ўқиб фикр қилинглар азизлар...
Махаллада яшар эди бир телба,
Ётоқжойи нураб қолган бир кулба.
Хамма уни эрмак қилиб Рамиш дер,
Боллар эса қуриб қолган қамиш дер.
Доим ғамгин хомуш бўлиб юрарди,
Ким не деса овқат учун қиларди.
Махаллада бўлиб қолса агар тўй,
Бир чеккада туриб олиб сурар ўй.
Бир кун тўйда кўрдим уни бир четда,
Кўз ёшлари тинмай оқар кир бетда.
Секин бориб қулоқ солсам оҳига,
Алла айтиб йиғлар она рухига.
Алла айтай жоним Онам Аллаё,
Ухлаб ором олгин Онам Аллаё.
Алла жонга рохат берар Аллаё,
Алла Онам Алла Онам Аллаё...
Онажоним ухла бироз Аллаё,
Рамишингни кечир Онам Аллаё..
Кечиримлар сурай сендан Аллаё..
Мехрибоним Онамм.. менинг Аллаё..
Алласига чидай олмайди қалблар,
Ич ичидан чиқар мунгли бир дардлар.
Елкалари учиб учиб йиғларди,
Азоблари юрак бағрин тиғларди.
Ўтмишини сўраб билсам Рамишни,
Хатосига жазо экан қилмишни.
Онасини кўп бор қийнаб қўйибди,
Онаизор бундан роса куйибди.
Уйга хар кун ичиб олиб келаркан,
Доим жанжал уруш қилиб юраркан.
Чидолмасдан она шўрлик ўғлига,
Хаста бўлиб ётиб қопти камига.
Минг пушаймон бўлиб қилган ишига,
Рамиш кебди йиғлаб сиқтаб қошига.
Кечир она кечир бадбахт болангни,
Тингламабман бир бор сени нолангни.
Ўзланмасдан она шўрлик ётарди,
Рамиш эса тинмай дуо қиларди.
Қилмишдан афсус надомат қилди,
Онасини қийнаб қўйганин билди.
Майли онам мажрух бўлиб колса хам,
Фақат жонин олма яратган Эгам...
Бошқа энди гунох ишлар қилмасман,
Онажонга сира азоб бермасман.
Афсус она ташлаб кетди Рамишни,
Азобини тортди ўғил қилмишни.
Товба қилиб тўғри йўлни танлади,
Савоб ишлар қилиб Хақни англади.
Бир кун ёлғиз кетар эди кўчада,
Улфатлари чорлаб қолди панада.
Кел ичамиз дея уни зўрлашди,
Турли ёмон сўзлар айтиб хўрлашди.
Жанжал чиқиб ёлғиз бўлиб уришди,
Беш улфати унга қаттиқ туришди.
Охир бири темир олиб қўлига,
Рамишжоннинг солди орқа бошига.
Ўлмай тирик қолди Рамиш хаётда,
Лекин бирор нарса қолмаган ётда.
Шундан бери сарсон саргардон кезар,
Алла айтиб барча қалбларни эзар.
Бир кун кўрдим уни қабр бошида,
Йиғлаб нола қилар она қошида.
Ойи..Ойи...Мана сенга туйдан Ош,
Олиб келдим тургин энди кўтар бош.
Сен хам менга олиб келардингку ош,
Кечир мени бўлган эканман бебош.
Мана мен хам олиб келдим оғзинг оч,
Туриб бир бор менга онам мехринг соч.
Ойи Ойи Чиқ бу ердан Ош келди,
Чиқгин ойи телба Рамишинг келди.
Рамишингни кечир қадринг кеч билдим,
Мана сенга тўйнинг ошин об келдим.
Кечирдингми ойи мени айтақол,
Ошинг совиб қолди тезроқ чиқақол.
Чикмасанг хам олиб келаман доим,
Кетганимдан кейин чиқиб енг ойим.
Ўтиб кетди ойу йиллар орадан,
Бир кун уни топди қабр ёнидан.
Жон берганди қучиб қабр тошини,
Бир қўлидан топди тўйнинг ошини.
Қабр тошга ўйиб сўзлар ёзганди,
Эшигинг оч она келдим деганди.
Кўзларида қотиб қолган оқган ёш,
Барча йиғлар Рамишжонга эгиб бош.
20....- йил айни Хайит куни Рамишни Онасининг қабрини қучоклаган холатда вафот этганини айтишди.Ёнида эса Арафа оши лаганда турар эди.
Махаллада яшар эди бир телба,
Ётоқжойи нураб қолган бир кулба.
Хамма уни эрмак қилиб Рамиш дер,
Боллар эса қуриб қолган қамиш дер.
Доим ғамгин хомуш бўлиб юрарди,
Ким не деса овқат учун қиларди.
Махаллада бўлиб қолса агар тўй,
Бир чеккада туриб олиб сурар ўй.
Бир кун тўйда кўрдим уни бир четда,
Кўз ёшлари тинмай оқар кир бетда.
Секин бориб қулоқ солсам оҳига,
Алла айтиб йиғлар она рухига.
Алла айтай жоним Онам Аллаё,
Ухлаб ором олгин Онам Аллаё.
Алла жонга рохат берар Аллаё,
Алла Онам Алла Онам Аллаё...
Онажоним ухла бироз Аллаё,
Рамишингни кечир Онам Аллаё..
Кечиримлар сурай сендан Аллаё..
Мехрибоним Онамм.. менинг Аллаё..
Алласига чидай олмайди қалблар,
Ич ичидан чиқар мунгли бир дардлар.
Елкалари учиб учиб йиғларди,
Азоблари юрак бағрин тиғларди.
Ўтмишини сўраб билсам Рамишни,
Хатосига жазо экан қилмишни.
Онасини кўп бор қийнаб қўйибди,
Онаизор бундан роса куйибди.
Уйга хар кун ичиб олиб келаркан,
Доим жанжал уруш қилиб юраркан.
Чидолмасдан она шўрлик ўғлига,
Хаста бўлиб ётиб қопти камига.
Минг пушаймон бўлиб қилган ишига,
Рамиш кебди йиғлаб сиқтаб қошига.
Кечир она кечир бадбахт болангни,
Тингламабман бир бор сени нолангни.
Ўзланмасдан она шўрлик ётарди,
Рамиш эса тинмай дуо қиларди.
Қилмишдан афсус надомат қилди,
Онасини қийнаб қўйганин билди.
Майли онам мажрух бўлиб колса хам,
Фақат жонин олма яратган Эгам...
Бошқа энди гунох ишлар қилмасман,
Онажонга сира азоб бермасман.
Афсус она ташлаб кетди Рамишни,
Азобини тортди ўғил қилмишни.
Товба қилиб тўғри йўлни танлади,
Савоб ишлар қилиб Хақни англади.
Бир кун ёлғиз кетар эди кўчада,
Улфатлари чорлаб қолди панада.
Кел ичамиз дея уни зўрлашди,
Турли ёмон сўзлар айтиб хўрлашди.
Жанжал чиқиб ёлғиз бўлиб уришди,
Беш улфати унга қаттиқ туришди.
Охир бири темир олиб қўлига,
Рамишжоннинг солди орқа бошига.
Ўлмай тирик қолди Рамиш хаётда,
Лекин бирор нарса қолмаган ётда.
Шундан бери сарсон саргардон кезар,
Алла айтиб барча қалбларни эзар.
Бир кун кўрдим уни қабр бошида,
Йиғлаб нола қилар она қошида.
Ойи..Ойи...Мана сенга туйдан Ош,
Олиб келдим тургин энди кўтар бош.
Сен хам менга олиб келардингку ош,
Кечир мени бўлган эканман бебош.
Мана мен хам олиб келдим оғзинг оч,
Туриб бир бор менга онам мехринг соч.
Ойи Ойи Чиқ бу ердан Ош келди,
Чиқгин ойи телба Рамишинг келди.
Рамишингни кечир қадринг кеч билдим,
Мана сенга тўйнинг ошин об келдим.
Кечирдингми ойи мени айтақол,
Ошинг совиб қолди тезроқ чиқақол.
Чикмасанг хам олиб келаман доим,
Кетганимдан кейин чиқиб енг ойим.
Ўтиб кетди ойу йиллар орадан,
Бир кун уни топди қабр ёнидан.
Жон берганди қучиб қабр тошини,
Бир қўлидан топди тўйнинг ошини.
Қабр тошга ўйиб сўзлар ёзганди,
Эшигинг оч она келдим деганди.
Кўзларида қотиб қолган оқган ёш,
Барча йиғлар Рамишжонга эгиб бош.
20....- йил айни Хайит куни Рамишни Онасининг қабрини қучоклаган холатда вафот этганини айтишди.Ёнида эса Арафа оши лаганда турар эди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий