🍀Милк яллиғланиши — гингивит🍀
Милк касалликлари тишларнинг ҳуснини бузибгина қолмай, оғиз
бўшлиғи меёрий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, милк
касалликларини ўз вақтида аниқлаб даволаш жуда муҳим. Кенг тарқалган милк
касалликларидан бири гингивитдир.
Милк яллиғланиши (гингивит) да милкнинг тишга туташиб турган
четки қисми ва тишлар орасини тўлдириб турадиган милк сўрғичлари зарарланади.
Касалликнинг бир қанча турлари фарқланади. Катарал
гингивитда милклар қизаради,





