БАЛИҚ УМРНИ УЗАЙТИРАДИ!!!
— Баъзилар балиқ таркибида оғир металлар мавжуд деб
ҳисоблайди. — деди олимлардан бири. — Аммо бу бўлмаган гап. Ҳойнаҳой балиқ
маҳсулоти билан савдо қилувчилар рақобатчиларини синдириш учун шундай бўлмағур
гапларни ўйлаб топишса керак. Балиқ таркибида оғир металл ҳеч қачон бўлмаган ва
бўлмайди ҳам. Айниқса, қизил балиқни ҳафтасига икки маротаба қандай кўринишда
бўлмасин, истеъмол қилинса, одам умри икки йилга аниқ узаяди. Тўғри, буларнинг
барчаси, жумладан, одам қанча умр кўриши худонинг хоҳиши билан бўлади. Лекин
худо ҳам «Сендан ҳаракат, биздан баракат», деб беҳуда айтмаган. Одамзод фақат
Яратгандан сўраб ўтиравермасдан, ўзи ҳам ҳаракат қилиши лозим. Бир сўз билан
айтганда, балиқ жуда беғубор ва безиён маҳсулот. У юрак хасталиклари хавфини
ортга суради, аксар ҳолларда йўққа чиқаради.
1-Уйқу пайтида ҳар 12 дақиқада терингиз ачишмаслиги учун беихтиёр
жисмингиз ҳолатини ўзгартиради.
2-Пешобни узоқ муддат ушлаб туриш, қонда натрий етишмаслиги туфайли ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Бу «сувнинг заҳарланиши» дейилади.
3-Уйқудан уйғонганингизда овозингиз ўзгаради. Сабаби, уйқу пайтида товуш пайчалари қаттиқлашади. Юмшаши учун озроқ вақт керак бўлади.
4-Кўп ухлаш, инсоннинг ғами кўп, ўзини ёлғиз ҳис
қилишидан ҳам бўлиши мумкин.
5-Бирор одатга ўрганиш учун инсонга 21 кун етарли. Ҳар
қандай одатдан қутилиш учун ҳам шунча муддат кифоя.
6-Инсоннинг эркин, қаттиқ акса бериши, унинг қўрқмас, ҳеч
нарсага парво қилмаслини англатади. Яширинча акса бериши, уни ўта уятчан,
атрофдагиларга аҳамиятини билдиради.
7-Аёллларда, эркакларга қараганда ҳид билиш қобилияти
ўткирроқ.
8-Аччиқ гармдорини истеъмол қилганингизда, тилингиз тафтини
озгина шакар билан сўндиришингиз мумкин.
9-Тезлик билан бурилиш кўриш ҳиссини бир неча сонияга
тўхтатади. Бу бош айланишидан асрайди.
10-Асал ейилгандан сўнг 15 дақиқада қонга аралашади.
11-150 гр апельсинда 80 гр аскорбин кислотаси мавжуд бўлиб,
инсон учун 1 кунга етадиган «С» витамин билан таъминлайди.
12-Инсоннинг заковвати ошган сари, кўп туш кўрадиган бўлади.
13-Инсоннинг ўзи билан ўзи гаплашиши уни зеҳнини ўстиради.
Биъзиларнинг тушунчасидаги каби, руҳий хасталикнинг аломати эмас.
14-Хурмо (финики) дунё бўйича, қуруқ мевалар ичида тишлар
учун энг фойдалисидир. У эмаль қаватини мустаҳкамлаб, кариесдан ҳимоя қилади.
15-Иситма пайтида билагингизни 5 дақиқага жўмракдан
тушаётган совуқ сувга тутиб турсангиз, қон айланишидаги ҳароратни туширади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий