ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 1 мая 2015 г.

ташкент сафари-4


Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (4)
Сафар таассуротлари... | 01.05.2015 05:29     19195 марта ўқилди


Эй дўстларим, билсангиз, поёни йўқ бу олам,

Ҳар қаерга борсангиз, турли - туманлиқ одам.

Олам кезиб юрмоқлик – барчага насиб этсин,

Бир жойда турғун бўлмай, юрмоқ керак дамо - дам!


Шундан сўнг бизлар тарихий Занги ота зиёратгоҳи тамонга қараб кетдик. Бунинг сабаби шуки,  шом намозини Занги бобода ўқишни Андижондаёқ ният қилган эдик…


 Суратда: Занги ота мақбарасининг умумий кўриниши…


Бизлар ЗАНГИОТАга келганимизда у ерда тамирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда экан.

Мен энди сиз азизларга ЗАНГИОТА мажмуаси тўғрисида озгина билганимча ёзиб ўтмоқчиман

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 октябрдаги 322-сонли қарори асосида Тошкент вилоятидаги Зангиота мажмуаси ва унга туташ ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Мажмуа ҳудудида 1000 ўринли янги масжид биноси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигининг биноси, 40 ўринли таҳоратхона, эски ҳовуз ўрнига 2 та фаввора, 2 та миллий услубда лойиҳалаштирилган шийпон, тегишли коммуникация тармоқлари (иссиқлик, ичимлик суви, оқава-чиқинди суви, электр, алоқа, ёритиш), ер ости ўтиш йўли, автотўхташ жойи, 50 ўринли 3 қаватли меҳмонхона, 70 ўринли чойхона, икки қаватли минимаркет ва бошқа ўндан ортиқ миллий ҳунармандчилик савдо дўконлари, новвойхона, замон талабига жавоб берадиган 50 ўринли деҳқон бозори, ошхона  қуриб битказилмоқда.

Катта миқёсда қурилиш ишлари олиб борилаётган ушбу ҳудуд 2,7 гектар ер майдонини ташкил қилади.

Бизлар Занги отананг еттинчи авлоди Турсунхужаакалариннг хонодонидамиз
Янги лойиҳа талабига кўра мажмуага кириш дарвозаси қайта қурилди, чегара деворлари бошқатдан тикланди. Қадимги мадраса биноси тўла таъмирдан чиқарилди. Ҳовлидаги эски минора олиб ташланиб, янги масжид олдида янги, баландлиги 31 метр бўлган минорани қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Зангиота ва Анбарбиби мақбаралари ҳам буткул қайта таъмирланди.  Мажмуадаги 5 та гумбаз қайта тикланди.

Зиёратгоҳ мажмуаси рўпарасида, шунингдек, бу ҳудудда ҳам ободонлаштириш, коммуникация тармоқларини қуриш ишлари жадал олиб бориляпти.

500 метр масофада 6 қаторли йўл қурилиш ишлари ва икки ҳудудни боғловчи ер ости ўтиш йўли қурилмоқда. Чунки бундай кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганига сабаб зиёратчиларнинг аксарияти баъзан бир вақтнинг ўзида ташриф буюриб қолиши эҳтимоли кўп. Шу тариқа мажмуа ҳудуди кенгайтирилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятидаги XV асрга оид меъморий ёдгорлик ҳисобланган Зангиота зиёратгоҳи нафақат республикамизда, балки Ўрта Осиё мамлакатлари халқлари орасида маълум ва машҳурдир.

Мажмуанинг бундай номланиши Ойхўжа ибн Тошхўжа исмли шахс номи билан боғлиқ бўлиб, тўқ буғдойранг тусли киши бўлганлиги сабабли одамлар орасида “Занги ота” (яъни “қорачадан келган”)  номи билан машҳур бўлган.

Шайх Арслонбобнинг авлоди (эвараси) бўлган, ўз даврида яссавия тариқати пири муршиди даражасига кўтарилган бу зот Тошкент шаҳрининг Самарқанд дарвоза маҳалласида туғилиб ўсганлиги ҳақида тахминлар бор. Милодий 1258 йил, Тошкент яқинидаги ҳозирги Зангиота қишлоғида вафот этган.

Зангиота ва унинг издошлари халқ орасида ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, адлу инсоф, поклик, яхшилик, меҳр-шафқат, художўйлик каби умуминсоний ғояларни тарғиб қилган. Зангиотанинг мурид ва шогирдлари, хусусан, Ҳасан ота, Саййид ота, Садр ота ва Бадр ота Дашти Қипчоқ ўзбеклари, Волгабўйи ва Урал тоғи этакларидаги татар ва бошқирдлар орасида ислом динининг ёйилишига ҳисса қўшган.

Зангиота чўпонлик қилиб, ҳалол ризқ топиб ҳаёт кечирган. Зангиотанинг каромат ва фазилатларини Хўжа Аҳрор, шоирлар Махтумқули, Камий Тошкандий ва бошқалар тилга олиб, шеър ва хотиралар ёзиб қолдирганлар, халқ орасида у киши ҳақида ривоятлар тўқилган.

Зангиота мақбарасини XIV асрнинг 80-йилларида Амир Темур  қурдиргани ва XV асрнинг 20-йилларида Мирзо Улуғбек ҳомийлигида қўшимча қурилишлар ҳамда безак ишлари бажарилгани, мажмуа мустабид тузум даврида эса омборхона, кейинчалик музей вазифасини ўтаганлигини юртдошларимиз яхши билишади.


Бизлар янги тамирланаётган мақбара олдига тонгда бориб эсдаликка суратга тушдик. Шу куни кун бўйи тинмай ёмғир ёғди.

Тонги нонуштани шахарнинг АФРУЗ тўйхонасида  қилдик…


Сўнг бизлар Тошкент шаҳар марказида жойлашган ЧИҒАТОЙ қабристони зиёратига бордик.

Кўпчиликка маълумки, бу қабристонда қанчадан-қанча давлат ва жамоат раҳбарлари, номлари дунёга маълум ва машҳур бўлган адабиёт, санъат ва сиёсат арбоблари хоки поклари бор…

Давоми бор

Саттаров Абдуқодир Нурмухаммад ўғли
- руҳшунос олим

Ўхшаш мақолалар:
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (3)
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди…
Абдуқодир Сатторов: Суҳайлий маҳалладошлари билан Тошкентга сафар қилди (2)
Зангиота мажмуаси янги қиёфа касб этмоқда
Абдуқодир Сатторов: Ўзбекистондан Малайзияга сафар (3)
Абдуқодир Сатторов: Ўзбекистондан Малайзияга сафар (4)

Комментариев нет:

Отправить комментарий