Ё Д
Э Т И Б
Ҳур Ватан ўғлонларининг
хотирини ёд этиб,
Қабрига гулар қўяйлик,
руҳларини шод этиб!
Кетдилар мангуга мутлоқ
жонларин айлаб фидо,
Бу муқаддас она юртни
сақлади обод этиб!
Қирдилар жангда фашистлар –
аждаҳоларни тамом,
Қочди Гитлер шоҳи хатто
қилмишидан
дод этиб!
Дилга жойлаб куч ва ғайрат,
сочди нафрат ўтларин,
Чунки уйда йиғлар эрди
оналар фарёд этиб!
На фақат юрту ватанни,
кенг жаҳонни сақлади,
Жумлаи оламни золим
зулмидан озод этиб!
Уйда қолди неча Ширин,
Барчинойлар йиғлашиб,
Жангга кирди ўзларини
Алп ила Фарҳод этиб!
Беадад қайғу ва кулфат
солди инсон бошига,
Шум уруш дунёни бузди,
неки бор – барбод этиб!
Эй Суҳайлий, сен Ватаннинг
сақлагил шуҳратини,
Сидқи дилдан хизмат айла,
кун сайин обод этиб!
-------------------
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Комментариев нет:
Отправить комментарий