ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 26 апреля 2017 г.

витаминлар хакида нималар биласиз?


🍀Витаминлар ҳақида нималар биласиз?🍀

Боланинг соғлом ва гўзал бўлиб ривожланишида витаминларнинг аҳамияти катта. Биз ҳаммамиз витаминлар кўкатлар, сабзавотлар, мевалар, реза мевалар таркибида борлигини биламиз. Аммо шундай витаминлар ҳам борки, улар ҳайвонлардан олинадиган ёғлар таркибида мавжуд бўлиб, болалар ва катталар учун жуда зарурдир.
🍀А витамини — инфекцияларга қарши кураш🍀
Икки хил шаклда бўлади: ретинол ва каротин.Балиқ мойи, печение, тухум, сут маҳсулотларидан ретинолни топиш
мумкин. Булар организмнинг А витаминига бўлган талабининг учдан бир қисмини қондиради. Каротин эса ўсимлик ёғлари таркибида бўлади. Бундан ташқари, сабзи, помидор, кўкат ва сариқ рангли сабзавотлар, мевалар, реза меваларда ҳам мавжуд. Каротин ёғда яхши эрийди, шунинг учун бу маҳсулотларни ёғ, қаймоқ ёки сметана билан истеъмол қилган маъқул.

Каротин кўриш органлари билан боғлиқ кўпгина касалликларни даволашда ёрдам беради. Иммунитетвитамини деб аталади, чунки организмнинг инфекцияларга қдрши курашиш қобилиятини оширади. Тери ва сочни соғлом, гўзал ҳолатда сақлайди. Боланинг бўйи ўсишида ёрдам беради, суякларни мустаҳкамлайди, тиш ва тиш милкларини соғломлаштиради.Қалқонсимон безлар фаолиятини яхшилайди. А витамини етишмаганда тери қуриб, хунуклашиб қолади. У қизариб, арчилиб туша бошлайди. Организмнинг инфекцияларга қарши курашиш лаёқати пасайиб кетади.Ретинол этишмаслиги оқибатида кўзларнинг қизариб кетиши ва ачишиши кузатилади. Мабодо шифокор А витамини ичишни тавсия қилса, қанча миқдорда ичишни ёзиб олишни унутманг, чунки бу витаминни меъёридан ортиқ ичиб юбориш ҳам хавфли. Агар юқорида санаб ўтилган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб турсангиз, қўшимча А витамини ичишга ҳожат қолмайди.
🍀Витамин Б1🍀

Бу витамин углеводлар алмашинувини мўътадиллаштиради, асаб тизими, ҳужайралар ва ошқозон-ичак тракти фаолияти учун зарур. Ақлий ва жисмоний фаолият билан кўп шуғулланувчилар бу витаминни кўпроқ истеъмол қилиши керак. Соч кўп тўкилиши ва оқариши шу витамин етишмаслигидан далолат беради. Бу витамин сут, мол гўшти, чўчқа гўшти, нўхат, картошка, юрак, жигар ва буйракда кўп бўлади.
🍀Витамин Б2🍀

Витамин етишмаса, юзингизда ҳуснбузар пайдо бўлади. Лаб ва оғиз атрофи тез-тез ёриладиган бўлиб қолади. Бу витамин хамиртуруш, тухум сариғи, сут, жигар, буйрак, балиқ, гўшт ва товуқ гўштида кўп бўлади.
🍀Витамин Б3🍀

Пигментация учун жавобгар. У етишмаса соч оқаради. У барча турдаги ўсимлик ва гўштларда бўлади.
🍀Витамин Б6🍀

Асаб тизими ва оқсиллар алмашинуви учун зарур. Бу витамин жигар, сут, картошка, сабзи, тухум, сариёғ, гуруч, буғдой ва карамда кўп бўлади.
🍀Витамин Б9🍀

Ҳамма ички органлар, тери ва соч тўкилмаслиги учун зарур. Бу витамин лавлаги, тарвуз, қовун, творог, олма, сабзи, карам, тухум ва пиёзда кўп бўлади.
🍀Витамин Э🍀

Тери касалликлари келиб чиқмаслиги учун зурур. Бу витамин сут , тухум сариғи ва сабзавотларда кўп бўлади.
🍀Витамин C🍀

Организмни касалликка қарши курашиш қобилиятини кўтаради. Қон томири тизими ва терида доғ пайдо бўлмаслиги учун зарур. Бу витамин барча ситрус меваларда, қулупной, малина, карам, петрушка, укроп, қизил қалампир ва бақлажонда кўп бўлади.
🍀Д витамини — суяклар мустаҳкамлиги🍀

Д витамини — калсийферол, эргостерол ва қуёш. Қуёш нури ёғли моддалар билан биргаликда бу витаминнинг пайдо бўлиши ва тери орқали ичкарига сўрилишига ёрдам беради. Калсийферолга бой озуқалар таркибига балиқ мойи, сарда, селд, тунетс балиқлари, сут ва сутли маҳсулотлар киради. Суяк ва тишларни мустаҳкамловчи калтсий ва фосфор моддаларининг организмга сўрилишида ёрдам беради.А ва C витаминлари билан биргаликда қабул қилинса, шамоллаш касалликларига ҳам фойдаси бор. А витаминининг ўзлаштирилишини таъминлайди. Кўз жилди, шиллиқ пардасининг яллиғланишини даволашда ёрдам беради. Д витамини этишмовчилигида рахитнинг турли кўринишлари, тишлар эмирилиши ва суякларнинг юмшоқлашиши оқибатида бола суякларининг номутаносиб ривожланиши кузатилади.
👇👇👇

🍀Э витаминикислород демак🍀

Э витамини токоферолларнинг аралашувидан таркиб топган. Фаол антиоксидант. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар орасида тухум Э витаминининг кони ҳисобланади. Токоферол ўсимликлар таркибида ҳам бор, энг бойларибуғдой, ўсимлик ёғи, соя, исмалоқ, баргли кўкатлар ва бошоқли ўсимликлардир. Агар овқатларда ана шулар билан биргаликда жонзотлар ёғларидан фойдаланилса, Э витаминиорганизмга яхши сингади. Токоферол организмда қисқа муддат сақланади, шунинг учун ушбу маҳсулотлардан тайёрланган овқатларни ҳар куни истеъмол қилиш керак.Организмнинг кислород билан таъминланишини яхшилайди.А витамини билан биргаликда ўпкани нотоза ҳаводан асрайди. Куйган ва кесилган жойларнинг ўрни тезроқ ва чандиқсиз битишини таъминлайди. Организм қужайраларининг чидамлилигини оширади.Унинг тахчиллиги қон хўжайраларининг бузилиши, камқонлик, мушак толаларининг бўшашишига олиб келади.
🍀К витамини — фойдали бактериялар🍀

К витамини ичакларда яшайдиган ҳаво бактерияларини пайдо қилиши мумкин. Бактерияларга қарши дори-дармонлар ишлатиш оқибатида фойдали бактериялар ҳам камайиб кетса, К витамини тавсия этилади. К витаминига бой бўлган маҳсулотлар — яшил баргли сабзавотларнинг фақат янги узилганлари.  Музлатилган маҳсулотларда К витамини ўлган бўлади. Бундан ташқари, ёгурт, беда, тухум сариғи, соя, балиқ мойлари таркибида кўп бўлади. К витамини қон қуюлишини нормал ҳолатда сақлайди.К витамини тахчиллиги оқибатида кучли ич кетиши мумкин. Бу антибиотикларни таваккал қабул қилиш. оқибатида келиб чиқади.
Avitsenna.uz
@medicine_uz

Комментариев нет:

Отправить комментарий