ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 1 января 2017 г.

cоғинчларим...



Соғинчларинг соғинчимга етолмайди,
Юраккинам сени ташлаб кетолмайди,
Афсус, висол бугун ҳушнуд этолмайди,
Соғинганим, соғиндингми сен ҳам мени?
Қанчалар хам соғинганим билсанг эди,
Тушларимга меҳмон бўлиб келсанг эди,
Хижрон эмас, сен юрагим тилсанг эди,
Шодликларим соғиндингми сен ҳам мени?

Булутларга мактуб ёзсам олармисан?
Кўрсин дея суратингни кўярмисан?
Қуёш каби сен ҳам ишқдан ёнармисан?
Мехрибоним, соғиндингми сен ҳам мени?
Мехринг бериб мехрим олиб қолганмидинг?
Захмим олиб қалбимга ишқ солганмидинг?
Сен хам мендек висол кутиб толганмидинг?
Жонгинам соғиндингми сен ҳам мени?
Сен ҳам мендек кунлар санаб юргандирсан
Ҳар лахзани тез ўтсин деб тургандирсан
Хижрон захмин сен ҳам мендек билгандирсан
Мехрибоним, соғиндингми сен ҳам мени..?

Комментариев нет:

Отправить комментарий