ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 24 апреля 2017 г.

ажин-карилик аломатими?


AЖИН - ҚАРИЛИК АЛОМАТИМИ❓

⚜ Ажин, одатда, организмнинг сўлиб бораётганидан дарак берувчи белгидир. Қариш жараёнида терида бир қанча ўзгаришлар рўй беради. Қон ва лимфа айланишининг бузилиши натижасида энг аввал юз, бўйин, қўл панжаларининг терисида шундай ўзгаришлар юзага келади. Гавда терисининг очиқ жойлари доим ташқи муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирида бўлиши туфайли уларни кийим беркитиб турадиган қисмларига нисбатан бирмунча тезроқ ажин
босади. (УФ хам ажин тез тушишига сабаб булади).
📌 Лекин ажинлар ҳамиша ҳам қарилик нишонаси эмас. Доим пешонани тириштириш, қошларни юқорига кўтариш ёки қовоқ солиш, кўз, лабларни қисиш, оғиз бурчакларини жийириб, энгакни бўйинга тақайверишга одатланиш ҳам вақтидан илгари ажин тушишига олиб келади (мимик ажин).
⚜Юз ва бўйин терисини парвариш қилишга эътибор берилмаса, спиртли эритмалар, терини оқартирадиган мазлар кўп ишлтилса, суртилган косметика воситаларидан тери вақтида тозалаб турилмаса ёки тишларнинг йўқлиги ҳам ажинлар пайдо бўлишида замин яратади.
Ажин тушишининг олдини олиш учун умуман саломатликни яхшилаш, тўғри овқатланиш, меҳнат қилиш ва дам олиш режимига амал қила бориш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш, баданни офтобга меъёри билан тоблаш, юзни қаттиқ шамолдан эҳтиётлаш хамда энг мухими терини хар куни парваришлаб крем ва маскалардан мунтазам фойдаланиш лозим. Умрбод ажин туширмайдиган косметика воситалари йўқ❗️
 Лекин юз, бўйин, қўл терисини доим тўғри парвариш қилиш ажин тушишини секинлаштиради. Косметолог сифатида шуни айтиб утмогим керакки, юзни вақти-вақти билан массаж, пилинг, мезотерапия  қилиб туриш юз терисининг таранг, соғлом, ёш ва жозибадор бўлишини таъминлайди☝️

Косметикатерини парвариш қилиш, кишилар кўринишини гўзаллаштириш воситалари ва усуллари қадим замонлардан қўллаб келинган.

Узоқ ўтмишда мисрликлар, римликлар, арабларда яноқ, киприк, қовоқларни бўяш, сочни жингалак қилиш расм бўлган. Атир ўрнини босадиган хушбўй мойлар ишлатилган. Косметика воситалари таркибига ҳозирги кундаги каби ҳайвон ва эфир, ўсимлик мойлари, смола, турли упа, бўёқлар ва ҳоказолар кирган.
⚜ Ҳозирда эса косметика :
Врачлик косметикаси ва пардоз косметикасига бўлинади.

Врачлик косметикаситерини парваришлаш ва унда турли нуқсонларнинг бартараф этиш, уларнинг олдини олиш, соч, юз- буйин сохаси, кул ва баданларни парваришлашнинг гигиеник ва даволаш тадбирларини ўз ичига олади. Косметик хирургияда бурун, лаб, қулоқ супрасидаги турли нуқсонлар жарроҳлик усули билан олиб ташланади. Хол ва татиуровка, шунингдек, юзнинг ортиқча териси, қорин, сон ва бошқа жойлардаги ортиқча ёғлар кесиб олиб ташланиб, юз ва тана қиёфасининг яхшироқ кўриниши шакллантирилади.
⚜ Пардоз косметика эса юз чиройини очиш мақсадида қўлланилади. Пардоз косметик воситасига қош-қовоқни бўяйдиган қалам, сурма, киприк туши, соч бўёғи, қизартиргич, оқартиргич, упа, лаб бўёғи, косметика кремлари, мой-упа, терлатмайдиган воситалар, атир, одекалон ва ҳоказолар киради. Косметика воситаларидан фойдаланишда, албатта, лабаратория, клиникалар текширувидан ўтган табиий воситаларни қўллаш кутилган натижаларни бера олади.

  🌸АЖИННИ ЙЎҚОТИШ🌸

🍀 Ўзингизга бир эътибор беринг: сизда пешонани тириштириш ёки қошни кўтариш одати йўқми? Кўпчилик буни ўзи пайқамайди. Аслини олганда, ана шундай актив мимика оқибатида кишининг юзига чуқур ажинлар эрта (15-29 ёшда) тушади. Баъзи ўсмирлар, қизлар мимика қилиш билан ўзларининг эркин ва табиийлигини, ҳис-туйғуларга бой эканини кўрсатмоқчи бўладилар. Ваҳоланки, бу ҳис-туйғуларни сўз билан, овоз оҳанги ёки қараш билан ҳам ифодалаш мумкин. Бошқалар эса гаплашаётганда суҳбатдошини менсимай, нимадандир норози бўлиб, афтини буриштиради.  Бундайлар юзида аввал билинар-билинмас майда ажинлар пайдо бўлади, кейин улар аста-секин чуқур ажинларга айланади. Кўзи яхши кўрмайдиган, лекин кўзойнак тақишга уяладиган аёллар кўзи атрофида майда ажинлар елпиғичга ўхшаб ёйилиб кетади. Бу ажинлар кейинчалик ғоз панжаси шаклини олади.

🍀 Бурундан оғиз бурчагига томон тушган чуқур ажинлар кишини жуда қари кўрсатади.  Бу ажинлар баъзи одамларда фақат косметик нуқсон эмас, балки феъл-атворининг маълум хусусиятлари туфайли юзага келган, дейиш мумкин: бундай кишилар кўпинча нимадандир норози бўлиб юрадиган, бекорга нолийверадиган хилдандир.
🍀Аввало, пешонани тириштириш одатини ташланг. Эрталаб уйғонганингизда ўриндан турмасдан 5-6 сония мобайнида қовоқларни қаттиқ юминг, кўрсаткич бармоқларингизни қош усти ёйига қўйинг, кўзларингизни 4-5 сония катта очинг, бу машқни 8-10 марта такрорланг. Бир неча кундан кейин пешонада ажинлар тўпланмайдиган бўлади. 😊👍

🍀Қуйидаги усул ҳам фойда беради: пешонага озиқлантирувчи (питательный) крем суртинг, устидан бир бўлак юпка қоғоз ёпинг-да, бинт билан боғлаб қўйинг. Боғлов қанча кўп турса, шунча яхши. Бу усул камида 15-20 марта такрорланганда фойдалидир.

🍀Ажинлар изини юмшатиш учун хотиржам, мулойим ҳолатда бўлишига ҳаракат қилинг, жим турган пайтингизда тишингизни бир-бирига қаттиқ босманг. Лекин бу муoлажалар уй шароитида.

🍀Kосметологияда эса бирмунча яхширок ва жиддийрок муолажалар мавжуд. Албатта ажин тушишдан ва каришда хеч биримиз кочиб кутулолмаймиз. Шу сабабли ажинни олдини олиш учун 25-26 ешдан харакатни бошлашимиз зарур.

Доимо гўзал бўлинг💋



Комментариев нет:

Отправить комментарий