ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

суббота, 2 мая 2015 г.

темиратки


             Темиратки-ташки кўриниши, кечиши ва келтириб чикарувчи сабаблари турлича бўлган купчилик тери касалликларини ифодаловчи термин. Кичишиб устки кисми кипиклашиб турадиган хар хил тошмалар кадимдан темиратки деб аталган. Кизил ясси темиратки, пушти темиратки, юздаги оддий темиратки, псориаз-кипикли темиратки, трихофития-кирма темиратки, тукли темиратки ва шу кабилар учраб туради.
Псориаз-"тангачали темиратки"кенг таркалган касаллик булиб

юкмайди.Маьлумки, хар кандай соглом одамда хам эпители (терининг юза каватини)нинг нобуд булган кисми кучиб тушиши руй беради. Бирок псориазда бундай холат яллигланиш билан бирга кечади йирик-йирик тангасимон куринишда булади. Шунинг учун хам псориазнинг бу куриниши халк тилида "тангачали темиратки" дейилади.Псориаз-темираткида зарарланиш учогидаги хужайралар жуда тезлик билан мейёрдан 10 баробар тезликда купая бошлайди. Натижада эски катлам кучиб тушишига улгурмайди ва йигилиб, кул ранг,окиш рангдаги тошмаларга айланиб колади.Терининг зарарланган кисми пуст ташлайди,баьзан кичишади,тошмалар асосан тирсак ва тиззада узок вакт турибколади.
"Тангачали темиратки" хамма ёшдаги одамларда, жумладан 10 ёшдан бошлаб 50 ёшдаги одамларда учраши мумкин.Касаллик дастлаб терида майда пушти ё кизгиш тугунчалар хосил булиши билан ва уларниг усти окиш кумш ранг пустлок билан

пятница, 1 мая 2015 г.

ташкент сафари-4


Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (4)
Сафар таассуротлари... | 01.05.2015 05:29     19195 марта ўқилди


Эй дўстларим, билсангиз, поёни йўқ бу олам,

Ҳар қаерга борсангиз, турли - туманлиқ одам.

Олам кезиб юрмоқлик – барчага насиб этсин,

Бир жойда турғун бўлмай, юрмоқ керак дамо - дам!


Шундан сўнг бизлар тарихий Занги ота зиёратгоҳи тамонга қараб кетдик. Бунинг сабаби шуки,  шом намозини Занги бобода ўқишни Андижондаёқ ният қилган эдик…


 Суратда: Занги ота мақбарасининг умумий кўриниши…


Бизлар ЗАНГИОТАга келганимизда у ерда тамирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда экан.

Мен энди сиз азизларга ЗАНГИОТА мажмуаси тўғрисида озгина билганимча ёзиб ўтмоқчиман

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 октябрдаги 322-сонли қарори асосида Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мажмуа ҳудудида 1000 ўринли янги масжид биноси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг биноси, 40 ўринли таҳоратхона, эски ҳовуз ўрнига 2 та фаввора, 2 та миллий услубда лойиҳалаштирилган шийпон, тегишли коммуникация тармоқлари (иссиқлик, ичимлик суви, оқава-чиқинди суви, электр, алоқа, ёритиш), ер ости ўтиш йўли, автотўхташ жойи, 50 ўринли 3 қаватли меҳмонхона, 70 ўринли чойхона, икки қаватли минимаркет ва бошқа ўндан ортиқ миллий ҳунармандчилик савдо дўконлари, новвойхона, замон талабига жавоб берадиган 50 ўринли деҳқон бозори, ошхона  қуриб битказилмоқда.

Катта миқёсда қурилиш ишлари олиб борилаётган ушбу ҳудуд 2,7 гектар ер майдонини ташкил қилади.

Бизлар Занги отананг еттинчи авлоди Турсунхужаакалариннг хонодонидамиз
Янги лойиҳа талабига кўра мажмуага кириш дарвозаси қайта қурилди, чегара деворлари бошқатдан тикланди. Қадимги мадраса биноси тўла таъмирдан чиқарилди. Ҳовлидаги эски минора олиб ташланиб, янги масжид олдида янги, баландлиги 31 метр бўлган минорани қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Зангиота ва Анбарбиби мақбаралари ҳам буткул қайта таъмирланди.  Мажмуадаги 5 та гумбаз қайта тикланди.

Зиёратгоҳ мажмуаси рўпарасида, шунингдек, бу ҳудудда ҳам ободонлаштириш, коммуникация тармоқларини қуриш ишлари жадал олиб бориляпти.

500 метр масофада 6 қаторли йўл қурилиш ишлари ва икки ҳудудни боғловчи ер ости ўтиш йўли қурилмоқда. Чунки бундай кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига сабаб зиёратчиларнинг аксарияти баъзан бир вақтнинг ўзида ташриф буюриб қолиши эҳтимоли кўп. Шу тариқа мажмуа ҳудуди кенгайтирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятидаги XV асрга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланган Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир.

Мажмуанинг бундай номланиши Ойхўжа ибн Тошхўжа исмли шахс номи билан боғлиқ бўлиб, тўқ буғдойранг тусли киши бўлганлиги сабабли одамлар орасида “Занги ота” (яъни “қорачадан келган”)  номи билан машҳур бўлган.

Шайх Арслонбобнинг авлоди (эвараси) бўлган, ўз даврида яссавия тариқати пири муршиди даражасига кўтарилган бу зот Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза маҳалласида туғилиб ўсганлиги ҳақида тахминлар бор. Милодий 1258 йил, Тошкент яқинидаги ҳозирги Зангиота қишлоғида вафот этган.

Зангиота ва унинг издошлари халқ орасида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, меҳр-шафқат, художўйлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилган. Зангиотанинг мурид ва шогирдлари, хусусан, Ҳасан ота, Саййид ота, Садр ота ва Бадр ота Дашти Қипчоқ ўзбеклари, Волгабўйи ва Урал тоғи этакларидаги татар ва бошқирдлар орасида ислом динининг ёйилишига ҳисса қўшган.

Зангиота чўпонлик қилиб, ҳалол ризқ топиб ҳаёт кечирган. Зангиотанинг каромат ва фазилатларини Хўжа Аҳрор, шоирлар Махтумқули, Камий Тошкандий ва бошқалар тилга олиб, шеър ва хотиралар ёзиб қолдирганлар, халқ орасида у киши ҳақида ривоятлар тўқилган.

Зангиота мақбарасини XIV асрнинг 80-йилларида Амир Темур  қурдиргани ва XV асрнинг 20-йилларида Мирзо Улуғбек ҳомийлигида қўшимча қурилишлар ҳамда безак ишлари бажарилгани, мажмуа мустабид тузум даврида эса омборхона, кейинчалик музей вазифасини ўтаганлигини юртдошларимиз яхши билишади.


Бизлар янги тамирланаётган мақбара олдига тонгда бориб эсдаликка суратга тушдик. Шу куни кун бўйи тинмай ёмғир ёғди.

Тонги нонуштани шахарнинг АФРУЗ тўйхонасида  қилдик…


Сўнг бизлар Тошкент шаҳар марказида жойлашган ЧИҒАТОЙ қабристони зиёратига бордик.

Кўпчиликка маълумки, бу қабристонда қанчадан-қанча давлат ва жамоат раҳбарлари, номлари дунёга маълум ва машҳур бўлган адабиёт, санъат ва сиёсат арбоблари хоки поклари бор…

Давоми бор

Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
- руҳшунос олим

Ўхшаш мақолалар:
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (3)
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (2)
Зангиота мажмуаси янги қиёфа касб этмоқда
Абдуқодир Сатторов: Ўзбекистондан Малайзияга сафар (3)
Абдуқодир Сатторов: Ўзбекистондан Малайзияга сафар (4)

среда, 29 апреля 2015 г.

1май


Абдуқодир Нурмухаммад ўғли

табрик 

 

Ассалому-алайкум ҳурматли ака-укалар, опа-сингиллар, дўсту-биродорлар! Меҳнат ҳаёт қонуни эканини болалигиданоқ билиб олган,нон пешона тери билан  ундирилишини ёшлигиданоқ тушинган одам жасоратга қодирдир. Чунки, зарур кун ва соатда у жасорат кўрсатишга ўзида ирода  ҳам ва бунга  куч ҳам топа олади. Шундай экан мен барчангизни  кириб келаётган 1-Май Халқаро Меҳнаткашларнинг байрами ила муборакбод этаман!
Барчангизга сиҳат-саломатлик,тинч-тотувлик тилаш билан бирга барча туғулажак фарзандларимиз ҳар томонлама камол топишини истайман!
Сизларга чексиз ҳурмат ва эҳтиром ила,
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли Саттаров
Жахон мехнаткашларин  бирдамлик  куни –биринчи Май,
Бир-бирига ҳамкору,ҳамдамлик куни –биринчи Май!
Уларнинг мақсадлари,орзу,умидлари бир,
Дунёда тинчлик бўлсин,ёрдамлик куни-биринчи Май!

Фақат Биринчи Майдан умидвор эмаслар,
Ҳар доимо,ҳар куни ҳар дамлик куни-бу Май!
Озодлик ,тарақиёт инсоният тилаги,
Мана шулар кифоя,хуррамлик куни-бу Май!
Ҳар миллату элатнинг тантаналари бисёр,
Лек дунёда ягона,байрамлик куни-бу Май!
Наврўзи олам билан Майнинг нуфузи бошқа,
Яшариш ва яшнатиш ,кўркамлик куни-бу Май !
Қодирий байрамларнинг шайдоси ва адоси,
Дунёда энг ягона ўктимлик куни –бу Май !


суббота, 25 апреля 2015 г.

махала-1


  Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…2


Кенг оламни кезсангиз,кенг жахонни кўрасиз,
Кенг жахонни кўрсангиз,ғурурларга тўласиз.
Одамлари хилма-хил,бир-биридан чиройли,
Олам элин кўрганда ,ғоят хурсанд бўласиз....

Шундан сўнг бизлар Ўзбекистон  мусулмонллар идорасига зиёратга бориб у ерди Муқаддас ҚУРОН ни ўзбек тилига таржима қилган Абдулазиз Мансур зиёратига кирдик ва суратга тушдик ва уни дуосини олдик убшу сурат ундан эсталик


Лозим топсангизлар мен шайх АБДУЛАЗИЗ МАНСУР хазратлари тўғрисида билганимни сизларга етказсам....
 Динимиз, Ватанимиз равнақи йўлида ўзларининг илмий жасоратлари билан катта жонбозлик кўрсатган софдил, камтарин, маънавий бой, ахлоқан пок инсондир. Бу киши ҳурматга сазовор, ардоқланишга арзигули инсон. Чунки, устозимиз бутун кучларини, ақл-идрокларини, билим ва зеҳнларини, қалб қўри-ю ғайратларини ҳали-ҳануз шогирдларига бахшида этиб келаётган заҳматкашлардандир.  Қуръон Карим илми, Муҳаммад а.с.нинг суннатларини халққа тушунарли қилиб ўз тилларида етказиш ўта буюк, масъулиятли ҳамда машаққатли  ва давомли меҳнатни, сабр-тоқатни талаб қиладиган савобли ишлардан саналади. Устозимиз ана шундай машаққатни ўз елкаларига олган ҳолда, мустақиллигимиз шарофати билан, 2004 йилда

махалладошлар -2


Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…2(давоми)

Саёҳатни ҳуш кўрар барча яхши одамлар,
       Саёҳат билан ўтса, кошки фурсату дамлар.
Умрингиз узаяди, яшнаб кетар дилингиз,
      қалбингизда  қолмайди заррача ғубор, ғамлар

Зиёратлардан сўнг хаммамиз бизларни Ташкентдаги уйимизга дам олгани келдик.бу ерда озгина дам олиб овқатланиб бўлиб  МАВЛУДИ ШАРИФни ўқидик. Мавлуди шарифни Бахтиёржон хожи ака ва имом Боходиржонлар биргаликда ўқишди
Мавлуд тўғрисида билганларимни сиз азизларга айтиб ўтмоқчиман..


сурат мавлуди шариф ўқилаётган пайт олинган
Мавлуд - таваллуд чоғ, туғилган пайт демакдир. Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 кунлари орасидаги кеча. Сарвари оламнинг (алайҳиссалом) туғилган кунлари, барча мусулмонларнинг байрамидир.
Расулуллоҳ дунёга келганида амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба “Укангиз Абдуллоҳ ўғиллик бўлди” деб хушхабар келтирганида хурсанд бўлганидан “Унга сут бериш шарти билан сени озод этдим” деган эди. Шу сабабдан Абу Лаҳабнинг азоби ҳар Мавлуд кечасида енгиллайди. Мавлуд кечаси қувониб, бу кечага ҳурмат кўрсатган мусулмонлар беҳисоб  савобларга муяссар бўлишади. Ҳофиз Муҳаммад ибн Жазари Шофий айтадики: “Абу Лаҳабни тушида кўриб ҳолини сўраганларида “Қаттиқа азоб чекяпман. Лекин Расулуллоҳнинг

среда, 1 апреля 2015 г.


Бало офат қор ёғди

Айни баҳор чоғида,
Бало офат қор ёғди
Фақат бало офат мас,
Ғирт касофат қор ёғди


Бодом ўриклар қийғос
Гуллаб мева тикканди.
Тамом ўлдирди барин
Зўр талофат қор ёғди..

Уч ой қишда ёғмаган
Бу қор қаёқдан келди
Ўз вақтида ёғмасдан
Бе шарофат қор ёғди.



Бутун мева гулларин.
Еб ва ғажиб ташлади
Барча борликка тўймас,
Бир очофат, қор ёғди..

Бахор билан қиш асли
Бир-бирига тескари.
Ўртада бор ёвузлик
Чин ғилофат қор ёғди..

Жанатмакон ўлкамиз
Ажиб қорга буркалди..
Бундай холи қолмади
Хар музуфор ,қор ёғди

Одамларда инсаф ва
Диёнат  қолмаганди
 Шу Боиси ким ОЛЛОҲдан
Бу “МУКОФАТ” ,қор ёғди

Бундай ишлар тарихда
Бўлар жуда камдан-кам
Афсоналарда хам йўқ
Чин хурофат ,қор ёғди

Эй Сухайлий ,тавба қил,
Оллох иродаси бу
Иложин йўқ хеч энди
Бало офат қор ёғди
Cухайлий ,Узбекистон,30.03.2015

среда, 18 марта 2015 г.

tabrik


        

Ассалому-алайкум қадирли ватандошлар
Ҳурматли дўстлар,акалар-укалар,     опа-сингиллар!
3000 минг йилдирки Наврўз дунё бўйлаб миллонлаб одамларнинг умид
лахзалари бўлиб келади. Биз орзиқиб кутадиган бахор, яшариш ва янгиланиш  рамзи Наврўзи олам қутлуғ қадам ила ўлкамизга кириб келмоқда.
Наврўз барчамиз учун азал-азалдан аввало табиат уйғониши,шарқано Янги  йил дебончаси, энг қадимий асл  миллий байрам сифатида  мўтадил фурсатдан фойдаланиб ,мунаввар кунларда  она табиатдан  бахра олиб ,сумалак,халим ,гўжа ва кўксомса каби бахорий неъматлар тортилган дастирхон артофига Наврўз қувончларини ўз яқинлари, аразлашган дўсту-ёрлар, опа-сингиллар,ака-укалар шу бахонада ярашиб бахорий нематлардан бархам кўришларини ОЛЛОХИМдан сўраб қоламан. Барчангизга  сихат-саломатлик, тинч-тотувлик тилаб хурмат ва эхтиром ила Абдукодир Нурмухаммад ўғли Саттаров

Кенг оламга гуллар сочиб,
              саҳий бўлиб, келар Наврўз,
Тонг саҳарда сабо бўлиб,
              қирлар ошиб, елар Наврўз!   
 Харир либослар эгнида,
             келинчакдек нозланади,
Бутун борлиқ - табиатни
             гуллар билан белар Наврўз!