ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

четверг, 17 мая 2018 г.

НЕГА ТАХЛИЛ УЧУН АЙНАН НОМСИЗ БАРМОҚДАН ҚОН ОЛИНАДИ?



НЕГА ТАХЛИЛ УЧУН АЙНАН НОМСИЗ БАРМОҚДАН ҚОН ОЛИНАДИ?
Қон тахлили учун номсиз бармоқдан қон олинишининг бир нечта сабаби бор. Биринчидан, номсиз бармоқдан иш фаолиятида кўрсаткич ва ўрта бармоқларга нисбатан камроқ фойдаланилади. Иккинчидан, номсиз бармоқнинг териси юпқароқ бўлиб, тешилганда камроқ оғриқ беради. Бу мақсадда жимжилоқдан фойдаланмасликнинг сабаби, унинг бош бармоқ сингари пай пардалари орқали кафт билан

ЖУМА ОДОБЛАРИ



ЖУМА ОДОБЛАРИ
"Жумъа" сўзи арабча бўлиб, "жамлаш" деган маънони англатади. Чунки бу кунда мусулмонлар жамланиб, жума намозини ўқийдилар. Жума куни инсоният тариҳида ўта муҳим ҳодисалар бўлиб ўтган. Буларни эслаш, улуғлаш, улуғ неъмат деб билиш учун ҳам бу кун байрам қилинади, тўпланиб ибодат, дуо, зикр ва илтижолар адо этилади.
  Аллоҳ таоло Жумъа сурасида марҳамат қилади:
 "Эй иймон келтиргнлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва

РЎЗАДОРЛАРГА ТАКЛИФ.

РЎЗАДОРЛАРГА ТАКЛИФ.
Гуноҳкорлик либосин ечиб,
Савоб ишда қилай илғорлик.
Кетолмайман ажрдан кечиб,
Кел, қилайлик бирга ифторлик...
Бажарилиб Тангри фармони,
Бўй кўрсатсин савоб хирмони.
Тенг бўлишиб битта хурмони,
Кел, қилайлик бирга ифторлик.

среда, 16 мая 2018 г.

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад


Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилишган эди. Акалари Маҳмуд билан Абдулҳамид ҳам ҳофиз бўлишган. Абдулбосит қори ўзи бундай эслайди: «Ўн ёшга етганимда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб бўлган эдим. Отам улов (транспорт) вазирлигида ишлар, бобом эса олим эди. Улардан Қуръон илмларини

вторник, 15 мая 2018 г.

Аброрбек Товулдиев хотирасига

Хизмат вазифасини адо этаётганида ҳалок бўлган Аброрбек Товулдиев хотирасига бағишланади
«Халқ сўзи» газетасида ўз хизмат бурчини адо этаётган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган кичик сержант Аброрбек Товулдиев хотирасига бағишланган мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.
Аброрбек Товулдиев 1979 йил 23 июлда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. 1997 йилда шу тумандаги 17-умумтаълим мактабини битиргач, ҳарбий хизматга

АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"

ZaytunMedTib, [09.05.18 11:48] Doktor: Sattarov A.I.
Tabiba: Sattarova G.K.
АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"
Турли матбуот, ахборот мақолаларида аллергик беморларга ёхуд аллергияга чалинмаслик учун берилган тавсияларни ўқиб эснам қотади. Уларни аксарида аллергик беморларга чангдан узоқ юриш, уйдан полос, гиламларни йўқотиш, ўсимликлар гуллаганда кўчага чиқмаслик,( гўёки гуллардан чиқаётган эфир хидлари дераза, эшиклардан ўта олмайди.)парранда жониворларни уйдан йўқотиш, ёстиқларни танлаб ишлатиш, мош, нўхат, ловия, қизил рангли нарсалар исътемолини мутлоқо тўхтатиш,

xurshidabonu vahobjonqizi

БОШҚА ОЛАМ

Сену мен бошқадирмиз, дил – юраклар бошқа бир олам,
Суханлар бошқадир гарчи, тилаклар бошқа бир олам.

Фано дайрида берсак бой ато этганда фурсатни,
Керакмас нозу неъмат, зар, кераклар бошқа бир олам.

Замин, қонунларинг бирла иши йўқ инжа туйғунинг,
Сабот куйин чалолмаслар – билаклар бошқа бир олам.