ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

пятница, 10 марта 2017 г.

мулк яллиғланиши


🍀Милк яллиғланиши — гингивит🍀
Милк касалликлари тишларнинг ҳуснини бузибгина қолмай, оғиз бўшлиғи меёрий ҳолатига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шу сабабли, милк касалликларини ўз вақтида аниқлаб даволаш жуда муҳим. Кенг тарқалган милк касалликларидан бири гингивитдир.
Милк яллиғланиши (гингивит) да милкнинг тишга туташиб турган четки қисми ва тишлар орасини тўлдириб турадиган милк сўрғичлари зарарланади.
Касалликнинг бир қанча турлари фарқланади. Катарал гингивитда милклар қизаради,
шишади, қонайди, бироз қичишади, овқатланиш пайтида оғриқ пайдо бўлади. Кўпинча тишларда юмшоқ ва қаттиқ қатлам тўпланади.
Сурункали гингивитда бемор деярли ҳеч қандай оғриқ ва безовталик ҳиссини сезмайди, милклардаги яллиғланиш жараёни эса узоқ ва суст кечади. Шу сабабли, сурункали гингивит кўпинча стоматолог кўриги вақтида аниқланади.

Бемор тишларини тозалаётганда милклар қонаши кузатилади. Оғиздан ёқимсиз ҳид келиб туради. Милклар бироз қизариб, милк сўрғичлари бўртади.
Касаллик зўрайганда милклар қизғиш тус олиб, шишади ва қонайди. Тишнинг қаттиқ тўқималари зарарланиши мумкин.

Ярали-некротик гингивитда милкларда яралар пайдо бўлади. Бу эса оғриқ келтириб чиқаради, оғиздан ёқимсиз ҳид келиб туради. Беморнинг умумий аҳволи ёмонлашади, ҳолсизланиб тана ҳарорати кўтарилиши мумкин.
Гипертрофик гингивит касалликнинг камроқ кузатиладиган тури бўлиб, кўпинча организмдаги эндокрин ўзгаришлар натижасида ривожланади. Шу сабабли, гипертрофик гингивит асосан ўсмирлар, ҳомиладор аёллар ва қандли диабет билан оғрийдиган кишиларда учрайди.

Касалликнинг сўнгги босқичларида милклар оғриб, қонайди. Атрофик гингивитда милк тўқималарининг ҳажми кичрайиб тиш илдизи кўриниб қолади. Совуқ ёки иссиқ таом истеъмол қилинганда оғриқ пайдо бўлади.
Тиш ва оғиз бўшлиғи гигиенасига етарлича амал қилмаслик натижасида тишлар сиртида тўпланадиган юмшоқ караш кўпинча гингивитга сабаб бўлади. Юмшоқ караш патоген (касаллик қўзғатувчи) микроблар кўпайиши учун қулай озуқавий муҳит ҳисобланади. Микроблар ажратган токсин (заҳар) лар милкларда яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради.

Нотўғри ўрнатилган пломба, коронка ва сифатсиз тиш протезларининг милк тўқимасини зарарлаши туфайли ҳам милкнинг зарарланган жойи яллиғланиб гингивит ривожланиши мумкин.

Гингивит тамаки чекувчилар орасида кўп кузатилади. Тамаки тутунидаги токсик (заҳарли) компонентлар оғиз бўшлиғи дисбактериозига олиб келади, оқибатда сўлакнинг водород кўрсаткичи (пҲ) нордонлашади, никотин оғиз бўшлиғини қон билан таминлайдиган томирларни торайтиради, яллиғланиш медиаторларини фаоллаштиради. Бу эса кашанда милкларини гингивит касаллигига мойил қилиб қўяди.
Кўпинча иммунитет сусайиши, етарлича тўйиб овқатланмаслик, қандли диабет, ҳомиладорлик, витамин С етишмаслиги, депрессиялар, грипп, ангина, ОИТС, сил ва бошқа касалликлар, шунингдек организмнинг оғир металлар билан заҳарланиши, бурундан нафас олишнинг бузилиши ҳам милк яллиғланишини келтириб чиқаради. Шу ўринда айтиш жоизки, гингивит эркакларда аёлларга қараганда кўпроқ кузатилади.

Касалликни мутахассис шифокор даволайди. Касалликнинг тури ва босқичига қараб турли даво чоралари қўлланилади. Шифокор тиш сиртида тўпланган юмшоқ ва қаттиқ карашни олиб ташлайди.

Милк яралардан тозалангач, тўқималари даволанади. Антисептик, антибактериал ва яллиғланишга қарши гел ва мазлар ишлатилади. Касаллик узоқ вақт давом этганда антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи дорилар қўлланилади.
Милк яллиғланишини дарҳол даволаб тузатиш муҳим. Акс ҳолда у асорат бериб, беморда пародонтит, гематоген инфекциялар (инфекцион эндокардит, гломерулонефрит) ривожланиши мумкин.

Гингивитнинг олдини олиш учун оғиз бўшлиғи гигиенасига қатъий амал қилиш лозим. Тишларни ҳар куни икки маҳал (ерталаб ва кечқурун) овқатланиб бўлгандан сўнг тозалаш керак. Кашандалар тамаки чекишдан воз кечишса, бу нафақат гингивитнинг, балки бошқа бир қатор касалликлар пайдо бўлишининг ҳам олдини олади.

Милк яллиғланиши — гингивит
🍀Райҳон истеъмол қилинг!🍀

Баъзида учратадиган таом ёки салатга қўшилган райҳон баргини четга суриб қўядиган одатингиз бўлса, хато қиласиз. Райҳон организмнинг умумий ҳолатини яхшилашда жуда катта кўмакчи. Шу сабабли ҳам бошидан жарроҳлик амалиётини кечирган кишиларга уни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Томоқ оғриғи ва оғиздаги инфекцияларни йўқотишда қайнаган сувга солинган райҳон баргидан тайёрланган дамламада фойдаланиш лозим. Оғиздан бадбўй ҳид келиши, милк шамоллаши, оғриши ва кариесда, буйракдаги майда тошларни эритишда, сийдик йўли касалликларининг олдини олиш ва даволашда ҳам айни дамлама қўл келади. Шу билан бирга бош оғриғи, юрак касалликлари, ревматизм каби кўплаб касалликларнинг давоси ҳам айнан райҳонда.
🍀Чой – кони фойда!🍀

Америкалик олимлар қора ва кўк чой таркибида учровчи полифенолнинг кариеснинг шаклланиши ва милкнинг касалланишига сабаб бўлувчи бактериялар ўсишини секинлаштиришини аниқлашди.

Аниқланишича, оғиз бўшлиғини қора чой билан бир дақиқа давомида кунига 10 марта чаядиган одамларда сув билан чайқайдиганларига қараганда камроқ микроорганизмлар учраган. Бошқа бир тадқиқотчилар эса, чойхўрларга кунига 3 4 чашка чой ичишни тавсия қилади.

Илмий ходимларнинг фикрига кўра, яна ўша чойдаги полифенол моддаси ёқимсиз ҳид тарқатадиган олтингугурт бирикмасини меъёрида ушлаб, камайтириб туради. Чой таркибида сиёҳ хусусиятига эга фенол бирикмаси бўлган таннин моддаси мавжуд. Агарда чойни кўп ичиб юборсангиз, у тишларингиз ёрқинлигига салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун таркибида бўёқ хусусияти кам бўлганлиги ва самарали ҳимоя вазифаси учун кўк чойни кўпроқ истеъмол қилган маъқул.
🍀Чой дарахтининг мойи – ажойиб дори!🍀

Бу мой деярли барча оғиз чайиўша мўлжалланган суюқликлар таркибида бўлади. Боиси у оғиз бўшлиғидаги микроорганизмларга қарши фаол курашади. Чой дарахтининг мойи бактерия, вирус ва зарарли замбуруғларга қарши фойдали восита. Бу антибактериал дори билан оғизни чайиб туриш, нохуш ҳидларга қарши курашишда сизга қўл келади.
🍀Қалампирмунчоқ – хушбўй зиравор!🍀

Қалампирмунчоқнинг фойдали жиҳатлари ҳақида буюк табиб Абу Али ибн Сино ҳам ёзиб, унинг яхшиси қуруқ ва ўткир ҳидлисидир, деб ёзган эди. Ибн Сино қалампирмунчоқнинг оғиз ҳидини ёқимли қилишини ёзган. Қалампирмунчоқ таркибидаги эвгонел моддаси оғизга ўзига хос ҳид бериш баробарида, микробларни ўлдиради, ҳазм қилиш хусусиятига эга.

Қалампирмунчоқ, шунингдек, тиш емирилиши, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати яллиғланиши, пульпит, пародонтоз каби стоматологик хасталикларда ҳам яхши наф беради.

Тез-тез қалампирмунчоқдан оз-оз чайнаб юришга одатлансангиз, саломатлигингиз учун катта ҳисса қўшган бўласиз.
🍀Гуруч – оммалашган шифобахш маҳсулот!🍀

Гуруч ҳазм аъзолари фаолиятини яхшилайди ва ошқозон ва ичак яраси, гастритни даволайди. Шу сабабли ҳам, мазкур касалликлар сабаб келиб чиқадиган оғиздан келаётган бадбўй ҳидни йўқотади. Бунинг учун хом гуручни чайнаш керак бўлади.


Комментариев нет:

Отправить комментарий