ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 июля 2017 г.

Бавосилни (геморройни) даволаш учун халқ табобати

Бавосилни (геморройни) даволаш учун халқ табобати


1. Саримсоқпиёзли сут.

Саримсоқпиёз қон таркибини яхшилайди, атеросклероз ва юрак қон-томир касалликларига қарши профилактика вазифасини ўтайди. Шу ва яна бир қанча шифобахш хусусиятлари туфайли саримсоқпиёздан шарқ табобатида бир неча асрлардан буён кенг фойдаланилади. Жумладан бавосил касаллигини даволашда саримсоқпиёзли сут қўл
келади.

Бир бош саримсоқпиёзнинг боши олиниб, сўнг пўсти билан 200 мл сутга солиб 30 дақиқа қайнатилади. Бу вақт оралиғида саримсоқпиёз санчқи тиққанда кирадиган даражада юмшоқ ҳолга келиши керак. Дамлама хона ҳароратида совутилиб, овқатдан сўнг 1 ош қошиқдан истеъмол қилинади. Даволаш курси 10 кунни ташкил этиб, 2 ҳафтадан сўнг яна такрорланади.

Яна бир рецепт: 1 бош саримсоқпиёзни тозалаб 4-5 донасини қирғичдан ўтказиб 200 мл сутга солиб 2 соатга совутгичга қўямиз. Бундай шифобахш ичимлик кунига 3 маҳал ярим чой қошиқдан 1 ҳафта давомида ичилади. 3 кун дам олиб, даволаш курси яна такрорланади.

Агар бундай рецептлар асосида дори тайёрлашга эринсангиз, кунига 3 дона саримсоқпиёзни овқатдан сўнг 1 донадан истеъмол қилинг. Сўнг кетидан 1 пиёла сут ичиб юборинг.

Саримсоқпиёзни ошқозон яраси ва гастрит, ошқозон ости бези касалликлари авж олган пайтларда, эпилепсияда қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик даврида эса шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.

2. Бавосилни даволашда картошкали компресслар.

Чиқиш тешигидаги ачишишни бартараф этишда қирғичдан ўтказилган хом картошка ёрдамга келади. Бу восита биринчи марта қўлланилгандаёқ касалликнинг ноқулай белгиларини йўқотади, шу билан бирга даволайди. Ювиниб чиқиб майдаланган картошка керакли жойга 10 дақиқага қўйилади.

3. Бавосилда «Гепариновая мазь».

Унчалик қиммат бўлмаган ушбу дори воситаси бир неча касалликларда қўлланилади. Шу жумладан бавосилда ҳам. Мазь таркибида гепарин, бензокаин, бензилникотинат бўлиб, у сурункали ва ўткир бавосилда ҳам самара беради.

Унинг таъсири суртилгач бир неча дақиқадан сўнг сезилади. Гепариннинг тромболитик ҳусусиятлари қон таркибидаги фибрин миқдорини камайтиради. Натижада қон қуйилмайди ва тромблар ҳосил бўлмайди. Аммо у ҳосил бўлишга улгурган қон қуюқаларини йўқотиш хусусиятига эга эмас. У фақат янги тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади. Мазь таркибидаги бензокаин эса оғриқ ва ноқулайликларни йўқотади.

Гепарин мази ташқи бавосилда самарали бўлиб, ички бавосилда тавсия этилмайди. Бундан ташқари гепарин дори воситасини ҳомиладор аёллар қўллаши мумкин эмас, унинг таркибидаги моддалар она қорнидаги болага салбий таъсир ўтказиши мумкин.

4. Бавосилни даволашда итшумурт(облепиха) ёғи.

Итшумурт ёғи — халқ табобатида бавосилни даволашда кенг тарқалган воситадир. Уни хатто ҳомиладорликда ҳам қўллаш мумкин.

Итшумурт ёғи(облепиховое масло) — органик кислоталар ҳамда витаминларга бой бўлиб, зарар етган терини янгилаш хусусиятига эга. У оғриқни олади, қон кетиши ва бошқа ноқулайликларни йўқотади.

Итшумурт ёғи(облепиховое масло) таркибидаги витамин C — қон томирларни мустаҳкамловчи коллаген ишлаб чиқарилишида иштирок этади.

Қўланиши. Ушбу воситадан комплекс фойдаланиш яхши натижа беради. Бунда итшумурт ёғи истеъмол қилинади, ҳам малҳам сифатида қўйилади. Даволаш давомида ични юрғизиш учун клечаткага бой маҳсулотлар, сабзавотлар, қуруқ мевалар истеъмол қилиш тавсия этилади.

Итшумурт ёғи эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқдан ичилади, ярим соат ўтгач нонушта қилиш мумкин. Итшумурт ёғидан компресслар чиқиш тешигига қўйилиб, кунига 3 марта янгиланади. Кечасига эса пахтали тампонлар ёғга ботирилиб қўйилади. Даволаш касаллик белгилари — оғриқ ва қон кетиши йўқолгунча давом эттирилади.

Бавосил касаллигида ич қотишининг олдини олиш учун жўхори ёғи, зайтун ёғи ва узум ёғларини салатлар таркибида истеъмол қилиш тавсия этилади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий