ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 2 декабря 2016 г.

cарсонларни..



Орзулар картайган, умидлар хаста.
Ёлғизлик бағрида аламлар даста.
Бечора,бемадор,дардман, шикаста.
Кýрдим ишк ахлининг сарсонларини.

Алдамчи ваъдалар,ёлғон касамлар.
Бир жони камалда,хар ёнда ғамлар.

Бош эгиб турган жим,кýз тýла намлар.
Кýрдим ишк ахлининг вайронларини.

Садокат хаккига сотилган кýнгил.
Хиёнат ранжига отилган кýнгил.
Юзлари саргайган юраклар чил-чил.
Кýрдим ишк ахлининг хайронларини.

Тунлари уйкусиз,оромсиз, тушсиз.
Кунлари дарбадар, телбахол, хушсиз.
Сочлари кор,киров,кадрсиз, эссиз.
Кýрдим ишк ахлининг армонларини.

Хар лахза ох уриб,чекиб изтироб.
Дил богин фасли куз,бир холда,хароб.
Секин кетиб борар,манзил дард,азоб.
Кýрдим ишк ахлининг карвонларини.

Кýнгли тун ёришмас,милт-милт чироклар.
Он сайин бахтидан айро, йироклар.
Бор мулки хасрати,кийнок, фироклар.
Кýрдим ишк ахлининг хирмонларини.

Комментариев нет:

Отправить комментарий