ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 21 августа 2017 г.

аёллар

💞☺️🍒Аёллар оламига оид 22 та қизиқарли факт


“10 та жаҳон тилини ўргандим-у, бироқ хотин тилини ўрганиш қўлимдан келмади!” деган экан буюклардан бири надомат билан. Бироқ кўпинча биз эркаклар рафиқаларимизни кузата туриб, ҳаётни англаймиз. Айтишади-ку, омадли эркак ортида аслида матонатли бир аёл турган бўлади.

Турмуш ўртоғингиз билан уларни ўқиб, фикр-мулоҳазаларингизни ўртоқлашинг.

1) Битта аёл умри давомида ўртача 2-3 кг лаб бўёғини еб қўяди.

2) Аёллар эркакларга қараганда 2 маротаба кўпроқ киприк қоқар эканлар. Жуда қизиқ!



3) Аёл эркакка қараганда содда ва ишонувчан бўлади. 15 сония ичида унинг ишончини қозониш мумкин.

4) Аёллар юзидаги 80 фоиз ажин қуёш нурлари таъсирида пайдо бўлади.

5) Илк компьютер дастурчиси Ада Ловлейс исмли аёл бўлган.

6) Тадқиқотлар аёл бир йилда кўзгу қаршисида 120 соатини, яъни 5 кеча-кундузини сарфлашини кўрсатмоқда.

7) Кимдир чақирганда эркаклар гавдасини бурса, аёллар бўйни ёрдамида қайрилиб қарайди. Чунки аёлларнинг бўйни қайишқоқ бўлади.

8) Қўл телефонини кўчада йўқотиб қўядиган эркаклардан кўра, телефонини тез-тез ўз сумкасида йўқотиб қўядиган аёллар сони кўпроқ.

9) Кўзойнаги бошида бўла туриб, уни узоқ излайдиган ҳам аёлдир.

10) Аёл ҳар гал ойнада ўзини кўрганида шу ҳолатда суратга олинса, қойилмақом сурат чиқишига ишонади.

11) Ишга шошиб турган аёл бир неча сония мобайнида қўлидаги калитни ҳаммаёқдан излаб кўради.

12) Аёл бир кунда 20 мингта сўз айтади. Яъни, эркаклардан 13 мингта сўз кўпроқ.

13) Қадимги Римда аёллар гўзал бўлиш илинжида гладиаторларнинг дубулғасини кийиш орзусида бўлишган.

14) Россия аёлларга энг бой мамлакат ҳисобланади. Бу ерда яшайдиган аёллар сони эркакларникидан 9 миллионтага кўп.

15) Гарчи, гардероб тўла кийим бўлса ҳам, аёл умрининг бир йилини кийиш учун қайси кўйлакни танлашга сарфлар экан.

16) Аёлларнинг юраги эркакларникидан тезроқ уради.

17) Дунёдаги 2 фоиз аёл ўзини чиндан ҳам гўзал деб ҳисоблар экан.

18) Нигериялик оналар энг «болажон» аёллар экан. Улар ўртача 7 нафар фарзанд дунёга келтиришади.

19) Дунёдаги илк роман – «Генжи» ҳикояси япониялик адиба Мурасаки Шикуби томонидан милоднинг 1000 йилида ёзилган.

20) Дунёнинг барча мамлакатларида энг узоқ умр кўрувчи фуқаролар – аёллардир.

21) Дунёдаги илк университет асосчиси бу муслима АЁЛдир. Фотима ал-Фихри 859 йилда Мороккода Ал-Карауин университетига асос солган. Бу университет ҳозирда ҳам фаолият юритади ва Гиннес Рекордлар китобида энг қадимий ўқув маскани деб тан олинган.

22) Аёл учун турмуш ўртоғи унга бериши мумкин бўлган энг қадрли совға, бу – унинг вақти, эътибори ва муҳаббатидир. Бу далил илмий исботланган ва ҳаётда ўз тасдиғини топган.

Аёл ва эркак руҳан, жисмонан ҳамда маънан бир-биридан қисман фарқ қилса ҳам, улар бир-бирларисиз яшай олмайдилар, биргаликда бир бутунлар.
Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com
🌹
🌿 🍒💞🍇 телеграмда @malhamuz Мақола ёққан бўлса Дўстларингиз билан бўлишинг!

Комментариев нет:

Отправить комментарий