ASSALOMU ALAYKUM "MALHAMUZ"GA HUSH KELIBSIZ!

понедельник, 21 марта 2016 г.

таваллуд


                       ХАБАР
Кийинги пайтларда Андижан адабий гурунггида ноанъанавий тадбирлар кўп ўтказилмокда.

20 март куни Андижан адабий гурунгида ўзига хос тадбир уюштирилди.Бу кун гурунг ижодкорларидан бир гурухи Ташкентга ижодий сафар килдилар.  Бу ижодий сафарда  кекса шоир Сухайлий ,  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими қошида ташкил этилган ижодкорларнинг “Нафосат” клуби  рахбари шоир ва носир Ғани Мажид,  тадбиркор шоир

четверг, 17 марта 2016 г.

устозга


МУБОРАК УСТОЗ!
(Ҳурматли устоз Абдулла Ориповга)
Шеърият мулкида ажиб номудор,
Йўлидан қайтмаган чекса ҳам озор,
Бу кун яратгансиз ўзга хос гулзор,
Таваллуд ёшингиз муборак устоз!


Ҳар уйда мавжуддир Сиз ёзган китоб,
Шеър билан дилларга Сиз айтган хитоб,
Дилларга оқиб кирар шеърий об,
Таваллуд ёшингиз муборак устоз!

среда, 9 марта 2016 г.

фолбин ва сехргарликдан

ФОЛБИН, СЕҲРГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛАЙЛИК

Бугун кўча-куйда, бозорларда “мижоз” овлаётган фолбин, сеҳргар ва мунажжимларнинг жамиятимизга келтираётган зарари фақат одамларнинг вақти, соғлиги, моли ва ҳаракати бекорга кетаётганлиги билан чегараланиб қолмайди. Бу зарар ундан ҳам катта, айтиш мумкинки, улкан зарарларга олиб боради. Бу зарарларнинг энг кичиги одамлар ўртасида

душманлик руҳи, ишончсизлик тарқатишдир. Фараз қилайлик, бир инсон мақоламиз қаҳрамонларидан бирига боши оғриётганини айтиб мурожаат қилди. Албатта, у ўзига хос ҳаракат ва ишларни қилиб бўлгач: "Сизга илму амал қилишибди. Ё қариндошларингиз ичида ё маҳаллангизда ё бўлмаса иш жойингизда сизга нисбатан ёмон ниятли кишилар борга ўхшайди.

понедельник, 7 марта 2016 г.

опага



                          ГУЛНОРА ҚИЗ
                        
                      (Гулнора Каримовага
                           байрам табриги)

                       Отасининг эрка қизи
                                    Гулнора қиз,     
                       Онасининг бўйнидаги
                                     зуннора қиз!

                        Улар гоҳо соғинишиб
                                         қолганида,
                        Бўлиб кетар шунда ажаб
                                         хумора қиз.

                        Мулку давлат, маблағининг
                                      ҳисоби йўқ,
                        Етолмайин қолар унга
                                            шумора қиз.

суббота, 5 марта 2016 г.

табрик


Т А Б Р И К Л А Й М А Н   
     


Ассалому-алайкум Мухтарама Оналар
 қадрли опа-сингиллар, дилбар қизларим!
Табиат уйғониб, тобора чирой очаётган мана шу шукуҳли айёмда сиз, азизларни, сизлар орқали бутун Дунё аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан табриклайман!
Барчамизни дунёга келтирган, оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган муқаддас Она сиймосида, аёл тимсолида кўрамиз, аёл зотини Яратганнинг тенгсиз мўъжизаси, деб улуғлаймиз!

пятница, 4 марта 2016 г.

Абдулажон акам


Абдулла ОРИПОВ,
 Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири


 ТАВАЛЛО

 Ўқинг Анвар қори, ўқинг, биродар,
 Муқаддас Қуръоннинг оятларидан.
 Руҳимга тинимсиз ёғдулар ёғар,
 Чексиз самовотнинг қаватларидан.

вторник, 1 марта 2016 г.

ёш шоира


ҲАСАНОВА ҲОЛИДА

         Олтинкўл туман. 12-мумтаълим мактаби
         9 синф ўқувчиси . У анчадан бери ижодкорларнинг “Нафосат” клубига, Андижон адабий гурунги анжуманларига келиб туради.  У ҳали ижод гулшанига тўла кириб улгурмаган бўлса ҳам, шеърдан шеърга ўсиб боряпти. Унинг ўз камчиликларни тез англаб тузатиб бориши бошқалардан кўра ҳам ижодий тезроқ ривожланишига олиб келмоқда.

Айниқса, унинг ўз шеърларини жуда ифодали, ёқимли қилиб ёд айтиб бериши Андижон адабий гурнгги иштирокчиларига ҳам маъқул бўлмоқда. У Бобур таваллуд кунига ҳам ўзи менинг Бобурнинг опаси Хонзодабегим билан хайрлашув саҳнавий ҳикоямни саҳналаштириб ўзи бир укаси  билан ижро қилиб бериши тадбирда кўпчиликнинг олқишига сабаб бўлди. Демак,