ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 30 ноября 2016 г.

фарид усмон



Гуллар


Гуллар, мунча гўзалсиз
Мунчалар товланасиз.
Кўз олдимда очиб юз
Гўё оловланасиз.


Боқсам кўзларим ёниб,
Юракка ўт туташар.
Эзгу ҳисларим уйғониб?
Завқ-шавқларим тошар.

Оҳ дейману оламга,
Сиғмай сизни қучаман.
Сиз ҳузурсиз одамга
Сиз неъмат... тушунаман.






Комментариев нет:

Отправить комментарий