✍🏼 АКА-СИНГИЛ... ... 😢.
Нозила оилада кенжа фарзанд булиб , эрка киз булиб улгайди..
Айникса акасини "Митти фариштам"
деб эркалаши унга жуда ёкарди .
Йиллар утиб икки опаси турмушга чикиб кетишди, акаси Нодир уйланди.. Аммо охирги пайтларда акаси узгариб
колганди.. Хамма нарсага жахл килар , Нозилани эса келинойингга караш деб куп
уришарди . Онаси хам хеч нима демасди ,
чунки Нодир оила курганига 4 йилдан ортган булсада бефарзанд эди ...
Уйда
жанжал булмаслиги учун эса , уй ишлари онаси ва Нозилага колиб кетганди
Дадаси эса четга ишлагани кетган. Бир куни онасини тоби
кочиб колди . Докторлар инсульт деб шифохонага олиб кетишди ...
Шу кунларни бирида Нозила уз хонасида ижод билан машгул эди
, у шеърлар ёзиб турарди .. Бирдан кушни хонадан акаси билан келинойиси
жанжалли овозлари эшитилди . У нима гаплигини билмокчи булди , акаси Нозилага
бакира кетди
-Сизга нима бўлди ака?! Мана шу хотинингизни деб ота-
онангиз ҳам , мен ҳам кўзингизга кўринмай қолдикми-а? Энди ойим йўқ турткилашни
бошладингизми?
- Учир овозингни тилинг чиқиб қолибдими? –тутоқиб кетди
акаси .-Мен келганда ҳар доим кўз онгимда тур, ижодинг билан менинг ишим йўқ
тушундингми? Келин ойинг нимани буюрса шуни қил!
-Ҳали шунақами? Сиз ҳотин қули бўлишингиз мумкин, аммо, мен
сиз ўйлагандек эмасман. Хозир дадамга қўнғироқ қиламан...
Шу гапи оловга мой сепгандек бўлди. Нодир зўрга ўзини тутиб
турган эмасми, қўлидаги халталардан нарсаларни бўшатаркан, қўлига тушиб қолган
кансервани Нозилага қарата отди-ю кетидан унинг бошига ураверди. Тўғри келган
ерига тепди , бу ҳам камлик қилгандек, белига қаттиқ тепганди гуллар экилган
боғчада митти фантанлар учун ўрнатилган темирга боши билан бориб урилди-ю
буткул ҳушидан кетди. Болаликдан анчагина нимжон ўсган Нозила биринчи тепкидаёқ
ҳушини йўқотган эди.
Бирдан ҳамма ёқ жимиб қолди. Нодир жаҳл билан синглисига
эътибор бермасдан ичкарига кириб кетди. Келин эса караҳт ҳолда қўрқув билан
секин юриб Нозилани туртди. Чалқанча ағдарди-ю додлаб юборди.
- Нодир ака нима қилиб қўйдингиз?..
Нодир ҳам зумда ўзига келиб ҳовлиқанча улар ёнига келди.
Хайхот, Нозиланинг бир кўзи оқиб тушган эди. Кучли зарб билан темирга урилганда
кўзига фантанчанинг учи кириб кетган ўзи палманинг ёнига тушган эди.
Айни шу дамда Нодирнинг оғайнилари дарвозадан кириб бу
мудҳиш манзаранинг гувоҳи бўлишди. Нозилани зудлик билан шифоҳонага элтишди ,
бир зум ўтиб, реаниматция деган эшик очилиб бош шифокор чиқиб келди, у дарғазаб
эди. Нодир бошини кўтаролмас кийимлари қон деворга суянганча бошини чангалаб
ўтирарди. Оғайнилари шифокорни кўриб ўрнидан турди.
-Нима бўлди у яҳшими?
-Нима бўлганини сизлардан сўраш керак. Ким қилди бу ишни?
Ҳаммалари Нодирга қарашди. У ҳамон карахт бўлиб ўтирарди.
Шифокор, оғайниларига қараб:
-Афсуски қутқара олмадик, кучли зарб билан бошига урилган
мия суяги синган ,қон қуйилган, бел суяги лат еган, яна кўзи оқиб тушган...
тирик қолганда ҳам бир умр ногирон бўлиб қолар эди...
-Нима-а? У ўлдими!? – Нодирнинг ич-ичидан хайқириқ чиқди.
Шу пайт ҳамшира чиқиб Нозиланинг қонга ботган кийимларини
Нодирга узатаркан :
- Мана бу қоғоз марҳуманинг чўнтагидан тушиб қолди дея
буюмларни қўлига тутқазганча ичкарига кириб кетди. Нодир телбалардай
гандираклаб коридор бойлаб қоғозни титроқ қўллари билан очаркан унда.
бежирим ҳарфлар билан битилган шеърга кўзи тушди.
ФАРЗАНД БЕР
Ҳар нарсага қодирсан ё Раб.
Кўп нарсани қилмайман талаб.
Чарчамасман бир умр сўраб,
Акамга сен фарзанд бер Худо.
Ҳар банданинг бўлсин зурёди.
Ҳеч тутмасин аёл фарёди.
Ширин бўлгай меванинг тоти.
Акамга сен фарзанд бер Худо.
Келин ойим кўз ёш тўкмасин.
Аламзада, зардоб ютмасин.
Бу хаётда ёлғиз ўтмасин.
Акамга сен фарзанд бер Худо.
Волидамнинг ягона ўғли.
Дадамнинг у дастёр,ўнг қўли.
Баҳтга элтгин очилсин йўли.
Акамга сен фарзанд бер Худо.
Эгиб қўйма алп қаддини.
Малҳам бўлиб олай дардини.
Йўқотмасин элда қадрини..
Акамга сен фарзанд бер Худо.
Мен ҳам амма бўламанми, айт?
Иродамни кўп синашдан қайт.
Комментариев нет:
Отправить комментарий