ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 7 января 2017 г.

ногахон

НОГАҲОН
Айб эрур гарчанд юрак домингга тушди ногаҳон,
Ҳисларим сарҳадни билмай кўкка учди, ногаҳон.
Хонумоним ёқди буткул сўзларингнинг оташи,
Тун бўйи васлинг дилим мастона қучди, ногаҳон.
Етти иқлимдин муносиб ёр топмоқлик маҳол,


Ишқ соҳир зар либосин нега бичди ногаҳон?..
Айланар ер, офтоб куйгай, боши хамдир само,
Аҳду паймон йўқлабон бир, қайга қочди, ногаҳон?
Эй замин, эй осмон, жисмимга жой қайдин топай,
Бемаҳал Хуршида нурин ёра сочди ногаҳон!..
ХУРШИДА. 2017 йил 7 январь

Комментариев нет:

Отправить комментарий