ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 16 мая 2018 г.

Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад


Қорилар устози, довудий овоз соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йили Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманидаги Муроаза қишлоғида дунёга келди. Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилишган эди. Акалари Маҳмуд билан Абдулҳамид ҳам ҳофиз бўлишган. Абдулбосит қори ўзи бундай эслайди: «Ўн ёшга етганимда Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб бўлган эдим. Отам улов (транспорт) вазирлигида ишлар, бобом эса олим эди. Улардан Қуръон илмларини

вторник, 15 мая 2018 г.

Аброрбек Товулдиев хотирасига

Хизмат вазифасини адо этаётганида ҳалок бўлган Аброрбек Товулдиев хотирасига бағишланади
«Халқ сўзи» газетасида ўз хизмат бурчини адо этаётган пайтда қаҳрамонларча ҳалок бўлган кичик сержант Аброрбек Товулдиев хотирасига бағишланган мақола чоп этилди. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.
Аброрбек Товулдиев 1979 йил 23 июлда Андижон вилояти Избоскан туманида туғилган. 1997 йилда шу тумандаги 17-умумтаълим мактабини битиргач, ҳарбий хизматга

АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"

ZaytunMedTib, [09.05.18 11:48] Doktor: Sattarov A.I.
Tabiba: Sattarova G.K.
АЛЛЕРГИЯ ХАКИДАГИ ФИКРЛАРГА "АЛЛЕРГИЯ"
Турли матбуот, ахборот мақолаларида аллергик беморларга ёхуд аллергияга чалинмаслик учун берилган тавсияларни ўқиб эснам қотади. Уларни аксарида аллергик беморларга чангдан узоқ юриш, уйдан полос, гиламларни йўқотиш, ўсимликлар гуллаганда кўчага чиқмаслик,( гўёки гуллардан чиқаётган эфир хидлари дераза, эшиклардан ўта олмайди.)парранда жониворларни уйдан йўқотиш, ёстиқларни танлаб ишлатиш, мош, нўхат, ловия, қизил рангли нарсалар исътемолини мутлоқо тўхтатиш,

xurshidabonu vahobjonqizi

БОШҚА ОЛАМ

Сену мен бошқадирмиз, дил – юраклар бошқа бир олам,
Суханлар бошқадир гарчи, тилаклар бошқа бир олам.

Фано дайрида берсак бой ато этганда фурсатни,
Керакмас нозу неъмат, зар, кераклар бошқа бир олам.

Замин, қонунларинг бирла иши йўқ инжа туйғунинг,
Сабот куйин чалолмаслар – билаклар бошқа бир олам.

среда, 9 мая 2018 г.

9 Май. Ҳақиқат ва уйдирмалар

9 Май. Ҳақиқат ва уйдирмалар
18:40 / 09.05.2018
41832
Тарихчи Анвар Назир Иккинчи жаҳон уруши, Ғалаба куни ва СССР тарихига оид халқ орасида тарқалган ёлғонларни санаб ўтди.
1. Иккинчи жаҳон уруши 1941 йили бошланган ва уни Германия бошлаганми?
Аслида Иккинчи жаҳон урушининг бошланишида СССРнинг ҳам иштироки бор. 1939 йилнинг 23 августида СССР билан Германия ўртасида 10 йил муддатга ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома имзоланганди. Бу шартноманинг махфий қўшимча аҳдномасига мувофиқ, Германия ва СССР Шарқий Европада ўз таъсир

Уйқунинг 12 хил тури бор:

🛌Уйқунинг 12 хил тури бор:
  1. Суннат уйқу. Офтоб кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.
2. Бидъат уйқу. Пешин намози вақтидаги уйқу.

  3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу. Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка

КИМ БОЙРОҚ

КИМ БОЙРОҚ💰
Абдурахмон ибн Авф (р.а.) вафот этганларида, қолдирган бойлиги тахминан 3 103 000 000 олтин динор бўлган.
1 олтин динорда = 4,365 грамм олтин бўлса, у зотнинг жами бойлиги
3 103 000 000 X 4.365 X 39$ = 528 239 205 000 $ (528.2 млрд.$) ни ташкил қилган бўлади.
Бугунги куннинг энг бой миллиардерларидан ҳисобланган Бел Гейтснинг бойлиги 2016 йилда 75 млрд. $ доллар бўлганлигини инобатга олса, ҳазрат Абдурахмон ибн