ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 2 июня 2016 г.

қандли диабет


                                                           Қандли диабет

     Қандли диабет (қанд касаллиги, қанд аралаш сийиш ) –эндокрин касаллик. Бунда   организмда  меъда ости бези эндокрин қисмининг гормони –инсулин етишмаслиги оқибатида моддалар алмашинуви бузилади. Инсулин мутлақо (абсолют) етишмаслиги (меъда ости безининг махсус ҳужайралари, яъни оролча аппаратларида инсулин кам ишлаб чиқарилганда) ва нисбатан етишмаслиги (инсулин  активлиги сусайганидан, у зўр бериб парчаланганда, тўқималарнинг инсулингга бўлган эхтиёжи ортганда в.х) мумкин.


 Қандли диабетнинг келиб чиқишида ирсият катта роль ўйнайди. Мунтазам равишда кўп овқат истемол қилиш овқат билан озон хазм бўладиган углеводли – ширин овқатларни ортиқча ейиш касалликнинг пайдо бўлишида мухим омиллардан бири хисобланади. Қондаги қанд инсулинни синтез қилувчи хужайраларга таъсир этади ва кўп овқат еб юрилганда қонлаги қанд миқдори  доим ортиқ туради, бу эса ана шу хужайралар функциясинин сусайиб кетишига олиб келиши мумкин. Кўп холларда қандли диабетга  меъда ости бези функциясининг издан чиқиши (яллиғланиши, томирларига шикаст етиш, жарохатланиши ва б.) сабаб бўлади. Кўпинча қандли диабет оғир асабий руҳий кечинмалар, юқумли касалликлардан сўнг вужудга  келади. Организмда инсулин етишмаса жигар ва мускуллар организмга кирган қандни гиликогенга айлантира олмайди, тўқималар қантни оксидлаш ва унинг энергиясидан фойдаланиш қобилиятини йўқотади, натижада қонда глюкоза кўпайиб, (гипергликемия), сийдик билан чиқиб (гликозурия) туради, бу қандли энг мухум белгисидир. Одатда, қаттиқ ташналик, кўп сийиш, (1 суткада 6 литр,  ва бундан ортиқ), озғинлик, дармонсизлик холлари кузатилади. Бемор сийдигида қанд кўп бўлади, шу сабабли сийдикнинг солиштирма оғирлиги кўтарилиб кетади. Бемор териси, оралиқ сохаси қичишади. Терининг йирингли касалликлари пайдо бўлади, жинсий функциянинг бузилиши кузатилади. Нотўғри ёки етарли даволанмаганда касаллик зўрайиб, периферик нервлар функцияси издан чиқиши оқибатида оёқ-қўлларда оғриқ пайдо бўлади. Қандли  диабетда  кўз тўр пардаси томирларининг ўзгариши натижасида кўришнинг издан чиқиши, шунингдек буйраклар функциясининг бузилиши каби оғир асоратлар қолади. Атеросклерознинг ривожланишига йўл очади ( қандли диабет, юракнинг  ишемик касаллиги). 
 Даволаш тўла сифатли бўлмаганда моддалар алмашинувининг бузилиши сўрайиб боради, организмда ёғларнинг тўлиқ оксидланмаслигидан хосил бўлган маҳсулотлар (кетон таначалари) йиғилади, бу эса организмнинг захарланишига олиб келади. Кейинчалик беморнинг иштахаси йўқолади, чанқаш, дармон қуриши, терининг қичиши кучаяди; тери ва шиллиқ пардалари қуруқ бўлади, бемор кўп сияди, кўнгли айниб, қайд қилади, қорни оғрийди, оғзидан аситон хиди келиб туради. Унинг ахволи борган сари оғирлашади, бўшашиш, уйқучанглик хушдан кетиш холлари кузатилади. Қандли  диабетнинг энг оғир асорати-диабетик кома авж олади. Бемор касалхонада даволанади. Врач даво воситаларини танлашда касалликнинг оғир енгил кечишини, асоратлар бор йўқлигини хисобга олади. Чунончи ирсият сабали ёшлик пайтида инсулин етишмаганида унинг ўрнини босиш мақсадида исулин юборилади. Кексаларда, кўпроқ тўла кишиларда инсулин нисбатан етишмаганда врач  тавсиясига кўра пархез қилинади ва қондаги қанд миқдорини камайтирувчи воситалардан фойдаланилади. Касаллик енгил кечганда кўпинча пархез буюрилади. Углеводлар кам истеъмол қилинади; улар ўрнига гўшт, картошка, қора нон ва б, маҳсулотларни истемол қилса бўлади. Ёғли овқатлар миқдори камайтирилади, касаллик  зўрайиб кетганда сариёғ ва б, ёғлар мутлақо берилмайди. Овқат калориясининг қарийиб 20 % оқсиллардан иборат бўлши керак. Овқат витаминларига, айниқса С ва В гуруппа витаминларига бой бўлиши лозим. Овқатни бўлиб- бўлиб ейиш керак; нонуштага калорясининг 25 % , 2 чи нонуштага-10%, тушлик овқатга -35 %, 2 чи тушликка 10 % ли ва кечки овқатга  20 % тўғри келади. Озиқ-овқат саноати қандли диабед билан оғриган беморларга таркибида енгил хазм бўладиган углеводлар тутмаган махсус озиқ-овқат махсулотлари  (сорбит ёки ксилитли канфетлар, диабетик  нон, печенье, калбаса) ишлаб чиқарилади. Бемор асосан инсулин билан даволанади. Таъсири 6-8 соатдан 30-36 соатгача бўлган (юборилган пайтдан бошлаб) инсулин препаратлари ишлаб чиқарилади. Бемор ўзи қандли диабетни даволаш усулини билиши керак. Беморга ёки унинг  яқин қариндошларига медицина ходимлари тери остига инсулин юборишни ўргатадилар. Препаратни юборишда инсулинни 2 таъсир бирлигигача аниқлик билан дозалашга имкон берувчи ва даражаларга бўлинган 1-2 мл ли маҳсус шпирицдан фойдаланилади. Укол қилинаётганда  антисептика ва асептика қоидаларига риоя қилиш лозим исулин овқатдан  10-20 мин. Олдин юборилади; овқатланиш режими юбориладиган препаратларнинг қанча муддатда ва максимал таъсир кўрсатиш вақтини хисобга олиб тузилади. Бемор врачнинг режим ва пархез бўйича тавсияларига аниқ риоя қилиши, лабаратория текширувига ўз вақтида келиб туриши зарур.
 Инсулин ортиқча юборилганда, айниқса овқатланиш режими ёки овқат ейиш графиги бузилганда, гипогликемия  (қондаги қанд миқдорининг кескин даражада камайиб кетиши) холати рўй бериши мумкин: бемор очлик хис қилиши билан бирга дармони қурийди, ранги ўчади, азойи бадани қалтирайди, терлайди, юраги ўйнайди, баъзан хушидан кетади. Бундай беморга 3-5 бўлак қанд берилади, иссиқ ширин чой ичилади. Бу чоралар гипоглемия комасининг олдини олади. Бемор хар доим ўзида қандли диабетга чалинганлиги тўғрисидаги маълумот ёзилган  хат олиб юриши зарур. Гипогликемия  пайдо бўлганида дархол врачга мурожаат этиш керак. Қандли  диабетни даволаш учун инсулин хосил бўлишини стимулловчи ва унинг таъсирининг яхшиловчи воситалар ҳам буюрилади. Уларни врачнинг  доимий кузатуву ва лабаратория назорати остида қўлланилади. Қандли  диабет билан оғриган беморлар турар жойи бўйича врачнинг диспансер назорати остида бўладилар. Қандли  диабет оғир кечмаганда врачнинг тавсиясига биноан маҳаллий курортларда даволаниш, шунингдек даво физкултураси билан шуғулланиш   (эрталабки бадантарбия, пиёда сайир қилиш, жисмоний машқ қилиш, сузиш, чанғида юриш ва б) уларни врач назорати остида кўпайтириб бориш зарур.
Бизларнинг “МАЛҲАМ” ҳалқ табобат маркази ходимлари бир неча йиллардан буён беморларимиз дардига “малхам” бўлишиётирлар.Натижалар аъло(мурожат учун телефон рақамимиз;+998-90-987-9-987)
Қандли  диабетнинг олдини олиш учун рационал овқатланиш, ортиқча овқат, ширинлик ва ширин таомлар  истеъмол қилмаслик; семириб кетмаслик ўт йўли ва меъда ости безининг яллиғланиш касалликларини ўз вақтида даволаш керак. Қандли  диабетга наслда мойиллик бўлганда моддалар алмашинуви  касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва вақтида медицина текширувидан ўтказиш зарур. Терининг йирингли касалликлари олдини олиш учун беморлар терини озода тутишлар майда  жароҳатлардан ўз арини эхтиёт қилишлари лозим, чунки қандли диабетда  терининг ҳар қандай жароҳатланишида узоқ вақт битмайдиган яра хосил бўлиши мумкин. Оғиз бўшлиғини йилда камида 2 марта стоматологга кўрсатиб туриш керак. Ҳар қандай бошқа касаллик билан касалланиш, жисмонан толиқиш ёки асабий-руҳий зўриқиш қандли диабетнинг кечишини ёмонлаштиради.
Табобат усулида даволаш.  
  • Қандли диабедда  кунига 5-6 махал овқатланиш керак.
  • Қовурилган овқатлар тавсия этилмайди, фақат пиёзни ёғда доғлаш мумкин. Кабоб норин, калбаса, қази, қўй ёғи, мол ёғи, спиртли ичимликлар, дудланган, шўр нарсалар, қора чой, қахва, какао, торт, кекс,  мош кабиларни истемол қилиш ва чекиш вақтинчалик ман этилади.
  • Сийдик хайдайдиган таомлардан фархез қилиш керак. Фақат суви қочган нон, қаттиқ нон ва толқон истеъмол қилинади.
  • Қанд касали бор одам овқатни саримсоқ, пиёз карам ва сабзи билан еса шифо бўлади.
  • Қандли диабетда сув ўрнида ичиладиган нарсалар нордон, қуюқ айронлар (қўй сути қатиғидан бўлгани яхшироқ). Сабзи беҳи, апельсин, лимон, зубтурум   шираси билан аралаштирилган бодиринг суви, олча суви, нордон анор суви, олма суви, олхўри суви, ялпизнинг қуюқ шираси ва дамламаси, кўк чой, тоғ райхони дамламаси кабилардан иборат. Булардан хар куни кўнгил тусаганча ичилади. Мева шарбатларини маданли (минерал) сув билан суюлтириб ичиш хам тавсия этилади.
  • Буюк табиб Абу Али ибн Сино қанд касали бор беморларга қуйидагича маслахат беради. Эчки, қўй, сигир сутларини баровар қўшиб, қатиқ қилинади, зардобини ажратиб олиб, кейин бир қайнатиб, совутиб салқин жойда (совитгичда сақланади). Ундан хар куни кўнгил тусаганча истеъмол қилинади.
  • Сабзи қайнатиб ейилса қон тозаланади.
  • Хар куни 4-5 та чилонжийда истеъмол қилиш керак. У қондаги микробларни ўлдиради, касалликдан сақлайди, қон босимини яхшилайди.
  • Олма барги ва гулидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3 маҳал  овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
  • Ҳар куни 1 пиёла олма суви ва 1 пиёла қайнатилган нордон олча сувини ичиш керак.
  • Ҳар куни кечкурун ётишдан олдин иккита олма ейиш қондаги қанд миқдорини камайтиради ва тартибга солади.Олма қиматбахо маданли моддаларга бой махсулот хисобланади.
  • Ёғларнинг ҳазм бўлишини енгиллиштириш учун овқатга зироварлар ва сиркаларни қўшиб (аччиқ қалампирдан ташқари)истемол қилиш фойдали
  • Торвуз қанд касаллигига даво бўлади у организмдан шакарни хайдайди.Қовун ва узум эса танадига шакар миқдорини оширади
  • Маълумки, углеводлар қонда глюкоза миқдорини оширади, шундай экан, уларни истеъмол этишни қаттиқ назорат қилиш керак. Умуман, углеводларни истеъмол қилиш  қандли диабед билан касалланганлар учун хам соғ кишилар учун хам зарур. Чунки улардан  хаётий қувват хосил бўлади. (1 гр углеводдан 4 ккал ажралади), уларсиз харакат ва хапттоки фикрлаш бўлмайди. Бемор  углеводларнинг миқдори кам бўлган махсулотларни истеъмол қилиши керак улар эса оз эмас. Масалан бақлажон, тарвуз, памидор, (янгиси ва кансерваси), қизил қаланпир, карафс, сабзи, редиска, шолғом, лавлаги, соя, ловия, қовоқ, саримсоқ, петрушка, турп, карам, (янгиси ва тузлангани), исмалоқ, қўзиқорин.
  • Ҳалқ табобатида қандли диабетни даволашда қизил дўлананинг, барглари  ва меваларидан фойдаланилади (овқатдан кейин истеъмол қилиш тавсия этилади).
  • Кийик ўтидан 1 ош қошиғини кечқурун термосга солиб,  устига 300 мл қайноқ сув қуйилади ва туни билан дамлаб қўйилади. Кун бўйи 3 маҳал авқатдан 30 дақиқа олдин ярим стакандан ичилади.
  • Оқ тутнинг майдаланган пўстлоғидан 2 ош қошиқ устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, 15-20 дақиқа қайнатилади ва 1-2 соат тиндириб қўйилади. Кунига ярим стакандан   3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Апельсин (пўртахол) пўчоғидан 3 донасини термосга солиб, устига ярим мл қайноқ сув қуйиб, 1 соат тиндириб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал чой каби ичилади.
  • Бодиринг таркибида ошқозон ости бези бир маромда ишлаши учун зарур бўлган гармонлар бор кунига 3 маҳал 100 гр бодиринг пюресида истемол қилинади, инсулин ишлаб чиқаришда ёрдам беради.
  • Петрушканинг қуритилган кўкатидан 2 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 1 соат тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал  1/3 қисм такандан ичилса қандли диабедга шифо бўлади.
  • Семизўтнинг янги узилган ва майдаланган ўтидан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. 1-2 соат тиндириб, қўйилгач чузиб олинади. Кунига 4 маҳал 2-3 ош қошиқдан овқат олдидин ичилади.
  • Семизўт ўтидан 2 ош қошиғи устига 1,5 стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан сўнг қанд миқдори баланд бўлса, 3-4 ош қошиқдан ичилади. Кунига 50-100 гр янги узилган семизўтдан салат қилиб, истеъмол қилинади.
  • Қизил лавлагининг илдиз мевасидан олиб, қирғичдан ўтказилади ва шарбати сиқиб, олинади. Янги шарбатдан 3-4 маҳал  ярим стакандан овқат олдидин ичилса қонда қанд миқдорини камайтиради, 3-4 хафта ўтгандан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.
  • Газанда баргларидан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат ўраб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади. Янги узулган баргларидан дамлаб ичилса яхши бўлади. Ундан салатлар хам тайёрлаш мумкин.
  • Қоқиўт илдизидан 100 гр олиб, устига ярим литр ароқ  қуйиб, 10 кун иссиқ  ва қоронғу жойда сақланади. Вақти-вақти билан суюқлик чайқатиб турилади ва кейин сузиб олинади.  Кунига 3 маҳал овқатдан 30 дақиқа олдин 1 ош қошиғда ичилади. (таниқли рус табиби А.Аксёнов тавсияси).
  • Қоқиўт илдизи ва ўтдан 1 ош қошиғини Ховончада янчиб, сирли идишга солинади.  Устига 1 стакан сув қуйиб, паст оловда 10 дақиқа қайнатилади ва ярим соат тиндириб қўйилади. Кунига 3-4 маҳал 1 ош қошиғдан овқатдан олдин ичилади. Даволаниш муддати 3-4 хафта. 5-10 кун танаффусдан сўнг муолажани такрорлаш мумкин.
  • Қирқбўғин гулидан 2 стакан олиб, майда тўғралади. Уни 50 г кўкпиёз, 20 г шовул 40-50 г қоқиўт (улар аввал совуқ тузли сувга аччиғи кетиши учун ярим соат қўйилади) билан аралаштирилади. Тузлаб, ўсимлик мойи ёки қаймоқ билан қориб, салат тайёрлайди. У беморга  фойда бериб, организмда умумий модда алмашинувини яхшилайди.
  • Ҳалқ табобатида андиз қадимдан қанд касаллигига қарши даво сифатида ишлатилган. Ўсимликнинг қуритилган илдизида инсулин бор, ундан 1 ош қошиғини сирли идишга солинади. Устига 1 стакан сув қуйиб, ярим соат паст оловда тургач, тиндириб, ўраб қўйилади. Кунига 2-3 маҳал овқатдан 1 ош қошиғидан ичилади. Даволанишнинг хар 3-4 хафтасидан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.
  • Макка жўхори попуги  газанда ва қариқиз илдизидан 100 г дан линади шу йиғмадан 2-3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2 стакан қайнақ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олиб, кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
  • Қора смародина  ва черника баргидан100 г дан,  ловия қўзоқлари, ёнғоқ баргидан 75 г дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун  термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, олиб, кунига 4 маҳал 1, 5 стакандан овқатдан 30 дақиқа олдин ичилади.
  • Маймунжон (парманчак) барги ва газандадан 100 г дан олинади.  Шу йиғмадан 2 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 2  стакан  қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олгач, кунига 4 маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.
  • Черника  баргидан ва ловия қўзоқларидан 4 г дан, наъматак меваси ва ертут  баргидан 3 г дан олиб, аралаштирилади. Устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 20 дақиқа қиздириб, 30 дақиқа  тиндирилади ва чой каби ичилади. 3-4 ҳафта  даволанишдан сўнг 5-10 кун танаффус қилинади.
  •  Қора смородина, черника, оқ тут, ёнғоқ, ловия қўзоқлари ва олча баргидан 50 г дан олинади.  Аралашма устига 3 литр қайноқ сув қуйиб, қайнатилади. Кунига 3 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин 3 ой давомида ичилади.
  • Чурника барги 1 қисм, ловия қўзоқлари 1 қисм, дафна барги ва сачратқи илдизидан 1  қисмдан олинади. Шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйи, 30 дақиқа қайнатилади ва 1 соат  тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 1 стакандан ичилади.
  •  Жўка  гули, черника барги ва мавракдан 100 г дан олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади ва эрталаб сузиб олинади. Кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 г дан ичилади.
  • Қора зира  гиёхнинг мевасидан 1 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига  1 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб олинади ва кунига  4 маҳал  овқатдан 1 соат олдин ичилади. Қандли диабеда  ошқазон ости безларининг фаолиятини кучайтиради (рус табиб А.Акснёвов тавсияси)
  • Картошканин тозалаб ювилади, сўнг постини артмаган холда қирғичдан ўтказилади олинган шарбатидан кунига ярим стакандан нонуштадан ярим соат олдин ва кечки овқат олдидан йигирма кун ичилса нихоятда яхши фойда қилади
  • Арслонқуйруқ баргидан 10 г, ер баргидан 15, оқ тут баргидан 20 г олинади шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига  1 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 дақиқа қайнатилади ва 1 соат тиндириб қўйилади. Сузиб олиб, 2 ош қошиқда овқатдан кейин 3 маҳал ичиш керак.
  • Қоқи ўт барги, газанда барги, черника барги ва ловия қўзоқларидан 25 г дан олинади хаммасини аралаштириб, 1 ош қошиғи сирли идишга солинади устига 1 стакан сув қуйиб, 3 дақиқа қайнатилади ва  1 соат тиндириб қўйилгач, сузиб олинади. Кунига  3 маҳал 1 ош қошиқдан шакарсиз ичилади.
  • Черника барги ва ловия қозоқларидан 2 қисмдан, яшил шули самонидан 1 қисм олинади. Шу аралашмадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа қайнатилади. Кунига 3-4 маҳал овқатдан олдин 1 стакандан ичиш тавсия этилади.
  • Черника барги, ловия қозоқлари, настарин куртаги, газанда ўти, ва қоқиўт илдизидан 25 г дан олинади. Хаммасини аралаштириб ва майдалаб, 2 ош қошиғи устига ярим литр қайноқ сув қуйилади ва 2 соат тиндирилади. Кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин 3-4 стакандан ичилади.
  • Қора смародина (қорағат) нинг майдаланган янги новдаларидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда ярим соат қўйиб қўйилади. 1 соат тиндириб, совутилади. Кунига 3 маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади. Даволаниш муддати 3-4 ҳафта бўлиб, кейин 5-10 кун танаффус қилинади.
  • Ёнғоқ дарахтининг ёш барглари ва ғўра мевасидан 20 г олинади устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, паст оловда 15-30 дақиқа қайнатилади. Кейин ярим соат тиндириб узиб олинади. Кунига 3 маҳал 1 пиёладан чойдай ичилса, қондаги қон миқдорини камайтириди. Даволаниш муддати 3-4 хафта. 5-10 кун танаффусдан  сўнг муолажани давом эттириш мумкин.
  • Ёнғоқнинг ёш барглари ёки ғўра мевасидан 10 г олиб, 1 стакан қайноқ сувда 20 дақиқа дамланади. Уни чой қилиб, ичиш ҳам қонда қанд миқдорини камайтиради, умумий холсизликда бардамлаштирувчи хусусиятга эга.
  • Қанд касалига учраган ва қонида ёғ миқдори кўпайган киши ошқавоқ сувига озгина лимон суви қўшиб, кунига 1 стакандан  ичса, шифо бўлади.
  • Саримсоқни эзиб бўтқа қилинади ундан 100 г олиб, устига 1 литр қизил мусаллас (спиртсиз вино) қуйилади. 2 хафта иссиқ ва ёруғ жойда сақланади. Вақти-вақти билан чайқатиб турилади. Сиқиб олинган шарбати совуткичда сақланади. Кунига 3 маҳал овқатдан олдин 2 ош қошиқдан ичилади.
  • Қуйидаги қоришмадан хар куни 1 чой қошиқдан истеъмол қилинса қондаги қанд миқдори камаяди. Саримсоқдан ва петрушкадан 300 г дан ва 1 кг лимон уруғсиз олинади. Хаммасини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 2 хафта қоронғу жойда сақланади. Шу қоришмага черника, ловия қозоқлари, маккажўхори попуклари қайнатмаси қуйилса, яхши самара беради. Шу йиғмадан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, кечқурун термосга солиб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим сиакандан ичилади.
  • Топинамбург (ер ноки) туганакларидан бахорда ҳар куни 1 донадан истеъмол қилинса, қанд касалига даво бўлади. Ер ноки таркибида крахмал йўқ, глюкозалар сахароза жуда кам шунинг учун ундан салатлар ва картошкали таомлар тайёрлаш мумкин.
  • 1 стакан кефирга 1 ош қошиқ қора буғдой ёрмасини туйиб, ёки қахва майдалагичдан ўтказиб, 1 кеча солиб қўйилади. Овқатдан ярим саот олдин истеъмол қилинса, қонда қанд миқдори камаяди.
  • 4-5 бош пиёз 3 литрли идишга солинади, устига 2 литр қайнаб совутилга сув қуйиб, 1 кун тиндириб қўйилади, кейин сузиб олинади. Кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакандан 17 кун ичилади. Дамлама уй шароитда сақланади. Муолажа йилига 1 марта қилинади.
  • Қандли диабет касаллигида қуйидаги салат тавсия этилади. 50 г тўғралган пиёз устига қайноқ сув қуйилади. 15 г укроп, 15 г петрушка ва 7-10 мл ўсимлик мойи аралаштирилади. Бу салатдан 3-4 хафта истеъмол этилади ва кейин 5-10 танаффус этилади.                                                                                                                                
ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА ЮРАК ВА ҚОН ТОМИРЛАР ҲОЛАТИ
Қандли диабет наслий ҳамда ташқи омиллар таъсирида сурункали равишда қонда қанд  миқдорининг ошиши синдромидир.Ер шарида қандли диабет билан оғриган беморлар сони ҳозирда 120 миллиондан ортиқ бўлиб,ҳар йили бу кўрсаткич 6 -10 фоизга ошмоқда.Бу ҳар 10 -15 йилда қандли диабет билан касалланганлар икки бараварга ортмоқда дегани Шу сабабли иқтисодий ривожланган мамлакатларда қандли диабет нафақат тиббий,балки ижтимоий муаммога ҳам айланмоқда.
     Қандли диабет ташхиси қўйилган беморларда асаб ва юрак-қон томир тизими   зарарланиши натижасида мудом юрак тез уриши,юрак қисқариши кучининг камайиши, руҳий ҳолатнинг ўта таъсирчанлиги кузатилади.Энг ҳавфлиси,уларда оғриқсиз миокард инфаркти ҳамда тўсатдан ўлим ҳолатлари кўп кузатилади. Хўш, бунинг сабаби нимада?
     САБАБИНИ ИЧКАРИДАН ИЗЛАЙМИЗ
Бу оғир асоратларнинг сабабини билиш учун,тўқима ва хужайралар ичига назар ташлаш керак: қондаги қанд миқдорининг доимий равишда юқори бўлиши асаб тўқималарида модда алмашинувининг бузилишига олиб келади.Бу ҳужайра ичидаги жараёнларнинг издан чиқиш даражасигача етади.Юқоридаги ҳолатлар асаб тўқима-  лари тузилишининг издан чиқиши натижасида аксонлар ( нерв ҳужайрасининг узун шохчаси)да ўтказувчанлик хусусиятининг пасайишига олиб келади.Бу қандли диабетда нейропатия ( нерв тўқимасининг ўзгариши) ривожланишини изоҳлайди.Касалликнинг тури ва келиб чиқиш сабабидан қатъий назар,микроангио-   патия ( майда қон томирларининг ўзгариши) ва нейропатия оғир кўринишларда кузатилади.Бу асоратланинг юзага келишига қондаги қанд миқдорининг юқорилаб кетиши сабаб бўлади.
    1970- йилларда қандли диабет билан оғриган беморларнинг қонида соғлом инсонларникига нисбатан глюкозаланган гемоглабин миқдори юқори бўлиши аниқланган.Қондаги қанд гемоглабин занжирига салбий таъсир кўрсатиб,бу ўзгариш   эритроцитларда 2-3 ой мобайнида сақланади. Яъни эритроцитларнинг бутун умри давомида уларга ҳамрохлик қилади.Унгача эса эритроцитларда жойлишиб,қон орқали барча ички аъзоларга ўзининг салбий таъсирини кўрсатаверади.Худди шу тарзда глюкоза қон зардобининг бошқа оқсиллари,хужайра мембранаси (девори), липоп-  ротеинлар,асаб тўқимаси оқсиллари,кўз гавҳари ҳужайралари такибига ҳам ўрнашади.
Айниқса,қон томирларининг эндотелиал қисми,аортанинг коллаген қисми,буйрак қон томирларининг зарарланиши ички аъзолар фаолиятида жиддий ўзгаришларга сабаб бўлади.
   Қандли диабет билан оғриган беморларнинг барча қон томирлари,шу жумладан,юрак тож томирлари ҳам зарарланади.Атеросклероз (қон томирлари деворида ёғ қатлами- нинг ҳосил бўлиши) бундай беморларда янада жадал ривожланади.Чунки инсулин ва глюкозага боғлиқ ҳолда холестерин синтезланиш жараёни тезлашади.Қандли диабет ташхиси қўйилган беморларда юрак ишемик касаллиги кўп учраши боиси шу.
    Статистик маълумотлар қандли диабет билан оғриганларда миокард инфаркти бошқа худди шу ёшдаги одамларникига нисбатан икки баравар кўпроқ  учрашини таъкитламоқда.Қандли диабет билан касалланганлар ўлимининг асосий сабабларидан бири – юрак тож томирларининг зарарланишидир. Бунинг сабаби қуйидагича: қандли диабет хасталигига чалинган беморларда миокард инфаркти оғир асоратлар билан кечади.Яъни йирик юрак томирлари зарарланиб,юрак мушакларининг катта қисми нобуд бўлади.Шунингдек,юрак етишмовчилиги тез ривожланиб,юрак қайта миокард инфаркти бўлиш ҳавфи ҳам ошади.Албатта,беморнинг ёши, неча йилдан бери қандли диабет билан оғриганлиги,семизликнинг мавжудлиги,артериал қон босимининг кўрсаткичлари ҳам бу ҳолатда муҳим аҳамиятга эга.

   МИОКАРД  ИНФАРКТИНИ  ЎТКАЗГАН ,АММО БУНИ СЕЗМАГАН
Шуни алоҳида таъкитлаш жоизки,қандли диабет билан оғриган беморларда юрак хасталиклари ўзига хос кўринишда намоён бўлади.Масалан,42 фоиз бемор миокард инфарктини ўтказганда оғриқ сезмайди.Бу эса ўта ҳавфли.Ахир,оғриқ организмни ҳавфдан огоҳ этувчи бир бонг.Аммо бундай бемор оғриқни умуман сезмаслиги ва натижада нафақат ўзи,балки унинг яқинлари ва тиббиёт ходимлари ҳам ҳолатни нотўғри баҳолашлари мумкин.Оғриқ ўрнига баъзи беморларда умумий ҳолсизлик,   юрак тез уриши,кўнгил айниши,қайд қилиш каби белгилар кузатилади.Қандли диабет билан оғриган ҳамда миокард инфаркти натижасида вафот этганларни текшириш хулосаси шуни кўрсатадики, уларнинг 30 фоизи аввал ҳам ташхисланмаган инфарктни   ўтказишган 6,5 фоизида эса ўтказилган миокард инфаркти сони икки ва ундан ортиқ бўлган.
    Фремингем тадқиқотларида қандли диебет билан оғриган беморлар тасодифий электрокордиограмма текширувидан ўтказилди.Натижада уларнинг 39 фоизида ўтказилган миокард инфарктибалгилари аниқланган. Оғриқсиз миокард инфаркти кузатилишининг асосий сабабларидан бири асб тўқималарининг ўзгаришидир,дея изохланмоқда.
    Қандли диабетда нафақат юрак ва бош мия қон томирлари,балки бошқа барча аъзо ва тўқималарнинг қон томирларида атеросклерозга оид ўзгаришлар ривожланади.  Шунинг учун томирлар атеросклерозига олиб келувчи барча хавф омилларини камайтиришга алоҳида эътибор қилиш лозим.
    БУ ХАВФ ОМИЛЛАРИ ҚУЙИДАГИЛАР:
-          чекиш;
-          артериал қон босимининг юқори бўлиши;
-          семизлик ва инсулин терапиясига таъсирсизлик;
-          диабет хасталиги сабабли буйракларнинг зарарланиши;
-          қонда холестерин миқдорининг ошиши;
-          қонда қанд миқдорининг нотўғри назорат қилиниши.

   РАҚАМЛАР АЛДАМАЙДИ
Яқинда Британияда UKPDS ( United Kingdom Prospective Diabetes Study) изланишлари ўтказилди.Унда артериал қон босимининг даражаси 155/ 87 мм сим. уст.да бўлган икки гурухдаги беморлар назорат қилиб борилди.Бу беморларларнинг барчасида диабет хасталиги мавжуд эди.Кузатувлар хулосасига кўра,қон босими нисбатан паст (144\82 мм сим.уст.) бўлган беморларда юрак етишмовчилиги 56 фоиз,бош мияда қон айланиши бузилиши (инсульт) 44 фоиз ва миокард инфаркти 34 фоизга камроқ учрар экан.Шу билан бирга,қон босимини доимий меъёрда сақланиши кўз туби ва буйрак қон томирлари зарарланишининг олдини олади.
    Яна бир таҳлил хулосаси билан танишайлик.HOPE ( Heart Outcomes Prevention Evaluation Study) кузатувлари 9297 нафар беморда 4,5 йил мобайнида олиб борилди. Беморларнинг 3577 нафарида қандли диабет ташхиси бор эди.Уларнинг қон босими дори воситалари ёрдамида меъёрий кўрсаткичда бўлиши назорат қилинди.Натижа қуйидагича: миокард инфаркти 22 фоизга,бош мияда қон айланиши бузилиши 33 фоизга,тўсатдан ўлим ҳолати эса 37 фоизга камайган.
   Бу  рақамлар қандли диабетда қон босимининг меъёрий даражада бўлиши оғир асоратларнинг олдини олувчи муҳим омил эканини исботлайди.
    Шу боис,артериал гипертония ташхиси қўйилган беморлар оилавий шифокор томонидан диспансер назоратига олинади ва ҳар 6 ой тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилади.Агар беморда қандли диабет хасталиги ҳам бўлса,текширувлар ҳар 3 ойда амалга оширилади.
    Юқорида саналган жараёнларнинг барчаси бир-бирига узвий боғлиқ бир занжирдек.
Бу занжирни қанд миқдори мунтазам назорат қилиниши ва меъёрий кўрсаткичларда сақланиши ҳамда артериал қон босимининг мўтадил рақамларда бўлишигина узади.Шу боис,касалликка қарши курашда эндокринолог ва кардиологларнинг ҳамжихат ишлаши муҳим.



Фойдаланилган адабиётлар:
  1.А.Н.Саттаров,Т.Р.Абдурахманов “дардинга давоман”
  2.А.Н.Саттаров” дард кўп-давоси ундан кўп”
  3.Н.Ўлжабоева “ халқ табобати хазинасидан жавохирлар”
Мурожат учун телфонимиз +998-91-611-0-611 ёки +998-90-987-9-987

Абдуқодир Сатторов
“Малхам”   табобати маркази
 раҳбари, профессор , .
                
                                                                                                                     

Комментариев нет:

Отправить комментарий