ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 3 января 2017 г.

мўжиза...



Канадада босиладиган „Тhе Gazette" ва „Тhе Globe and Mail" номли кундалик нашрларнинг муштарийлари 1984 йилнинг 22- ва 23-ноябр сонларида босилган хабарни ўқиб, ҳайратларини яшира олмадилар. Чунки бу хабарларда мусулмонларнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръони карим ўзидан 14 аср кейин кашф этилажак ҳодисаларни бутун икир-чикиригача ифода этгани таъкидланганди. Олимлар, айниқса, ҳомилашунослар она бачадонида ҳомиланинг ривожланиши билан боғлиқ бу хабарларга аввало ҳеч ишонгилари келмади ва буни хато бир
хулоса деб ҳисобладилар.

Аммо „Тhе Globe and Mail" газетидаги расм Канаданинг энг таниқли ҳомила-шуносларидан бири бўлган профессор Кейс Моорга қарашли эди. Доктор Моорнинг катта бир қоғозга ёзилган Қуръон оятларини ушлаб тушган сурати эса, катта шов-шувга сабаб бўлди. Чунки Моор Торонто дорул-фунунининг Анатомия бўлими бошлиғи эди ва бу масаладаги у берган маълумотлар машҳур мутахассис Рооерд Эдвардс томонидан худди шу матбуот нашрларида тасдиқланган эди. „„Тhе Globe and Mail" газети 22 декабрда берган мақоласига "Мусулмон олимлари ҳайратга тушдилар. Ҳомила ривожи мутахассиси Қуръон сирларини изоҳлади", деб сарлавҳа қўйди. Бу билан фақатгина Ислом олимларининг мазкур хабардан таъсирланганига урғу бермоқчи бўлди. Бироқ мазкур шов-шувнинг қаҳрамони доктор Моор бу хабарнинг 4-қисмида ҳамда эртасига чикқан „Тhe Gazette"да 1940 йилга келибгина аниқланган ушбу ҳақиқатнинг 7-асрдаёқ Қуръонда эътироф этилганини ва у "Инсон зурриётининг қусурсиз бир таърифи" эканлигини, оятлар қаршисида ўзининг лол қолганини очиқ-ойдин эътироф этган эди. Кейс Моор ўз тадқиқотларини "Қуръон ва Ҳадисда инсон зурриёти борасидаги мўъжизалар" сарлавҳаси остида тўплаб нашр қилди. Унда Кейс Моор, жумладан, бундай дейди: "Маълумки, милоддан аввалги 4-асрда ҳомилашунослик соҳасидаги ўтказилган биринчи тадқиқот ва тажрибаларда жўжа эмбриони текширилган, бу орқали муқоясали бир на-тижага эришмоқчи бўлган эдилар. Бундан кейинги икки минг йил давомида ҳомилашунослиқда дикқатга сазовор бир ўсиш сезилмади. Фақатгина 17-асрга келиб, заррабиннинг (микроскоп) кашф этилиши билан инсон ҳужайрасидаги ҳомила босқичлари аниқлана бошланди. Бир неча йил давомида Қуръон ва ҳадислар устида изланишлар олиб бориб, инсон ҳомиласининг ривожланишини текширдим ва 7-асрда инсониятга туширйлган бу Илоҳий Китобда илмий ҳақиқатларга тамоман мос келадиган маълумотларни кўриб лол қолдим. Энди Қуръондан мен танлаб олган оятларни ҳомилашунослик соҳасидаги охирги исботлар ва маълумотларга суяниб тадқиқ этаман: инсон зурриётининг она бачадонида даврий тарзда ривожланиши бир фикр сифатида 1942 йили ўртага чиқди, бугунги кунга келиб тан олинаётган охирги исботлар фақат 1974 йилдагина кўпчилик томонидан қабул қилинди. Қуръон ва ҳадислар ҳомила уч қоронғи бўлимда ривожланишини очиқ баён этади. Бу маълумот ҳомилашуносликнинг охирги маълумотларига тамоман мос келади. Яъни, биринчи бўлим - бачадон девори, иккинчиси - онанинг қорин зари, учинчиси - ҳомила ва кроёнлар вужудга келтирган амниокорионик мембранадир. Бу уч анатомик бўлим ҳомилани ташқи таъсирлардан ва зарарлардан сақлайди. Қуръон оятлари дастлабки ҳафталардаги ривожланишлар ҳақида сўзлар экан, инсон зурриётига мукаммал бир таъриф беради ва унинг "ёпишган зулук" каби шаклдан "бир тишлам гўштга" () айланишини таъкидлайди. Бу оятларни тушунишимизга қарамай, йигирма тўрт кунлик ҳомилани араб зулуклари билан солиштирганимизда, ҳайратга тушдик. Расмда кўрганимиздек, ҳомиланинг бу шакли зулукка ниҳоятда ўхшар эди. Ва бу давр ҳомиланинг оачадон деворига ёпишиш давридир ("ёпишган зулук" иборасига мос равишда)". Доктор Моор мўъжиза деб атаган бошқа исботларини шундай ифодалайди: "Тадқиқотларга кўра, ҳомила уруғлангандан ўн кун кейин бачадонга тушади. Саккизинчи ҳафтада инсонга ўхшаш шаклга киради. Бачадонга тушгач, 50-55 кундан кейин у бутун шаклу шамойили билан инсондир. Фақатгина қулоқлар, кўзлар тўртинчи ҳафтадан шакллана бошлайди ва олтинчи ҳафта охирида, яъни, нутфа тушгандан 42 кун кейин яхшигина ривожланиб қолади. Тадқиқот ҳайъатимиз билан бирга бу ҳақиқатларни тилга олган пайғамб

ар сўзини (ҳадисни) ўқиганимизда яна ҳайратга тушдик. Имом Муслим тақдир баҳсида тилга олган мазкур ҳадиснинг маъноси айнан шундай эди: «Нутфа майдонга келгач, 42 кундан кейин Аллоҳ таоло унга бир фаришта жўнатади, нутфага феъли-ҳуй беради, туйғуларини (кўз ва қулоқ сингари) жойлаштиради, этини, суягани яратади ва фаришта: "Аллоҳим, бу эркакми, урғочими?" дея сўрайди». 1400 йил кейингина фарқига борилган бу ҳодисанинг бутун икир-чикиригача, куни, соатигача зикр этилиши мўъжизадан бошқа яна нима бўлиши мумкин! Бу ҳадисда яна бир нозик масала бор. Малак Роббидан нега гўдакнинг жинсиятини сўрамоқда? Бу саволнинг жавоби ҳам ҳайратга солувчидир. Чунки бу вақт зарфида гўдакнинг эти, суяги, табиати ва сезги аъзолари пайдо бўлишига қарамай, жинси номаълум бўлади ва ҳадисда бу нарса ажойиб тарзда билдирилмокда". Доктор Моор ўзини лол қоддирган бошқа далилларни оундай таъкидлайди: "Қуръон оятлари ҳомиланинг тўрт ҳафталик даврини нега «бир тишлам эт» дея атамоқда ва бу этнинг «тишланган»лик маъноси қаердан келяпти? Мавзуга сабаб бўлган оятларнинг нима демоқчи бўлганини бу даврдаги ҳомилани текширган пайтимиз тушундик. Чунки ҳомила 28 кунлик бўлганда устида тасбеҳсимон бир шакл майдонга келиб, улар ўз шаклига кўра айнан тиш изларига ўхшар экан. Бу даврдаги ҳомиланинг юмшоқ моддадан бир шаклини ясадик ва "В" расмдагидек унда тиш изларини қолдирдик.

Бу манзара "А" расмдаги шаклга, яъни тўрт ҳафталик ҳомилага фавқулодда ўхшар эди ва Қуръоннинг инсон зурриётини нега «бир тишлам эт» () дея тилга олгани ажойиб тарзда ўз изоҳини топди". Мақоламизни яна Кейс Моорнинг эътирофлари билан тугатамиз:"Оят ва хадисларнинг илмий тарақкиётлар соҳасидаги изоҳларини оилимимиз ортиб бориши оилан янада чуқур-роқ тадқиқ қилишимизни сезиб турибман. Дин ва илм орасида йиллар давомида вужудга келган тўсиқнинг Қуръон ва ҳадислар нури остида йиқилишига ишонаман".

Комментариев нет:

Отправить комментарий