ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

воскресенье, 29 мая 2016 г.

аёллар



Бегингизни кадрин билинг эй аёллар,

Зебу зийнат ўткинчи бир хом хаёллар,

Ўз кадрига эр йиғласа кеча кундуз,

Осмонларда тебранади хатто юлдуз,

Ёз хам тугаб барг тукилиб келади куз,

Гуё қишдек чақиб олар яхлаган муз,

Яхши аёл султонини кўкка қўяр,


Ёмонлари жуда эрта ерга кумар,

Базилари уялмасдан лойга бўяр,

Захрин сочса тили хатто кўзни ўяр,

Пешонангиз жойнамозда бўлса хамки,

Рўза тутиб қорнингиз оч қолса хамки,

Токи эрни розилигин ололмайсиз,

ЖАННАТ хидин сиз аёллар билолмайсиз,

Умр утар кўз очилиб юмгунча,

Ёшлигингиз ўтар бўлмас ғунча,

Чиройингиз кетар бир кун тонг отгунча,

Кеч бўлади вақт ғанимат ўйлагунча,

ЖАННАТ мушток эрни рози қилганларга,

Лаббай дея ширин сўзни билганларга,

Гап кайтармай тилни доим тийганларга,

Аёлга хос либосларни кийганларга,

Ер юзида канча канча бевалар бор,

Бечоралар сабр килиб ўтмокда зор,

Ношукурлар эрларини қилади хор,

Охиратда бунинг учун жавоби бор,

Қандай яхши бу дунёда дуо олиш,

Ўзгаларни тилларида буткул қолиш,

Ўз ёрига хурмат билан назар солиш,

ЖАННАТлардан ўзи учун жойлар олиш,

Кимки қилси бу дунёда эрни рози,

Охиратда оғир бўлар савоб тарози,

Қиёматда АЛЛОХ унга бўлар қози,

Жаннатга кир эшитилар хурлар овози,

Мерож кеча РАСУЛУЛОХ миниб отга,

Мўжизалар қурганини олдим ёдга,

Кўрганмишлар ЖАННАТда кўп хурларни,

Дўзохдаги азобланган аёлларни,

Қарасалар дўзохдаги аёлларга,

Тилларидан осилганча турармишлар,

Эрларини розилигин олмаганлар,

Базилари сочларини юлармишлар,

Рози килинг шу бугундан эрингизни,

Билмасинлар ўтмишдаги сирингизни,

Ширин килинг энди доим тилингизни,

Кўксига қўйинг икки қўлингизни,

ЖАННАТ ахли тўла бўлсин аёлларга,

Чек куйинглар ўткинчи бир хаёлларга,

Рози бўлсин сиздан доим эрларингиз,

Қолиб кетсин шу дунёда сирларингиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий