ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 25 июня 2016 г.

рамазоннинг 20-куни

Рамазоннинг 20-кунида:


- Милодий 630 йил 10 январда (ҳижрий 8 йил) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошчилигидаги 10 000 кишилик саҳобалар қўшини Маккани фатҳ қилди. Макка фатҳига сабаб Қурайшнинг ҳижрий 6 йилда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан тузган, ўн йилга мўлжалланган Ҳудайбия тинчлик сулҳини бузиши эди. Сулҳга кўра Бани Диъл ибн Бакр қабиласи Қурайшнинг, Хузоъа қабиласи эса мусулмонларнинг ҳимоясига ўтганди. Бани Диъл қабиласи Хузoъага қарши
босқин уюштирганида Қурайш қурол-яроқ билан ёрдам берди. Бу эса ўртадаги сулҳга зид эди. Шу билан Ҳудайбия сулҳи бузилди. Қурайшнинг раисларидан Абу Суфён ибн Ҳарб сулҳни қайта тиклашга ҳаракат қилиб, атайин Мадинага борди, лекин бундан натижа чиқмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий 8 йил Рамазон ойининг 10-кунида (милодий 629 йил 31 декабрда) ҳарбий сафарбарлик эълон қилиб, йўлга чиқдилар. Йўл давомида атрофдаги мусулмон қабилалардан келиб қўшилган саҳобалар билан мусулмонлар қўшини сони 10 000 кишига етди.
давомини www.malham1uz.blogspot.com да ўқинг

malhamuz1
malham1uz.blogspot.com

Комментариев нет:

Отправить комментарий