ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

вторник, 27 октября 2015 г.

ёмғир чувалчанги


ЁМҒИР   ЧУВАЛЧАНГИ-LUMBRICUS  TERRESTRIS


    Ёмғир чувалчанги-ҳалқали чувалчанглар типининг эркин яшовчи вакили ҳисобланади. Медицина институтлари ўқув программасида мазкур биологик типнинг шу вакили устида сўз юритишдан мақсад-ёмғир чувалчанги ўзининг тузилиши жиҳатидан ҳалқали чувалчангларни тўла-тўкис акс эттиради.

Тузилиши:
 Ёмғир чувалчангининг тана тузилишига келсак, у  бир-бирига  бевосита ёпишган 15-30       дона ҳалқалар йиғиндисидан иборат.
 Ёмғир чувалчангида ҳалқа шаклидаги ташқи  сегментлари ташқи сегментлардан  ташқари тананинг ички сегментлари (тери-мускул қопқоғи остида) тафавут этилади. Ёмғир чувалчангида тананинг ташқи халқалари ва ички сегментлари сон жиҳатидан бир-бирига  тенг ва монанд жойлашгандир.  Ҳар бир  ташқи халқада қатор жойлашган 4 жуфт тукча тафовут этилади. Вояга  етган ёмғир чувалчангининг  танаси  ташқи томондан кутикула қавати билан қоплангандир.

четверг, 22 октября 2015 г.

қурондаги






Қуръонда бир оят фақат фатҳа ҳаракатидан иборат:
 Назиат, 23 оят – فَحَشَرَ فَنَادَى



Бир оятда икки буйруқ, икки қайтариқ, икки башорат хабари бор:
 وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي
 وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ
 “Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: “Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганигни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга (яна тирик ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз”. (Қасас сураси, 7-оят)

 Қуръонда икки оят борки, уларни ўнгдан чапга ва чапдан ўнгга ўқиса ҳам тўғри бўлаверади. رَبَّكَ فَكَبِّرْ- Мудассир, 3 оят, كُلٌّ فِي فَلَكٍ – Анбиё, 33 оят

воскресенье, 18 октября 2015 г.

Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)









Оёк веналарининг варикоз касаллиги (varicus venus cruris)

 Варикоз касаллигида---Оёқ вена қон томирларининг қопсимон кенгайиши, тери ости веналари узунлигининг ошиши ва илонсимон эгри-бугри бўлиб қолиши тушунилади. Бу касалликда зарарланган оёқда веноз қон айланишининг бузилиши ва трофик ўзгаришлар кўзатилади.
Варикоз касаллиги фақатгина инсониятги хос касаллик. Homo sapiensларнинг тик юришга ўтиши натижасида перифериядаги қон томирларга катта юклама тушган.фаол иш фаолияти натижасида кўп миқдордаги циркуляцион қоннинг 60-70% и юракдан пастда жойлашади.
 Тарихи
 Илк варикоз касаллигини даволаш усуллари хақидаги маьлумотлар қадимги Миср папирусларида учрайди (тахминан эр.ав. 3 минг йил аввал). Юнонистонда Гиппократ яшаган даврдан бошлаб флебология фанига асос солинган (бу хозирги ангиохирургияга тўғри келади). Варикоз касаллиги, веналарнинг варикоз кенгайиши ва тромбози ва уни даволаш усуллари хақида кўплаб олимлар асарлар ёзишган (Ибн Сино, Гален ва бошқ.). Ўрта асрларда эса Европа медицинаси олимлари (Амбруаз Паре) касаллик даволаш усулларини ишлаб чиқдилар.
 Этиология

пятница, 16 октября 2015 г.

қурон мўжизалари


ҚУРЪОНИ КАРИМ МЎЪЖИЗАЛАРИ


Қуръони Каримда 114 та сура, 6 666 та оят, 77 439 та сўз, 325 343 та ҳарф бор. (Замахшарийнинг “Кашшоф” тафсиридан)

ҚУРЪОН СОНЛАРИНИНГ СИРИ

„19” рақамининг Қуръондаги сирлари

Қуръондаги суралар сони 114 тадир, яъни, 6 та 19 дир.

Бир сурадан бошқа ҳаммасини очгувчи машҳур „Бисмиллоҳ..." ояти ҳам 19 ҳарфдан иборат.

„Бисмиллоҳ..."нинг илк калимаси бўлмиш „ИСМ" лафзи Қуръонда 19 марта келади. Иккинчи калима „АЛЛОҲ" эса, 2698 марта учрайдики, бу хам 19 га қолдиқсиз бўлинади ва 142 га тенгдир. Учинчи калима бўлмиш „ар-РОҲМАН" 57 дафъа зикр этиладики, у ҳам 19 нинг 3 га кўпайтмасига тенгдир. Охирги калима „ар-РОҲИЙМ" эса, 114 бор зикр этилади. Ва у ҳам 19 нинг 6 баробаридир.

четверг, 15 октября 2015 г.

ёрим


КЕЛГИН  ЁРИМ!


Қачон насиб этар кўрмоқ юзларингни,
Адосиман, фидосиман кўзларингни,
Соғинганман тингламоққа сўзларингни,
Келсангчи ёр ташриф айлаб уйларимга!

воскресенье, 11 октября 2015 г.

йигитнинг иккинчи юраги


Простата бези   ёки йигитнинг иккинчи юраги нима?


Бу кўпчиликни ташвишлантирадиган касаллик айниқса кексаликда дард устига чипқон бўлади. Замонивий тиббиётда ушбу хасталикнинг даволашнинг жуда кўплаб усуллари мавжуд. Айни пайтда унинг халқ табобатида ўзлаштирилган турли гиёхлар воситасида хам чекинтириш мумкин .

    Юнонча prostatus сўзидан олинган бўлиб олдинда турувчи маънони англатади.
Простата бу эркак жинсий органидаги тоқ без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналлари бошланғич қисмини ўраб туради.
   Простата бези без ва мускул қисмдан иборатдир. Без қисми уруғ суйилтирадиган суюқлик секрет ажратилади. Бу суюқлик спермага қўшилиб сперматозоидларни активлаштиради. Мускул қисми эса сийдик чиқариш каналининг  сфинектэри мускул қисқич хисобланиб шахват ва сийдик чиқишини ростлаб туради. Шунинг учун шахват ва сийдик аралашиб кетмайди. Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради. Шунга кўра врач тўғри ичакка бармоғини киритиб  безнинг турли касалликларини анқлайди. Прастата безининг яллиғланиши простатит деб аталади. (Бу тўғрисида қуйироқда ўқийсиз)
 Сурункали прост-тит ва аденома  булар йўлдош хасталикларими эркаклар бир вақтнинг  ўзида простатит простатитта безнинг яллиғланиши ва аденома билан касалланиншлари мумкин. Маълум бир  ёшга тўлганда сўнг 50 ёшдан ошганда ушбу икки касаллик 70-80 % холатларда кузатилади.