Б У
- А Ё Л . . .
8 март...халқаро хотин...қизлар
байрамига
Мунис ва мўътабар, ҳурки - бу аёл,
Покиза, ҳалолу,
нурки – бу аёл!
Бебаҳо
хазина, дурки – бу аёл,
Таърифу
тавсиф йўқ, зўрки – бу аёл,
Олам гўзаллиги,
кўрки – бу аёл!
Уларга қадалган
минг битта орзу,
Баозор фаришта,
ҳур, малак, оҳу,
Ҳаётнинг
зийнати, мисоли кўзгу,
Гар улар бўлмаса,
олам қоронғу,
О и л а таянчи, кўрки – бу аёл!
Оллоҳим
яратмиш аёл зотини,
Унга ҳадя
айлаб ҳаёт отини!
Ҳаёт
ширинлиги, лаззат – тотини,
қўйингки,
дунёнинг бор бисотини,
Олам гўзаллиги, кўрки – бу аёл!
Энг аввал
яралган Одам Атодур,
Сўнг жуфти ҳалоли
Момо Ҳаводур!
Шу боис
одамзот жуфт-жуфт ўтодур,
Ўзга нисбат
бермоқ балки хатодур,
Башарнинг
онаси, кўрки – бу аёл!
қиз бўлиб туғилар,
сўнг гўзал жонон,
Турмуш қургандан
сўнг азиз онаҳон!
Бу асли мўъжиза,
- ҳаммага а ё н ,
Онасиз бўлмасди
кенг олам – жаҳон,
Дунёнинг ҳуснию,
кўрки – бу аёл!
Оналар меҳри
– бу тоғлардан юксак,
Ҳеч қандай сўз
етмас агар мақтасак!
Уларга борлиқни
нисор айласак,
Севгилим,
рафиқам, жонимсан,- десак,
Вафо, садоқатнинг
кўрки – бу аёл!
Болалар онанинг шўх жигарбанди,
Хатто пайғамбар ҳам она дилбанди!
Азиз, алиёлар
о н а фарзанди,
Шаҳаншоҳ, ҳонлар ҳам асали, қанди,
Меҳру мушаббатнинг кўрки – бу аёл!
Онани улуғлар
«Ҳадис»у «қуръон»,
Аёлни она дер
кенг олам – жаҳон!
Улуғлиги ортиқ, ортиқки чунон,
Аёлни эъзозлар ҳар киши ҳар он,
Шу ёруғ оламнинг кўрки – бу аёл!
Турмуш гўзаллигин
она яратган,
Оламни ўзига
айнан қаратган!
Фарзандин ниҳоят
кўп эъзоз этган,
Эзгулик,
мангулик гулин таратган,
Табиат кўзгуси,
кўрки – бу а ё л !
Аёлни куйлади
Мир Алишер ҳам,
Бобур шоҳ
айлади ниҳоят кўркам!
Машраб жон бағишлаб,
деди: «ушбу кам»,
Ошиқлар тиз чўкиб,
дегайлар «Эркам!»
Севги, муҳаббатда
зўрки – бу аёл!
Юзидан нур ёғар,
хуршиду қамар,
Мадҳу сано
ортиқ, юз миллион қадар!
Нозу
карашмалар чунонки тортар,
Мақтовлар беҳисоб,
юлдуздан ортар,
Башарнинг
эркаси, кўрки – бу аёл!
Аёлнинг
эрларга юксак меҳри бор,
Ишқи, муҳаббати,
нозик сеҳри бор!
Аёллар олдида
гўзаллик бекор,
Аёлсиз қолганнинг
ҳоли кўп душвор,
Ҳаёт
ширинлиги, кўрки – бу аёл!
Аёл бор –
демакки, турмуш фаровон,
Аёл бор –
демакки, уйлар чароғон!
Аёл бор –
демакки, яшайди инсон,
Аёл бор -
демакки, эрлар гиргиттон,
Оламнинг ҳуснию,
кўрки – бу аёл!
Меҳрию тафти
зўр ой ила кундан,
Табиат,
мавжудот баҳр олар шундан!
Аёллар оламни
қутқарар тундан,
Забардаст
йигитлар қарздодир ундан,
Инсонлар
эркаси, кўрки – бу аёл!
О н а алласига гўдаклар қонар,
Куйласа, рақс
этса,–жон ўртаб, ёнар!
Ханда
айлаганда борлиқ тўлғонар,
Аёл жангга
кирса, олам лол қолар,
Мўъжиза
яратган, зўрки – бу аёл!
Ошиқлар
айрилар нақди – нақдидан,
Баъзилар
топдилар вафо аҳдидан!
Ширин деб воз
кечди Фарҳод тахтидан,
қайс деб
айрилди Лайло бахтидан,
Ишқ аҳлин гўзали,
кўрки – бу аёл!
Зебунисо,
Нодира, Увайсий ўтди,
Уларнинг шуҳрати
оламни тутди!
Озодлик, ҳурликни
орзиқиб кутди,
Жабру жафо
тортди, ғам-алам ютди,
Донолар
доноси, кўрки – бу аёл!
Аёллар
фаолдир ҳур жамиятда,
Уларнинг ўрни
бор маънавиятда!
Ҳар кимга боқурлар
самимиятда,
Кимга ёр бўлсам
дер, яхши ниятда,
Жамият ҳуснию,
кўрки – бу аёл!
Эрку ҳуқуқлари
жуда юқори,
Улар
жамиятнинг кўрк, ифтихори!
Эрларга рафиқа,
севгили ёри,
Аммо
дилларида кўпдир асрори,
Ҳур, озод
замонда зўрки – бу аёл!
Давлат раҳбарлари – ҳокима аёл,
Муаллим, муҳандис,
ҳакима аёл!
Илм фанда илғор,
олима аёл,
Раққоса,
шоира, ҳодима аёл,
Ақлу
заковатда зўрки – бу аёл!
Таърифин
ёзсам гар сиғмас бир шеърга,
У л а р зебу зийнат шу она е р г а !
Аммо жуда ҳам
бой меҳру сеҳрга,
Вафодор,
жафодор бўлурлар эрга,
Ҳаёт
нашидаси, кўрки – бу аёл!
Аёллар йили –
бу эмасдир бежиз,
Мадҳини
куйладим адашмай ҳаргиз!
Аммо
таърифлашга тил бўлди ожиз,
Мўътабар
оналар - аёл, гўзал қиз,
Шоирлар илҳоми,
кўрки – бу аёл!
Ҳар она
фарзандга якка, ягона,
Ҳар қитъа, ҳар
юртда меҳрибон она!
Эрлар
аёлларга бўлур парвона,
Ҳуру парилар
шу, гўзал жонона,
Оламнинг ҳуснию,
кўрки – бу аёл!
Аёллар –
оналар абадий турсин,
Гўзал ёр,
жонона бўлишиб юрсин!
Эъзоз ва
шодликда давронлар сурсин,
Суҳайлий баҳр
олиб, кўп умр кўрсин,
Таърифу
тавсифда зўрки – бу аёл,
Оламнинг ҳуснию,
кўрки – бу аёл!
------------------
СУҲАЙЛИЙ
(Қоражон ҚОДИРОВ)
Ўзбекистон
Комментариев нет:
Отправить комментарий