариги бошида, соҳилда турарди. Қорнини тўйдиргач, ширинлик нияти билан уч узум донасини емоқ учун ишком олдига келди. Бироқ қайси узум бошидан узиб ейишни билмай турди. Кейин ишком ёнидаги ўриндиққа ўтириб, узумларга разм сола бошлади. Иттифоқо, барглар орасида фақат уч узум донаси бўлган бир шингилчага кўзи тушди. Аммо у бир оз тепароқда эди. Яқин бориб бир-икки сакраса-да, қўли етмади. Шу пайт ёнига кекса бир одам келиб:
- Ассалому алайкум, оға. Узум емоқчи бўлсангиз, ана шунчаси турибди, нега бунча тепага сакраяпсиз? - деди.
Қалпоқчи Иброҳим ҳайрон қолди. Ҳақиқатан бу саволга нима деб жавоб берсин. Ниҳоят, у бошидан ўтказганларини қарияга бирма-бир айтиб берди.
Кекса киши уни эшитган сайин кулгиси қистай бошлади ва охир айтди:
- Ҳой, намунча содда бўлмасанг. Мен уч йилдан бери шунга ўхшаш туш кўраман. Менга ҳам тушимда: "Истанбул диёридаги Тўпқопи ташқарисида жойлашган Тўпчилар маҳалласида бир қалпоқчининг кўмир омбори остида уч хум олтин бор. Бориб уларни ол", дейишади. Лекин мен бунга ишониб, жойимдан ҳам жилганим йўқ. Сен бўлсанг уч дона узум учун шунча йўлдан келибсан. Шунчалар ҳам ахмоқ бўладими одам?
Бу сўзларни эшитган Иброҳим оға ҳушидан кетмаслик учун ўзини зўрға тутиб турди. Чунки одам таърифлаган манзил унинг Истанбулдаги уйи, кўмир омбори ҳам ўзиники эди. Ҳеч нарса сездирмаслик учун уз узум донасини еб, дарҳол йўлга чиқди. Истанбулга келиб, кўмир омборини қазиди. Чиндан ҳам, уч хум тилла топди. Олтинларни олди ва кўп хайр-эҳсондан ташқари ҳозир унинг номи билан аталаётган у кўркам жомеъ масжидини ҳам қурдирди.
Насибага қаранг! Аллоҳ таоло бировга уч узум донасини сабаб улуғ ризқ берди, кимнидир уч хум олтиндан маҳрум қолдирди.
"Кимга ният, кимга қисмат...".

Комментариев нет:
Отправить комментарий