МУБОРАК
УСТОЗ!
(Ҳурматли
устоз Абдулла Ориповга)
Шеърият
мулкида ажиб номудор,
Йўлидан
қайтмаган чекса ҳам озор,
Бу кун
яратгансиз ўзга хос гулзор,
Таваллуд
ёшингиз муборак устоз!
Ҳар
уйда мавжуддир Сиз ёзган китоб,
Шеър
билан дилларга Сиз айтган хитоб,
Дилларга
оқиб кирар шеърий об,
Таваллуд
ёшингиз муборак устоз!
Ҳар бир
китоб билан қурдингиз ҳайкал,
Қўшиқ
бўлиб янграр Сиз ёзган ғазал,
Шоирлар
ўлмайди шеър борки азал,
Таваллуд
ёшингиз муборак устоз!
Юз ёшларни кўрсин азиз
бошингиз,
Ҳаёт ҳеч тўкмасин кўздан
ёшингиз,
Бўлсин юз ёшда ҳам шеър
йўлдошингиз,
Таваллуд ёшингиз муборак
устоз!
Улуғлай олмаслар Сиздай
Ватанни,
Бахшида этдингиз умрни,
танни,
Яратдингиз янги шеърий
чаманни,
Таваллуд ёшингиз муборак
устоз!
Муборак деганда жўш урар
юрак,
Чунки шоирнинг ҳар ёши
муборак,
Шеърият бордирки, ёрқин
келажак,
Таваллуд ёшингиз муборак
устоз!
Фахридирсиз элнинг,
Ўзбекистонни,
Кезиб чиқдингиз Сиз
шеърла жаҳонни,
Ўзбекнинг дилдаги чин
қаҳрамони,
Таваллуд ёшингиз муборак
устоз!
Камолу эҳтиром ила Ғани
Мажид
Комментариев нет:
Отправить комментарий