ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

среда, 31 мая 2017 г.

Бутунжаҳон сигаретдан воз кечиш куни


Бутунжаҳон сигаретдан воз кечиш куни


 Маълумингизким ,мен шифокор сифатида айтаман сигарета юқори қон босимидан сўнг энг кўп ўлимларга сабаб бўлаётган иккинчи даражали омил ҳисобланиб, ҳозирда ҳар 10 та балоғатга етган одамдан 1 таси айнан сигарет чекиш сабабли оламдан кўз юмаётганини инкор этиб бўлмайди.Сигарет чекишнинг инсон ҳаётига буюк таҳдид солаётганига эътибор қаратиш мақсадида 31 май Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти томонидан “Бутунжаҳон Сигаретдан воз кечиш куни” деб эълон қилинган

понедельник, 29 мая 2017 г.

ЮРАК ТЎҒРИСИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…


ЮРАК ТЎҒРИСИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

1. Юнонлар юрак руҳ омбори эканини таъкидлашса, хитойликлар юракда бахт, мисрликлар эса туйғу ва интеллект жойлашганига қаттиқ ишонишади;
2. Америкалик олимларнинг изланишлари юрак учун дўстлар билан ширин суҳбатлар қуриш жуда фойдали эканини кўрсатди. Маълум бўлишича, дўсти кўплар юрак хасталикларига камдан-кам ҳолларда чалинаркан. Чунки улар тамаки маҳсулотини деярли истеъмол қилмайди, уларнинг қони таркибида қанд миқдори жуда кам, артериал қон босими ҳам паст. Буларнинг барчаси юрак фаолияти яхши сақланиши учун хизмат

суббота, 27 мая 2017 г.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича ҚАРОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2017 йилги закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича
ҚАРОРИ
1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2017 йил (ҳижрий 1438 йил) учун ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 185 000 (бир юз саксон беш минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 15 725 000 (ўн беш миллион етти юз йигирма беш минг) сўм эканлиги ва мазкур сумманинг қирқдан бир ҳиссаси, яъни 393 125 (уч юз тўқсон уч минг бир юз йигирма беш) сўм закот чиқариш тўғрисидаги миқдор

пятница, 26 мая 2017 г.

Рўзадан олдин нима учун "ҳалқум тозаланади?"


Рўзадан олдин нима учун "ҳалқум тозаланади?"

Кўпгина юртдошларимиз Муборак Рамазон ойи келишидан бир-икки кун олдин бозорлардан балиқ сотиб олишга шошилишади.
Уларнинг наздида 11 ой шубҳали ва ҳаром луқмадан ҳазар қилмасдан, шу ой келиши билан балиқ гўштидан истеъмол қилиши билан луқмаси, ҳалқуми тоза бўлади, деган тушунча бор. Аслида эса бу тушунчанинг Исломга алоқаси йўқ. Бу халқнинг орасида урф бўлган одатлардандир.
Балиқ ҳалол ва пок сув ҳайвонидир. Пок нарса – балиқни истеъмол қилиш билан, шубҳали

четверг, 25 мая 2017 г.

рўзани бузадиган амаллар


Рўзани бузадиган амаллар
Мусулмон олами учун севимли бўлган Рамазон ойида турибмиз. Аллоҳ таоло ҳар бир соғлом ва вояга етган мусулмонга Рамазон ойида тўлиқ рўза тутишни буюрган.
Рўза тутган баъзи кишиларда қандай амаллар унинг бузилишига олиб келиши борасида саволлар ва турлича фикрлар туғилади. Шуларга ойдинлик киритиш учун қуйида Рамазон ойи рўзасини тутганда, қандай амаллардан тийилиш лозимлиги ҳақида умумий маълумот берамиз.
Рўзадор  учун  макруҳ амаллар
1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш. Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.

2. Оғизга таъм берадиган ҳеч қандай моддаси бўлмаган

катаракта


                                    КЎЗ  НУРИНИ АСРАЙЛИК.

 Софоклнинг  “Шоҳ Эдип” асарини  кўпчилик ўқиган бўлса керак ушбу асардаги воқеалар ривожи  хар бир одамнинг юрагини лахзага солмасдан қолмайди. Айниқса, асар якунида шох ўз кўзларини  ўйиб олганида ачинарли манзара кўз олдимизда гавдаланади. Хеч нарсадан хабари бўлмаган эдип ўз онасига уйланади,  хақиқат аён бўлганда эса у ўзини олий жазо –кўз нуридан махрум қилишга маҳкум этади.
  Дархақиқат, дунё ёруғлигини кўриб турган инсон учун бу ёруғликни бошқа кўра олмасликдан ёмони йўқ. Улар энг бахтсиз одамларга айланиб қолишади. Демак шундай экан бахтсизлар сарасига қўшилмаслик учун кўз

среда, 24 мая 2017 г.

азон...


Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Агар муаззинни (азон айтаётганини) эшитсангиз сизлар ҳам у айтаётган сўзларни айтинглар” [Бухорий: 611 ва Муслим: 383]. Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни муаззиннинг намозга азон айтаётганини эшитсак, у айтаётган сўзларни такрор айтиш билан унинг чорловига жавоб беришга буюрдилар. Муаззин такбир айтса, биз ҳам унинг ортидан такбир айтамиз, шаҳодатайнни айтса, биз ҳам унинг ортидан шаҳодатайнни айтамиз ва ҳоказо. Агар шундай қилсак, биз ҳам муаззинга бериладиган буюк савобга ноил бўламиз. Албатта, Аллоҳ таоло марҳамати кенг ва