ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 30 мая 2016 г.

озишнинг 23 услуби

ОЗИШНИНГ 23 УСЛУБИ


Аёллар бир ерга жам булишса, албатта гап озиш мавзусига бориб такалади. Ҳозирги кунда, уз вазнини назорат қилиш саломатликнинг калити эканлиги, барчага маълум. Ортиқча вазннинг ортишида истеъмол қилинаётган таомлар билан бир каторда иштаҳа ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада газетамизнинг 23 тавсияси билан танишинг!

Тушкун кайфиятга тушган одамнинг доимо тамадди қилиш истаги бўлади. Бу мияга бериладиган сигналми ёки организмнинг табиий талабими, буниси бизга қоронғи, аммо ҳозирги кунда таом ва ширинлик истеъмол килиш - кайфиятсизликнинг олдини олишда энг яхши даво деб саналяпти. Олимларнинг ҳисобига кўра, бундай тамаддининг «давоси» 3 дақиқага етаркан, холос. Кайфият кўтаришнинг яна бир самарали усулларидан бу – оилавий расмларни томоша килишдир. Бу машғулот ҳам кишининг кайфиятини кўтаради, ҳам зерикишни йўқотади.

Тўйиб ухламаганларнинг орасида ҳам тунги овқатланишни одат қилувчилар кўп учрайди. Тунги уйқунинг осуда кечишини истасангиз, табиий уйқу дори истеъмол қилинг. Витамин В6 серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Серотонин эса кишини бўшаштиради. Витамин В12 эса мелатонин гормони синтезига таъсир қилади. Бу гормон кишининг уйғоқлик ва уйқу даврини яхшилашга ёрдам беради. Кальций ва магний миянинг биокимёсини яхшилаб, уйқуни тиниклаштиради. Темир моддаси тўқималарни кислород билан туйинтиради.

Ўзингизга хеч нарсани тақиқламанг. Тақиқ бу маҳсулотга нисбатан ейиш истагини уйғотади. «Менга мумкин эмас», деган сўзнинг ўрнига «мен соғлом ҳаёт тарзини танладим», деган уйда у ёки бу маҳсулотни истеъмол килишдан бош тортинг. Ана шунда мия буни тўғри қабул қилади ва бу таомнинг тановулига ортиқча иштиёқ сезмайсиз.

Бир замонлар одамлар қорни оч қолгандагина таом еган бўлишса, ҳозирги кунда киши зериккандан хам овқат ейишга тушади. Очиккан вактингизда, албатта овқатланишни унутманг.

Таомдан аввал тановвул қилинган ёғлар организмдаги ёғ захираларини сарфлашга ёрдам бериб, қондаги инсулин миқдорининг кўтарилишига тўсқинлик қилади. Овқатдан 15-30 дақиқа олдин озгина сариёг ёки зайтун ёғи суртилган нон ёки бир бўлак пишлоқ еб олинг.

«5 га 1» қоидасига амал қилинг. Бугун торт бўлаги ейишни истасангиз, демак бошқа 5 емагингизнинг калория миқдори паст бўлиши лозим. Жисмоний машқлардан бирортасини қолдирган бўлсангиз, демак кейинги машғулотларингиз 5 марта жадаллашиши лозим. Сиз бу билан иштаҳангизни тарбиялаб борасиз. Кимга ҳам бир бўлак торт учун беш даража ҳақ тўлаш ёқарди?!

Бу тавсиялар сизга ёрдам бермаяптими? Унда ликопча ёки косанинг кичик хажмдагисидан фойдаланинг. Ҳа, ишонаверинг. Киши олдида овқат куп булса, у керагидан ортигини ейиши ҳеч кимга сир эмас. Демак, ликопчаларнинг ҳажми канча кичик булса, унга тушадиган таомнинг миқдори ҳам камаяди.

Нима десангиз, денгу, аммо озиш ва иштаҳани буғишнинг энг яхши усули бу – спорт. Спорт билан хар куни энг ками ярим соат шуғулланиш лозим. Иложим йўқ, дейсизми? Ҳеч бўлмаса кунига бир неча марта зинадан тепага тушиб чиқинг. Ёки ярим соат пиёда юринг.

Руҳий очликнинг ҳам фойдали томонлари бор: у одамнинг рухиятини муҳофаза қилади. Аммо бу очликни рақсга тушиш ёки ўзингиз ёқтирган машғулот билан шуғулланиб ҳам қондириш мумкин. Шунингдек, бу очликни сув ичиш билан ҳам бартараф этиш мумкин.

Хар куни ҳеч бўлмаганда 2 соат телевизор қаршисида ўтирамиз. Телевизорни пульт билан эмас, ҳар гал ўрнингиздан туриб, каналдан каналга олсангиз, кун давомида 200 ккал калорияни сарф этишингиз мумкин экан.

Иштаҳанинг карнайлиги сизга хром моддаси етишмаслигидан далолат беради. Глюкозанинг ҳазми учун зарур бўлган ушбу элемент, тананинг инсулинга таъсирчанлигини оширади. Агар организмда инсулин микдори камайса, қондаги шакар хам тушиб кетади, натижада тўқималар зарур энергияни олмайди ва кишида очлик ҳисси пайдо бўлади. (Бундай ҳолатда кишининг кўпроқ ширинлик егиси келади). Хромнинг бир суткалик миқдори 50-200 мг. Таом рационингизга пиво хамиртуриши, перловка, томат ва яшил пиёз қўшинг.


Комментариев нет:

Отправить комментарий