ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 8 мая 2016 г.

эр ўз аёлиданзерикканлиги аломатлари...

ЭР ЎЗ АЁЛИДАН ЗЕРИККАНЛИГИ АЛОМАТЛАРИ! (1-қисм)


Баъзи оилаларда эр-хотин муносабатларининг совиши кузатилади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Ушбу мақоламизда ўша сабабларни, яъни, эркакларнинг ўз аёлидан зерикиши, совишининг баъзи белгиларини ёритишга ҳаракат қилдик. Аёл киши эридаги ўша ўзгаришларни дарров
пайқаб, уларни бартараф этиш чорасини кўришга ҳаракат қилиши лозим. Акс ҳолда бу совиш чуқурлашиб бориб, ўрта бутунлай бузилиши, охир оқибат ўша оила инқирозга юз тутиши мумкин. Шунинг учун аёллар бу борада ҳушёр бўлишлари лозим.
Ўз ўрнида эркаклар ҳам ўз аёлларида қуйида зикр қилинадиган белгилардан бирортасини сезсалар, бу муаммодан қутулиш йўлини излашлари лозим бўлади. Токи оилалар бузилмасин, аксинча, эр-хотин бир-бирига меҳрли, илтифотли бўлиб, оилалари мустаҳкам, турмушлари обод бўлсин.
Шундай қилиб, мазкур аломатлар қуйидагилар:

1. Эр аёли билан бирга ўтирганда ҳеч гаплашмай, жим ўтириши.
2. Аёли бирор ишни чиройли қилиб, тезда бажарса ҳам, уни рағбатлантиришга, кўнглини кўтаришга уринмай, бепарво бўлиши.
3. Хотинининг қилган ишларини кўп танқид қилиб, турли айблар топиши.
4. Хотинининг арзимас, кичик хатоларини ҳам катталаштириб гапириши.
5. Хотин ўз ота-онасини кўргани бориб, у ерда узоқ қолиб кетса ҳам парво қилмаслиги.
6. Эр оғайнилари билан кўчага ҳадеб чиқиб кетавериб, ўйида, аёлининг ёнида жуда кам бўлиши.
7. Эр уйида бўлганда ҳам аёли билан гаплашмай, ҳадеб телевизор кўриши ёки компютер ёнида узоқ ўтириб, интернет билан банд бўлиши.
8. Хотинининг сарф-харажатларига пул сарфлашни хоҳламаслиги ёки жуда оз миқдорда сарфлаши.
9. Уйда бўлган кезларда аёлининг юзига ҳеч назар солмаслиги.
10. Хотинига фақат жинсий алоқа вақтидагина эътибор қаратиши.
11. Эр аёлига ўзининг чарчаганлигини, толиққанлигини ҳадеб ошкора айтавериши.
12. Аёлининг берган саволларига жавоб бергиси келмаслиги...
(давоми бор)


Комментариев нет:

Отправить комментарий