1. Овқат ўзлашмаётганлигининг сабабини аниқлаш.
Қуйида бундай сабаблар берилган:
— қуртлар (паразитлар) борлиги;
— ошқозон микрофлораси бузилганлиги;
— ошқозон кислота даражаси камлиги;
— ҳазм қилувчи ферментларнинг етишмаслиги;
— жигар ва ошқозоности бези фаолияти яхши
эмаслиги.
2. Зарарли микроорганизмларни йўқотиш ва ҳазм қилиш
жараёнини нормаллаштириш.
Паразитлар ва бактерияларга қарши маълум ўсимликларни
истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Булар: 1.Саримсоқ пиёз 2.Орегано ўсимлиги 3.Тимьян (зирк)
4.Пиёз 5.Зайтун дарахти барглари
Юқорида келтирилган ўсимликлардан ташқари, паразитларга
қарши антибиотиклар ҳам белгиланади. Ошқозон кислота даражасини ошириш учун
қуйидагиларни қилиш керак:
1. Овқат ва ичимликларда лимон соки (шарбати)
2. Узум сиркаси (уксус)
3. Овқатни блендерда майдалаш
4. Аччик ўсимликлар ва кўкатлар
5. Баъзам солян (хлорид) кислотаси дорилари тавсия килинади.
3. Овқат рационидан ошқозонни кузгатадиган ва стресс
холатига туширадиган маҳсулотларни чиқариб юборамиз.
1. Барча сут махсулотлари, 2. Кофе, 3. Глютен, 4. Шакар
маҳсулотларни 4-6 хафта давомида истеъмол қилманг ва бу муддат ўткандан сунг
бирма бир овқат рационингизга уларни қўшинг.
4. Тўғри овқатланиш ёрдамида ошқозон микрофлорасини яхшилаш
ва капсула ёки кукун кўринишидаги пробиотикларни қабул килиш. Антибиотик ва
прибиотикларни хеч качон биргаликда қабул қилиб бўлмайди. Антибиотиклар
эрталаб, прибиотиклар эса кечпайт, уйқудан олдин, ичилади. Натижага эришиш учун
камида 2 ой давомида прибиотиклар қабул килишингиз керак. Овқатланиш хам
семириш жараёнида мухим вазифани бажаради. Бунда фойдали маҳсулотларнинг энг
фойдалиларига эътиборни кучайтириш керак: сабзавотлар, ёнгоклар, яхши сифатли
сариёг, бифидобактериялар учун клетчатка ва мускулларни ривожлантириш учун
оқсиллар. Витамин ва минералларни хам қабул қилишни унутманг. Булардан ташқари
сизни стресс холатига туширадиган нарсаларни қилманг. Имконият борича бундай
ишларни рад этинг. Инсонний психологик (рухий) холати хам катта ахамиятга эга.
Комментариев нет:
Отправить комментарий