ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 23 июня 2016 г.

саратон,рак.ўсма...


САРАТОННИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УЧУН…


Мутахассисларнинг таъкидлашича, канцероген (саратонни келтириб чиқарувчи) моддаларнинг ташқи муҳитда кўпайиб бораётгани ва профилактика тадбирларининг ўз вақтида ўтказилмасилиги туфайли саратон хасталиклари кўпайиб бормоқда.
Қуйидагилар ўсма касалликларини келтириб чиқарувчи омиллардир: нотўғри овқатланиш тартиби ва овқат турлари (35%), тамаки ва нос чекиш (30%), қуёш нури билан боғлиқ омиллар (5%), спиртли ичимликлар истеъмол қилиш (3%), корхоналарнинг саноат чиқиндилари (канцероген хусусиятга эга бўлган) (18%), радиацион омиллар (5%) ва организмда моддалар алмашинуви таъсирида ҳосил бўладиган моддалар (10%). Шунингдек, ўсма касалликлари ирсиятга боғлиқ ҳолда (3-5%) келиб чиқиши мумкин.

Умумлаштирилган ҳолда ўсма касаллигини келтириб чиқарувчи омиллар икки гуруҳга бўлинади: инсон организмидан ташқи муҳитда бўлган (экзоген) ва организмнинг умумий хусусиятига боғлиқ бўлган (эндоген) омиллар. Бу омилларнинг ўрни ўсма касаллиги қайси аъзода келиб чиқишига ва ривожланишига кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Дунё олимларининг текшириш натижалари шуни кўрсатаяптики, агарда халқ орасида санитария-гигиена ва био-кимёвий таъсирнинг одам организмига тўғри қўлланилиши таъминланса ҳамда инсон организмига таъсир қилувчи салбий, хавфли нарсалар (чекиш, ичиш) истисно қилинса, ўсма касаллигини 70 фоизгача камайтириш имкони туғилади. Шунинг учун ҳам ўсма касаллигини келтириб чиқарувчи омилларни йўқ қилиш ёки камайтириш йўлларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш бирламчи профилактика дейилади. Иккиламчи профилактикада саратон касаллигини келтириб чиқарувчи ўсма олди касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, назорат қилишга киради. Профилактика усулларини юқори даражада амалга ошириш саратон касаллиги камайишига олиб келади.
Давомини  www.malham1uz.blogspot.com да ўқинг

Комментариев нет:

Отправить комментарий