АНДАЛУС
ФАТҲИ 1
Нима сабабдан Андалус тарихи?
Ислом тарихини ўрганишга киришган киши Андалус тарихига
тўхталмай иложи йўқ.
Биринчидан: Андалус тарихи ҳижрий 92–897 йиллар ораси, қарийб 800 йилда бўлиб ўтган
ҳодисаларни ўз ичига олади. Аммо ажабланарлиси, аксарият мусулмонлар шундай
катта давр тарихини — салкам Ислом тарихининг учдан иккиси бўлиб гавдаланган
даврни яхши билмайдилар.
Иккинчидан: Андалус тарихи тарих босқичларининг катта
қисмини ўз ичига олганидан






