Хусунбузарга қараб ?!
xалқ
табобатида юзага чиққан ҳар қандай тошма ички аъзолардаги носоғломликдан дарак,
дейилади. Юзнинг қайси қисмида ҳуснбузар пайдо бўлганига қараб, ички
аъзоларнинг қай бири зарарланганини тахмин қилиш мумкин. Балки овқатланиш ёки
ҳаёт тарзини бироз ўзгартириш керакдир? Ҳамиша эътиборли бўлинг: тошойна ички
аъзолар аҳволидан дарак бериб туради.
Пешанада
чиқса…
Ҳуснбузарлар
пешананинг соч ўсадиган чизиғига яқин жойда чиқса, бу ўт қопи зарарланганини
билдиради. Қош тепасида пайдо бўлган ҳуснбузар ошқозон фаолияти бузилгани ва ўз
функцияларини тўлиқ бажара олмаётганидан хабар беради. Демак, сиз жуда кўп
ширинлик, гўшт ва ҳайвон ёғларини истеъмол қиласиз. Меъёрдан ортиқ лимонад ва
мева шарбатлари туфайли ҳам худди шундай натижа кузатилиши мумкин.





