АБДУЛЛА ОРИПОВ,
Ўзбекистон Қаҳрамони,
Халқ шоири
Меросийлик
Зуҳро нега
яшнайди,
Ярқирайди нега ой.
Уларнинг ҳам
оламда
Ҳомийси бор, ҳойнаҳой.
Офтобнинг қандайлигин
Билай десанг сен агар,
Шом чўкканда
кунботар
Шафағига сол назар.
Кимдир яхши сўз
билан
Таърифласа бирор он.
Бу каби мақтовлардан
Талтайиб кетма, инсон.
Магар таъма йўқ
экан
Савобу имдодингда.
Шундоқ бир хислат
ўтган
Демакким аждодингда.
Қайга борма,
топилгай
Албатта, одам насли.
Фирибгар ҳам
янгидан
Пайдо бўлмаган асли.
Улар ҳам суяк
суриб
Келаётир азалдан.
Ҳаттоки жой
олишган
Қасида-ю ғазалдан.
Ўйлаб кўрсанг
иймонга
Тегишлидир бу калом:
“Қадим Ўзбек халқисан”
–
Деганди Ғафур Ғулом.
Фахр
этурман, хамиша
Улуғ Ўзбек эрурман,
Аждодларга
таянган
Доим ўздек эрурман.
Ўрним бордир
оламда
Ўзгалардек барқарор.
Фақат халқим
туфайли
Менда не фазилат бор.
Бир замон ўтган
эди
Шоир Турди Фароғий,
Битта эди у
зотнинг
Армонию фироғи.
У замон халққа
шоир
Бирлашгин деган эди,
Қай қавм
бўлмасанг ҳам
Сирлашгин деган эди.
Ўзбек элин ҳомийси
Дунёда бор, ҳойнаҳой.
Нур сочиб
турибдику
Ўша қуёш, ўша ой.
Дафъатан тутилганда
Элимнмнинг қуёш моҳи
Ўша шоир Турдийни
Эслаб қўяман гоҳи.
Битта деб билдим
доим
Ушбу Ўзбек еримни
Бағишладим мен
унга
Ғазалимни, шеъримни.
Бу муқаддас тупроқни
Ўзбекка танҳо дедим,
Кичкинтой вакилин
ҳам
Пайт келса даҳо дедим.
Чунки у менинг
учун
Туганмас армон эрур,
Буюк Ватан қурғали
Улуғ бир имкон эрур.
Комментариев нет:
Отправить комментарий