ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 20 августа 2017 г.

Қандли диабет ҳақидаги 8 та афсона

Abduqadir Sattarov, [21.08.17 06:40]

☺️💞😔😢🐋Қандли диабет ҳақидаги 8 та афсона
Диабетга чалинган кишилар тўғри овқатланиши, тўғри даволаниши ва қандай ҳаёт тарзини юритиши кераклиги ҳақида кўплаб афсоналар мавжуд. қуйида биз уларнинг баъзилари ҳақида батафсил ҳикоя қилишга ҳаракат қиламиз.
1-афсона: Диабетга чалинган кишилар ширинликни умуман тановул қила олмайди.Торт бўлаги ёки печенье саломатлигингизга зарар етказмайди. Аслида иккинчи турдаги диабетга чалинган кишилар нормал соғлом озуқага қўшимча равишда муайян миқдорда ширинлик истеъмол қилишлари мумкин.Рациондан ширинликларни чиқариб ташлаш зарур чора бўлмаса ҳам, уларнинг истеъмолини чеклаган маъқул, албатта. Бунда ширинликларни паст калорияли маҳсулотлар, масалан, товуқ тўши ёки брокколи карамидан кейин
тановул қилган маъқул.
2-афсона: Диабет кўп миқдорда ширинлик истеъмол қилиш туфайли пайдо бўлади.
Йўқ, шоколад ишқибозлари қандли диабетга чалиниши даргумон. Ушбу касаллик генетик ва кишининг ҳаёт тарзи билан боғлиқ факторлар жамламасидан ривожланади. Шулардан бири – ортиқча вазн. Агар оилангизда кимдир қандли диабетга чалинган бўлса, соғлом маҳсулотларни истеъмол қилинг ва вазнни назорат қилиб бориш учун жисмоний машқларни бажаринг.
3-афсона: Диабетга чалинган кишилар махсус парҳезга амал қилиши керак
Қандли диабетга чалинган киши учун соғлом парҳез – бу мутлақо соғлом киши учун соғлом парҳезнинг ўзидир. Бундай парҳез таркибида ёғлар, қанд ва туз миқдори кам бўлган (масалан, буғда тайёрланган ва ёғсизлантирилган) маҳсулотлардан иборат бўлади. Диабетга чалинган кишиларга тавсия этиладигани маҳсулотларнинг фарқли жойи йўқ. Шу боис уларни қиммат нархларда сотиб олгандан кўра, ўзингиз тайёрлаганингиз маъқул.
4-афсона: Диабетни бошқа кишидан юқтириш мумкин
Диабет инфекцион ва юқумли касаллик эмас. Олимлар организмда диабетга олиб келувчи бузилишларни нималар келтириб чиқаришини ҳамон аниқи билмайди, бироқ диабет бошқа одамга шамоллаш ёки грипп каби юқмаслигини аниқ билади. Шунга қарамасдан, иккинчи турдаги диабет авлоддан-авлодга ўтиш хавфии мавжуд. Шунинг учун, агар оилада кимдир қандли диабетга чалинган бўлса, демак шу оила аъзоларидаи диабет ривожланиши хавфи ҳам ошади.
5-афсона. Диабети асоратларининг олдини олиш мумкин эмас.
Бу нотўғри. Олиб борилган тадқиқотлар диабети асоратларининг олдини олиш ёки уларни кейинроққа чўзиши мумкинлигини кўрсатди. Бунинг учун қондаги глюкозанинг муайян миқдорини ушлаб туришга ва мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишга ҳаракат қилиш керак. Иккинчи турдаги диабетга чалинган кишиларнинг кўпчилигида артериал қон босими ва холестерин миқдори кўп бўлади. Асаб тизими ва буйраклар шикастланишини кейинроққа чўзиш учун ушбут параметрларни кузатиб бориш лозим.
6-афсона. Диабетга фақат ортиқча вазнли кишилар чалинади т
Ҳа, ҳақиқатан ҳам, иккинчи турдаги диабетга чалинган кишилар ортиқча вазнга эга ва, ҳатто, семизликдан азиятт чекади. Бироқ жуда кўплаб беморларнинг вазни жойида экани ҳам кузатилган. Агарт ўзингиз ёки яқинларингиздан кимдир озишни истаса, унда жисмоний юкламани ошириш ёки соғлом овқатланишт орқали вазнни тушириш, диабет асоратларини чекинтришга ёрдам бериши эсингизда бўлсин.
7-афсона. Диабетга чалингант кишилар спорт билан шуғуллана олмайди
Аксинча! Жисмоний юклама диабетни даволашда энг муҳим омил ҳисобланади, чунки у инсулиндан самарали фойдаланиш ва вазнни камайтириш имконини беради. Афсуски, ушбу самарали воситадан ҳамма ҳам фойдаланмайди. Диабетга чалинган кишиларда ёшидан қатъи назар у ёки бу даражадат жисмоний юклама бўлиши лозим.
8-афсона. Диабетга чалинган кишилар маҳкум. Т
Бу нотўғри. Ҳа, диабет – узоқ кечадиган касаллик, уни тўлиқт даволаб бўлмайди. Бироқ қонидаги қанд миқдорини назорат қилмайдиган шахсларда юзага келадиган кўплаб кўнгилсиз асоратлардан қочиш мумкин.и Диабетга чалинган кишиларнинг кўпчилиги фаол ҳаёт тарзини юритади. Диабет ташҳиси – ҳукм эмас, бунинг устига у саёҳат қилиш, бўши вақтни қувноқ ўтказиш ва дўстлар билан учрашиш имкониятини йўққа чиқармайди. Сизлар билан доим босинг www.malhamuz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий