ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 27 ноября 2016 г.

ўлимни


Ўлимни эслашга фурсат беринглар.


Қай кун қизигандан қизиди гуринг,
Атрофни банд етди ҳиринг-ҳиринглар,
Дўстлар ўн дақиқа индамай туринг,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Ташқари шовқиндир, уй ғала-ғовур,
Ҳаёт лаззатидан қалбимда сурур,

Жондан азиз қизим қучоқламай тур,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Дардли ўй кўряпман қай томон кезмай,
Жуфтгинам сендан ҳам бўларми безмай,
Фақат гўшт қани деб кўксимни эзмай,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Ишга борганимда дунё ташвиши,
Тирикчилик дейман баҳор, ёз, қиши,
Беркинмачоқ ўйнар охират иши,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Ҳаҳолаб ўтирсак кўрпа йиққунча,
Пишиллаб ухласак қуёш чиққунча,
Фонийлик қаърига итарманг мунча,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Юрибман намозим гўё пеш қилиб,
Ёзимни бир лаҳза оппоқ қиш қилиб,
Шамдек тутаяабман сизга қўшилиб,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Бир бор бўлса ҳамки жаннатга бошланг,
Менинг ҳолим ҳароб кўзингиз ёшланг,
Қўлимга китобни боғлаблар ташланг,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Намозга бепарво бўлсам гар уринг,
Розиман энг бадбахт кимса деб кўринг,
Вақтинча ошга ҳам чақирмай туринг,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Гарчи бу ёқимсиз нафсга ёд сўзлар,
Сиздан ўтинчим шу энтикиб кўзлар,
Кунда ўн дақиқа бўлса ҳам дўстлар,
Ўлимни эслашга фурсат беринглар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий