ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 июля 2017 г.

бармоқлар



Шарқ табобатида қўл бармоқларидаги нуқталарни уқалаш ёрдамида организмдаги алмашинув жараёнларини тиклаш, қон айланишини яхшилаш, оғриқни енгиллаштириш мумкин дейилади. Уқалаш машқи мунтазам бажарилганида эса тери ҳолати яхшиланиб, саломатлик тикланиб бораверар экан. Японияликлар мазкур усулни узоқ умр кўриш сирларидан бири деб атайдилар. Хўш, бармоқларни уқалаш машғулотини синаб кўрасизми?

Бош бармоқ:

Юрак ва нафас йўллари саломатлиги учун масъул бўлган бош
бармоқ ёстиқчасини соат айланаси бўйича уқалайсиз. Бу ишни ҳар кунлик одат тусига айлантирсангиз, юрак безовталиклари каяди.

Кўрсаткич бармоқ:

Ҳазм фаолиятининг бузилиши, қабзият, қорин дам бўлиши, ичакларда сиқилиш (спазм) кузатилганида айнан шу бармоқ ёстиқчасини уқалаш лозим. Дарвоқе, кўрсаткич бармоқни уқалаш ёрдамида ичаклар фаолиятини ҳам тартибга келтирса бўлади;

Ўрта бармоқ:

Кўнгил айниши, бош оғриқлари ва уйқусизликда ўрта бармоқни аста уқаланг, тезда енгил тортатсиз;

Номсиз бармоқ:

Тушкунлик, асабийлик ва аламзадалик таъқиб қилаяптими? Номсиз бармоқни уқаланг-да, ўзингизни кўлга олинг. Ушбу бармоқни уқалаш танани бўшаштиради;

Жимжилоқ:

Об – ҳавога таъсирчанлик сабаб келиб чиқадиган бош оғриқлари, тиш оғриши ва жигар касалликларида айнан жимжилоқ бармоқни уқалаш айтилади.

Комментариев нет:

Отправить комментарий