СЕВИМЛИ ХАЛҚ ШОИРИГА ЭҲТИРОМ
Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун муносабати билан Андижон вилоятида адабиёт байрамлари, шеърият кечалари бўлиб ўтди.
Шоир туғилиб ўсган Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғига эрта тонгдан минглаб адабиёт мухлислари ташриф буюрдилар. “Ғишт мозор” қабристонидаги шоир ҳайкали пойига Андижон вилояти ҳокимлиги, кенг жамоатчилик томонидан анвойи гуллар қўйилди. Шундан сўнг бўлиб ўтган анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов, адиб Қамчибек Кенжа, шоирнинг рафиқаси Назира ас Салом сўзга
чиқиб, Муҳаммад Юсуф қолдирган бетакрор адабий мерос ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, халқимизни бир мақсад сари бирлаштириш йўлида беминнат хизмат қилиб келаётганлиги ҳақида гапирдилар.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Миллий боғда ташкил этилаётган шоирлар хиёбонида улуғ адиблар қатори Муҳаммад Юсуфнинг ҳам ҳайкали қўйилиши барча юртдошларимиз қатори андижонликларнинг қалбини ҳам фахр-ифтихорга тўлдирди. Сўзга чиққанлар Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номида янги боғ ташкил этилиб, у ерга шоирнинг ҳайкали қўйилиши ҳамда бу маскан маънавият марказига айлантирилиши бўйича ишлар олиб борилаётганлигини таъкидладилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлинмаси қошидаги Муҳаммад Юсуф номидаги адабий тўгарак аъзолари томонидан шоир шеърлари ўқилди. Муҳаммад Юсуф сўзи билан дилрабо қўшиқлар куйланди.
Марҳамат туманида жойлашган Муҳаммад Юсуф номидаги 25-умумтаълим мактабида, шоир хонадонида ҳам адабий-бадиий кечалар бўлиб ўтди. Ижодкорлар Мурод Абдуллаев, Хуршида, Қамчибек Кенжа, Омина Тожибоева, Ҳабиб Сиддиқ, Малик Бой Муҳаммад, Баҳодир Исроилов ва ёш ижодкорларнинг дил сўзлари, мушоира, қўшиқ, куй ва рақсларга уланди. Ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган бадиий композициялар намойиш этилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиевнинг дилрабо қўшиқлари даврага файз бағишлади.
Куннинг иккинчи ярмида адабий анжуманлар Андижон шаҳрида давом этди. Бобур номидаги вилоят театрида “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов тадбирни очиб, барчани адабиёт байрами билан табриклади. Шоира Хуршида, ёш ижодкорлар Нурилло Абдушукуров, Беназир Хасанхонова, Муроджон Мадаминов, Гулноз Хошимовалар шоирга бағишланган шеърларини ўқидилар. “Мерос” ашула ва рақс дастаси, Андижон санъат коллежи бадиий жамоаси, таниқли ҳофизлар томонидан шоир шеърлари билан қўшиқлар куйланганди.
Вилоят ёшлар театри артистлари томонидан Муҳаммад Юсуф ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнгида Назира ас Салом сўзга чиқиб, Президентимиз раҳбарлигида шоир хотирасига кўрсатилган эҳтиром учун юксак миннатдорчилик билдирди.
Шеърият кечалари вилоятдаги ҳар бир ўқув муассасаларида, ташкилот ва муассасаларда бўлиб ўтмоқда.
Шоир хонадонида 26 апрель куни ош дамланиб, меҳмонларга тортилди. 27 апрель куни Республиканинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 70 нафар ҳаваскорлар, шеърият мухлислари бир пиёла чой устида “Улуғимсан, Ватаним!” мавзусида мушоира ўтказдилар.
Андижон туманидаги Орол қишлоғида жойлашган педагогика коллежида ҳам шоир ҳаёти ва ижодига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Шоира Хуршида, Назира ас Салом, хоразмлик олима Мадина Матёқубова, шоир Баҳодир Исроиловлар иштирок этишди.
Ёшлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчага манзур бўлди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Андижон вилоят бўлинмаси

Комментариев нет:
Отправить комментарий