ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 10 мая 2016 г.

камола пармонова хаммаси ўзимиздан


Ҳаммаси ўзимиздан


Бир ўлкаки бетакрор,
Яшнар мисоли баҳор,
Буюк сиймолари бор,
Шарқдаги машъалистон.

Чўл, тоғда темир йўллар,
Етар узанган қўллар,
Қадимда ипак йўллар,
Ўтган она Туркистон.


Олтин, темир, руда, кон,
Ипак, пахтага макон,
Халқимдир уста деҳқон,
Ҳар жойи боғ-у бўстон.

Қўлда ўз мобилимиз,
Зўр автомобилимиз,
Довруғ ўзбек тилимиз,
Номи тилларда достон.

Тасанно айтай “оҳ” лар,
Таажжуб-ла нигохлар,
Оқиб келар сайёҳлар,
Самарқандда Регистон.


Ҳеч нарса четдан келмас,
Эҳтиёж даркор эмас,
Улуғ элдирким тинмас,
Шунинг чун жаннатистон.

Нафақат Осиёда,
Балки бутун дунёда,
Ҳаммасидан зиёда,
Made in Uzbekistan.
"НАФОСАТ"ёш ижодкорлар клуби аъзоси

Комментариев нет:

Отправить комментарий